close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ибн Арабий («Эртугрул» сериалидаги шайх) ва унинг издошлари мазҳаб китобларида

Муҳийдин ибн Арабий Аттоий сўфий шайх файласуфи, "ваҳдатул вужуд" куфр назарияси муаллифи бўлиб, унга кўра, бу дунёда мавжуд бўлган ҳамма нарса Аллоҳ таолодир ва шунинг учун қайси динга эътиқод қилиш ва нимага сиғиниш муҳим эмас, чунки барча бутлар Аллоҳнинг моҳиятининг бир қисмидир ва барча динлар ягона Зотга турли йўллардир.

Унга такфир қилиш, уни ва унинг тарафдорларини муртад ва Аллоҳнинг душмани деб эълон қилиш барча мазҳаб ва уламоларнинг китобларида бор ва бу ҳақда алоҳида китоблар ёзилган. Мана бир нечта мисоллар:

Шофиъий мазҳабининг буюк олимлари Тақийуддин ас-Субкий (р.ҳ.) Ибн Дақиқ ал-Ийд (р.ҳ.)дан ривоят келтиради. Ибн Дақиқ ал-Ийд (р.ҳ.) бундай деган экан: “Мен қирқ йилдан бери нима савол бўлса, барчасига Аллоҳ олдида жавоб беришга ҳам тайёр бўлган жавоблар бериб келганман! Уламолар султони дейилган устозим Иззуддин Ибн Абдуссалом (р.ҳ.)дан Ибн ал-Арабий (р.ҳ.) ҳақида сўрадим. Ул зот: “Ибн ал-Арабий каззоб ва ёмон шайх. У оламнинг қадимийлиги – азалий эканини айтган одамлардан бири”, деганди.
Қироат илмининг буюк олимларидан бири бўлмиш Имом ал-Жазарий (р.ҳ.) эса Ибн ал-Арабий (р.ҳ.)ни агар гапларини ўзи айтганлиги рост бўлса, у насроний ва яҳудийлардан кўра ҳам ифлосроқ, деган ва унинг китобларини ўқишни ҳаром санаган.
Таниқли шофиъий олими, “ал-Иршод” асари муаллифи Ибн ал-Муқиррий (р.ҳ.): “Кимки насроний ва яҳудийларнинг куфрига, шунингдек, Ибн ал-Арабийнинг тоифасидагилар куфрига шак қилса, у ҳам кофир!”, деган.
Таниқли олим Ҳофиз аз-Заҳабий (р.ҳ.) “Сияр аълом ан-нубало” асарида Ибн ал-Арабий (р.ҳ.)нинг “Фусус ал-ҳикам” асари борасида: “Агар бу китобда куфр бўлмайдиган бўлса, дунёда умуман куфр қолмаган бўлади”, деган (Шамсиддин Муҳаммад аз-Заҳабий. Сияр аълом ан-нубало. 23-жилд. – Байрут: Муассаса ар-Рисола, 1985. – Б. 48).
“Саҳиҳ ал-Бухорий”га “Фатҳ ал-Борий” номли кўп жилдли шарҳ битган машҳур ҳадисшунос олим Ибн Ҳажар ал-Асқалоний (р.ҳ.) ўзининг “Лисон ал-мезон” асарида ўз устози таниқли шофиъий олими Сирожиддин ал-Булқиний (р.ҳ.)дан Ибн ал-Арабий (р.ҳ.) ҳақида сўраганини у эса дарҳол уни кофир деганини нақл қилган (Ибн Ҳажар ал-Асқалоний. Лисон ал-мезон. 6-жилд. – Байрут: Дор ал-башоир ал-исломия, 2002. –Б. 125).
Калом илмининг буюк олимларидан бири Аллома Саъдуддин ат-Тафтазоний (р.ҳ.) ҳам барча мутакаллимлар сингари Ибн ал-Арабий (р.ҳ.) ва “ваҳдат ал-вужуд” таълимотини қоралаган ва инкор қилган. Саъдуддин ат-Тафтазоний (р.ҳ.)нинг “Шарҳ ал-мақосид” асарининг “вужуд”, “ваҳдат”, “иттиҳод”, “ҳулул” сингари атамаларга бағишланган қисмларида бу нарса яққол кўринади. Жумладан, Имом ал-Ғаззолий (р.ҳ.) мақтаган соликларнинг “тавҳиддаги фано” тушунчаси танқид остига олинади (Саъдуддин ат-Тафтазоний. Шарҳ ал-мақосид. 3-жилд. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 2001. – Б. 43-44).
Саъдуддин ат-Тафтазоний (р.ҳ.) “ваҳдат ал-вужуд” таълимотига бағишланган алоҳида раддиясида рисоланинг бошиданоқ Ибн ал-Арабий (р.ҳ.)нинг “ал-Фусус ал-ҳикам” асарига: “умматни залолатга бошловчи китоб”, дея ҳукм ўқийди ва рисола давомида “ваҳдат ал-вужуд” таълимотига эргашганларни “кофирларнинг энг кофири” дея қайд қилиб кетади.
Ҳанафий олимларидан Ибн Камол Пошшо (р.ҳ.)нинг шогирдларидан дейилган Ибн Турхон (р.ҳ.) “ваҳдат ал-вужуд” таълимотига оид раддиясида эса Ибн ал-Арабий (р.ҳ.) тутган йўлини исломдаги энг катта мусибат, деб баҳолаган (Мажмуату фи ваҳдат ал-вужуд. – Миср, 1916. – Б. 48).
XVI асрда яшаган Истанбулда қози ва муфтий бўлган, ҳанафий олими, “Тафсири Қози Байзовий”га ҳамда “ал-Иноя шарҳ ал-Ҳидоя”га ҳошиялар боғлаган, Аллома Саъдий Чалабий (р.ҳ.) ўзининг “Фусус ал-ҳикам” бўйича чиқарган фатвосида уни куфрда айблаган. Ўша даврда яшаган, Мисрда қози, Истанбулда муфтий, Онадўлида қозиаскар бўлган, ҳанафий олимларидан бири Жўйзода Муҳаммад ал-Ҳанафий (р.ҳ.) ҳам Ибн ал-Арабий (р.ҳ.)ни айблаб, қоралаган.
Таниқли ҳанафий олими Мулла Али ал-қори (р.ҳ.) ҳам Ибн ал-Арабий (р.ҳ.)га қарши чиққан олимлардан бири бўлиб, унинг 164 бетлик махсус раддияси “ар-Радд ъала-л-қоилина би-ваҳдат ал-вужуд” (“Ваҳдат ал-вужудни айтувчиларга раддия”) 1995 йилда Дамашқда нашр қилинган. Унда Али ал-қори (р.ҳ.) Ибн ал-Арабий (р.ҳ.)ни жуда қоралайди, унинг куфрига фатво беради. (Ҳ. Беруний)

Шайх ул Ислом Ибн Таймия ал Ҳанбалий (661-728 ҳижрий) деди: "Бу гуруҳнинг сўзи Ибн Арабий барча китобларда ва барча пайғамбарларда куфрни ўз ичига олади - Шайх Иброҳим ал-Жафарий Ибн Арабий билан суҳбатдан кейин айтганидек. У деди: "Мен Аллоҳ нозил қилган барча Китобларни ва Аллоҳ томонидан юборилган барча пайғамбарларни ёлғон деб ҳисоблайдиган бир шайх-нажасни кўрдим". "Мажму ал фатво", 2/130.

Энди савол туғилади: нега баъзи сунний уламолар ёки ҳеч бўлмаганда ашъарийлар, бундай қарашларни мутлақо сезмай, уни ҳар томонлама оқлашди ёки ҳатто мақташди?

Муаммо анча эски, унинг илдизи биринчи сўфийлар билан боғлиқ бўлиб, улар ҳам баъзан шариатга зид бўлган алоҳида ҳолатлар ва ҳаракатларга эга бўлган – Жунайд ал-Бағдодий, Ҳорис ал-Муҳасабий ва бошқалар – бу, албатта, Ибн Арабий билан солиштириганда ҳатто яқин ҳам келмайди, чунки улар умуман олганда, мусулмон эдилар.
Замондошларининг бир қисми уларни бу ишларда айблашса, яна бир қисми уларни ўз терминологияси бор, буни фақиҳлар тушунмайди, бу ҳолатларда улар ўзини оқлайдилар, чунки улар Аллоҳдан қўрққани туфайли вақтинчалик ақлдан озган ва уларнинг қилмишлари учун жавобгар эмас, деб уларни оқлашга уринган.
Шундай қилиб, бузуқ сўфийларга ва уларнинг исломга зид амалларига муносабат қуйидагиларга бўлинади:
1. Нормал – нарсаларни ўз номи билан аташ.
2. Мистик  – зоҳиран шариатга зид дейиш, лекин сўфийлар "улуғ валийлар" ҳисобланиши сабабли, демак, бунинг ортида яна нимадир ётибди, балки биз, оддий одамлар билмаймиз.
Агар бир қатор илк зоҳидларнинг хатти-ҳаракатларини асослаш ҳали ҳам қандайдир йўл билан ўз нуқтаи-назарини асослаш учун далилларни бузиб кўрсатиш мумкин бўлса, Ибн Арабийнинг кенг миқёсда ишлаб чиқилган, ўйланган, кўплаб китобларда батафсил баён этилган, яхлит қарашлар ва эътиқодлар тизими билан буларнинг барчасини "Аллога муҳаббатдан қисқа муддатда ақлдан озишда" ёзган, деб айта олмаймиз.
Йўқ, лекин булар куфр ва ширк китоблари, шиа, жаҳмий, насроний, яҳудий ва ҳоказоларнинг эътиқодларидан ҳам ёмонроқ эътиқодлардир.
Шунчаки, афсуслар бўлсинки, кўпчилик бу нозик жиҳатларни яхши билмайди ва унинг нима ҳақида ёзганини билмайди ёки тушунмайди ёки уни қандайдир тарзда оқлайди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Маданият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase