close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроф "маданияти"

Дўстим билан араб ресторанларидан бирида ўтирардик. Ресторан одамга тўла. Атрофимизда асосан мусулмонлар. Мендан унча узоқ бўлмаган жойда, яхши кийинган эр-хотин официантни чақириб, қолган овқатни идишга солиб беришини сўрашди. У бир нечта идишларни олиб келади.

Бошқа тарафда ўтирган, болалари бўлган бошқа бир оила кўплаб таомларни охиригача емасдан қолдиради, овқат устига салфетка ташлайди ва кўпчилик ташриф буюрувчилар каби мамнун бўлади. Гарчи биринчилар бадавлатроқ кўринсалар ҳам, улар овқатни ўзлари билан олиб кетишди ...
Шунга ўхшаш ҳолат мусулмонлар орасида деярли ҳар куни ҳар бир муассасада такрорланади. Аммо қолган овқатни ўзлари билан олиб кетадиганлар, қоидага кўра, кам.
Рамазон ойида, одатда, дастурхонни олдиндан банд қилмасангиз, шарқона кафе ва ресторанлардан жой топа олмайсиз. Эҳтимол, худди шундай ҳолат бизда ҳам содир бўлади. Аммо агар сиз мусулмонлар қанча буюртма қилинган овқатни ярим ейилган ҳолда қолдиришларини кузатсангиз ва умуман олганда қанча озиқ-овқат ташлаб кетишини ҳисобласангиз, бу жуда катта миқдор бўлади.
Деярли ҳар бир ташриф буюрувчи буюртма қилинган таомнинг камида 30 фоизини қолдиради. Барча озиқ-овқатлар ахлатга тушади. Бунинг учун пул тўлангани ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Катта қўшма зиёфатлардан кейин қолган овқатга келсак, бу даҳшатли манзара. Араб мамлакатларида бу одатий ҳолдир. Статистик маълумотларга кўра, Саудия Арабистони аҳоли жон бошига исроф қилинган озиқ-овқат бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Ҳар йили у ерда одам бошига 427 кг озиқ-овқат ташланади. Пул кўринишида бу тахминан 1,3 миллиард долларни ташкил этади. Иккинчи ўринда Индонезия, учинчи ўринда АҚШ. Кейин БАА, Қувайт ва Форс кўрфазининг бошқа мамлакатлари келади. Бу миқдордаги озиқ-овқат Африканинг юзлаб оч шаҳарлари ва сайёрамиз бўйлаб очликдан азоб чекаётган миллионлаб одамлар учун етарли бўларди.
Қуръонда бизни бу ёмон амалдан сақланишга ундайдиган исрофгарчиликка қарши муҳим таъқиқ борлигига қарамай, Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам), у зотнинг саҳобалари сиймоларида мўътадилликнинг ажойиб намуналари борлигига қарамасдан, мусулмонлар бугунги кунда дунёдаги энг исрофгар одамлардир. Шу билан бирга, бу ифлослик энг муқаддас даврда кўп марта кўпаяди. Деярли ҳар бир хонадонда, ҳар бир “Рамазон чодирида”, масжидларда жуда кўп миқдорда таомлар тайёрланиб, ярими ҳам истеъмол қилинмай, афсусланмасдан улоқтирилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда биздан ҳатто истеъмол қилган неъматлар учун ҳам сўроқ қилинишини билдирган. Биз ташлаб юборган озиқ-овқатларга қандай жавоб берамиз? Ҳолбуки, дунёда 504 миллион мусулмон қашшоқлик чегарасида яшайди.
“...Албатта, У исроф қилувчиларни ёмон кўради”. Исрофгар оч камбағалнинг оғзига тушиши мумкин бўлган бир парча нонни ташлаб юборгани учун Аллоҳ таолонинг нафратига лойиқдир.

cабаблар ҳар ҳил

Жамият даражасида олсак, мусулмонлар орамизда кейинги пайтларда исрофгарчилик маданиятга айланган дейиш мумкин. Янги жорий этилган "исроф маданияти" - мен буни айнан шундай деб атаган бўлардим. Янги жорий этилган - чунки бундан ўттиз йил олдин бундай нарсалар бўлмаган. Бизга бу “маданият” шунчалик таниш бўлиб қолганки, ресторанда ярим еган таомга салфеткани ташлаб, афсусланмасдан чиқиб кетганимизни умуман сезмай қоламиз. Ҳар бир зиёфатдан кейин тоғ-тоғли таомларни ташлаганимизда, биз калбимизнинг бир тори ҳам чертилмайди. Биз меҳмон қиладигандан кўра кўпроқ пиширамиз, ликопчага ўзимиз ея оладигандан кўпроқ овқат соламиз... биз ҳатто ошқозонимиз ҳажмини ҳам билмаймиз. “Исроф маданияти”, бошқа номи йўқ.
Бизда шундай маданият пайдо бўлдики, у гоҳ пул сочишади, гоҳ овқат сочишади ва кейин ғурур билан айтадилар: "Менинг қурбим етади ..." Хўжакўрсиндан бошқа ҳеч нарса эмас. Бойликнинг мавжудлиги маъносиз  исроф қилиш учун сабаб эмас. Бу одамни доимо ўзини кўрсатишга ундайдиган жуда чуқур яширин номукаммаллик туйғусини кўрсатади. Ёки бу ҳаддан ташқари такаббурликми. Бу туйғулардан, ғурур иллатларидан холи бўлган киши, қолган овқатни ўрашни ёки меҳмонлардан кейин қолган таомларни назорат қилишни, еб қўйишни ёки муҳтожларга жўнатишни айтишдан тортинмайди. Исроф бойликни билдирмайди. Бу бизнинг менталитетимизнинг бир қисмига айланган турли хил психологик омилларга ички боғлиқликдир.
Агар биз бу менталитет мавжуд бўлмаган халқларга эргашсак, биз уларни ички жиҳатдан эркинроқ, харажатларида ўртачароқ одамларни топамиз. Масалан, инглизларни олайлик. Гарчи, умуман олганда, халқ бадавлат ва дабдабали яшашни билса-да, исрофгарчиликдан жуда узоқдир. Уларда исрофгарчилик - жамиятда жуда қораланган сифат. Айниқса, энг юқори аристократик доираларда. Улар ҳатто энг оддий нарсаларни ҳам тежашади. Сув, газ, электр, ҳатто иситишгача. "Керак бўлмаса, сарфламанг" - бу уларнинг маданияти. Бизнинг маданиятимиз бироз бошқача, бу "мен бунга қодирман". Ваҳоланки, аксинча бўлиши керак, чунки улар “Дарё бўйида бўлсангиз ҳам сувни исроф қилманглар”, деган пайғамбаримизга ишонмайдилар. Биз эса Пайғамбаримизга иймон келтирамиз, лекин бутун умримиз зое кетмоқда. Уларнинг мамлакатида оч одамлар кўп эмас, лекин улар овқатни ташламайдилар. Бизда оч мусулмонлар кўп, лекин овқатни ташлаб кетиш бизга ҳеч нарсага арзимайди. Уларнинг егулик-ичимликни тарк қилиб, Аллоҳга яқинлашадиган муқаддас Рамазон ойи йўқ. Бизда бор. Биз очликка чидаб, Аллоҳга яқинлашганимиздек, Аллоҳдан узоқлашамиз, исрофгарчиликка борамиз, бу Аллоҳ ёмон кўрадиган ишдир.

Нима қилиш керак?

Аллоҳнинг ғазабидан қўрқиш ва унинг неъматларини қадрлаш.
Барча ишларингизда мўътадил бўлинг. Ахлоқимизда эркин, одамларнинг фикридан мустақил бўлиш, агар бу соғлом фикрга зид бўлса. Умумий қабул қилинган фикрни “сажда қилишга” одатланган киши уни тушунмаса ҳам, Аллоҳ таолонинг розилигига қараш. Ўзингизни ва фарзандларингизни Аллоҳнинг неъматларини қадрлашни ўргатинг. Уларни истеъмол сифатида эмас, балки аждодларимиз ва иймонли биродарларимиз учун жуда оғир бўлган, ер юзининг турли бурчакларидаги мўмин биродарларимизга улар хоҳлаган вақтда ҳам кўра олмайдиган Аллоҳ томонидан берилган неъматлар сифатида қаранг.
«Одамларнинг ўзлари қалбларидаги нарсани ўзгартирмагунча, Аллоҳ Таоло уларнинг аҳволини ўзгартирмайди».

Хаджимурад Дамадаев
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Маданият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase