close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Оскар 2021: бу йилги «Оскар» мукофотига икки араб фильми номзоди қўйилди

Тунислик режиссер-аёл Каусар Бен Ханья ва Фаластин-британиялик аёл режиссер-директори Фарах Набулси ўз фильмлари учун номзод қилиб кўрсатилди.

Бу йил араб киноижодкорлари томонидан туширилган икки фильм «Оскар» мукофотига номзод қилиб кўрсатилди. Тунислик режиссер Каусар Бен Ханьянинг "Терисини сотган одам" фильми тўлиқ метражли фильм тоифасида беллашади, Фаластин-Британия режиссёри Фарах Набулсининг "Совға" фильми эса жонли эфирдаги қисқа метражли энг яхши фильми мукофот учун номзодлик қиляпти.
"Терисини сотган одам" фильми суриялик қочқин Алининг Ливандаги саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилади. Унинг севгилиси Бельгияда ишлайдиган дипломат билан турмуш қурган. Бельгияга бориш масаласини ҳал қилиш учун Али бир рассомнинг таклифига рози бўлади – белига татуировка тушириш, музей кўргазмалари ва санъат тадбирлари экспонати бўлиш. Бунинг эвазига қаҳрамон виза ва пул олади. У истаган ҳамма нарсага эришгандек туюлади. Лекин у санъат объекти мақомида қанча узоқ вақт сарфласа, унга янги турдаги қулликка ўзини маҳкум этгани шунчалик равшан бўлади.

Бен Ханья The National га берган интервьюда ҳикоя қилишича, бу воқеа реал воқеаларга асосланади. 2006 йил бельгиялик рассом Вим Дельвуа Тим Штайнернинг белига татуировка туширади. Жонли санъат асари немис коллекционери Рик Рейнкингга сотилади. Штайнер Дельвуанинг бу ишини баддий галереялардаги кўргазмаларда намойиш этади ва экспонат сифатида иштирок этади. Бироқ жараён узилмаслиги керак: ўлимидан кейин унинг белидан териси шилиб олинади ва Рейнкинг коллекциясининг бир қисми бўлиши учун махсус рамкага солиб қўйилади.
Каусар Бен Ханьянинг фильми халқаро фестивалларда тақдирланган. Унинг энг машҳур фильми «Соҳибжамол ва итлар» (2017) Канн кинфестивалида «Махсус нигоҳ» номинацияси бўйича тақдирланди.
«Оригинал санъат асари фақат бошланғич нуқта бўлди, – дейди Бен Ханья. – Кўп фильмлар образдан бошланади, кейин эса ҳис-туйғуларни жўш урдирадиган воқеа яратиш керак».
Фарах Набулсининг «Совға» фильмидаги воқеалар Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида бўлиб ўтади. Юсуф исмли ишчи Ясмин исмли қизи билан турмуш ўртоғининг юбилейига совға олиш учун отланади. Бироқ оккупация шароитларида бу деярли имконсиз масалага айланади.
Байрам сафари сабаб бўлиши мумкин бўлган воқеадан безовталик ҳисси ҳар куни ишга бориб-келишда Вифлеемдаги КПП-300 орқали  ўтадиган Юсуфнинг кундалик ҳаётида клострофобик саҳналар орқали узатилади. Набулсийнинг аниқ, нозик йўналиши билан характерлар бу нуқталар кундалик улардан ўтишга мажбур бўлган ўн минглаб фаластинликларга нимани англатишини, хорлик ва зўравонликка дучор бўлишини бадиий кўрсатиб беради.
Филм энг яхши қисқа метражли филм сифатида кўплаб мукофотларга, шунингдек, BAFTA номинациясига (Британия кино ва телевидение санъати Академияси - мустақил жамоат хайрия ташкилоти) эга бўлди.
«Моҳиятан, бу инсон қадр-қиммати ҳақидаги фильм. Кимдир доимий равишда дегуманизация қилиниши нимани англатиши ҳақидаги фильм, - дейди Набулси. - Бу ерда [Фаластинда] вазиятнинг бемаънилиги ҳақида гапирадиган оддий ҳикоя».
2015 йилда кинематографга мурожаат қилганидан бери, Набулси тарғибот платформаси яратди ва ҳар бир Фаластинда инсон ҳуқуқлари масаласига қаратилган тўртта қисқа фильм суратга олди.
«Оскар» мукофоти билан тақдирлаш 93-маросими 25 апрел, якшанба куни бўлиб ўтади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Маданият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase