Лос-Анжелидаги "Оскар" ни тақдим этиш маросимида иштирок этган Навалнийнинг рафиқаси Юлия саҳнадан туриб, эрининг озод этилишига умид билдирди.
13 март, душанбага ўтар кечаси канадалик режисёр Дэниэл Роэрнинг" Навалний "филми энг яхши ҳужжат фильми сифатида "Оскар" мукофотини олди. Ушбу лентада Россия мухолифатининг 2020 йил ёзидан, "Новичок" туридаги заҳар билан заҳарланганидан то 2021 йил январида Германиядан даволаниб ватанига қайтганигача бўлган воқеалар акс этган.
Роэр Алексей Навалний заҳарланганидан сўнг у ерда реабилитацияда бўлган Германиянинг Шварцвальд шаҳрида россиялик мухолифатчи билан учрашганди.
"Энг яхши ҳужжатли фильм" номинацияси бўйича ғолиб эълон қилинганидан сўнг Лос-Анжелесдаги саҳнага ҳозирда Россия қамоқхонасида бўлган мухолифатчининг рафиқаси Юлия Навалная чиқди. "Кучли бўл, севгилим", деди у. Навалная қўшимча қилиб, у бир кун келиб эри озод бўлишини ва Россия яна эркин давлатга айланишига умид қилишини айтди.
"Навалний" филмидан ташқари, Шонак Сен режиссёрлигидаги "Нафас оладиган ҳамма нарса", Лора Пойтраснинг "Барча гўзаллик ва қон тўкилиши", Сара Доснинг "Севги олови" ва Украина, Дания, Швеция ва Финляндия ҳамкорлигида суратга олинган, лисичансклик болалар ҳақида Симон Леренг Вилмонтнинг "Дом из осколков" фильмлари ҳам қатнашди.
Февраль ойида "Навалний" фильми Америка продюсерлар гильдияси ва Британия кино академиясининг BAFTA мукофотларини ҳам олди.
"Навальный" энг яхши ҳужжатли фильм сифатида "Оскар"ни қўлга киритди
Лос-Анжелидаги "Оскар" ни тақдим этиш маросимида иштирок этган Навалнийнинг рафиқаси Юлия саҳнадан туриб, эрининг озод этилишига умид билдирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Маданият
|
Калит сўзлар