Шайх Заид мукофоти олти номинацияда 15-мавсум шорт-листини эълон қилди. 57 мамлакатдан икки мингдан ортиқ муаллиф ишитрок этиш учун ариза берди. Финалчилар рўйхатига 9 мамлакатдан 13 муаллиф кирди, «Адабиёт», «Ёш муаллифлар» ва «Болалар адабиёти» номинацияларида мукофот тарихида биринчи марта аёллар етакилик қиляпти.
«Адабиёт» номинациясига ливанлик шоира Алавия Собх «Ҳаётни севинг» новелласи билан, мисрлик муаллиф Иззат ал-Камхавий «Йўовчилар зали» асари билан ва мисрлик ёзувчи Иман Мерсал «Иноят ал-Заят» изларидан романи билан кирди.
Етим қизалоқ ва ёвуз махлуқнинг дўстлиги ҳақида ҳикоя қиладиган «Ҳайвон ва маймунжон» китоби билан Бирлашган Араб Амирликларидан Насиба Алозайби «Болалар адабиёти» номинациясида ғалабага даъвогар. Бошқа икки ҳикоя - марокашлик Ража Малаҳ томонидан ёзиган «Зумрад боғ» ва тунислик Мизуни Баннани томонидан ёзилган «Рассомнинг саёҳати» оила ва ўзлик мавзуларига дахлдор.
«Ёш муаллиф» номинациясига мисрлик новеллашунос Гада ал-Абси ўзининг «Ялда туни» мистик романи билан, фаластинлик ёзувчи Шатха Мустафа замонавий Фаластинда муваффақиятга эришишга уринаётган қиз воқеасини ҳикоя қиладиган «Мен нима қолдирдим» китоби билан кирди. Шорт-листдан шунингдек, Асма Мукбил Авад Алахмадийнинг «Саудия феминистик романида шахсни очиб бериш муаммолари (1999-2012)» асари ҳам ўрин олди.
Ал-Ҳаририйнинг «Қаллоблар» таржимаси учун Майкл Куперсон, Джон Фрилининг «Шарқдан таралаётган нур: қандай қилиб ўрта асрлар ислом фани ғарб дунёсини шакллантиришга ёрдам бергани ҳақида» асари таржимаси учун Аҳмад Фауд Баша ва Чарльз Тейлор маърузаларига асосланган «Дунёвийлик даври» янги таржимаси учун Науфел Ҳаж Лтаиеф финалистлар бўлди.
«Бошқа тилларда араб маданияти» номинациясида шорт-листдан қуйидагилар ўрин олди: Лара Харбнинг «Араб шеърияти: мумтоз араб адабиётида эстетика тажрибаси» асари, профессор Тахера Қутбиддиннинг «Араб нутқи: санъат ва функция» асари, Александр Бевилакквнинг «Араб ҳарфлари республикаси: ислом ва Европа маорифи» ва француз тарихчиси Габриэл Мартинес-Гросанинг L'Empire Islamique: VIIe - XIe siècle («VII-XI асрлар ислом империяси») асари.
«Нашриёт иши ва технологиялар» номинацияси бўйича шорт-листдан мисрлик Bibliotheca Alexandrina, ливанлик Dar Al Jadeed ва Швейцарсиянинг Unionsverlag ўрин олди.
Ҳар бир ғолиб 75 минг БАА дирҳами (204181 АҚШ доллари) миқдорида мукофот олади, мукофотлар 2021 йил май ойида махсус виртуал маросимда топширилади. «Йилнинг маданий шахси» номинацияси бўйича ғолиб 1 миллион дирҳам мукофот олади.
«Болалар адабиёти», «Ёш муаллиф» ва «Адабиёт» номинацияларида шартнома-листдан ўрин олган муаллифлар ўз ктиобини бошқа тилларга таржима қилиш учун грант олиш ҳуқуқига эга.
«Шайх Зайднинг китоб мукофоти араб дунёсини ифодалайдиган энг кучли, илҳомлантирувчи ва мураккаб ишларни намойиш эитшга қаратилган. Мукофотнинг бош миссияси – араб маданиятида сезиларли ютуқларни тан олиш йўли билан таълим ва ижодни рағбатлантиришдир, - дейди доктор Али бин Тамим, Абу-Даби араб тили Маркази раиси ва мукофотнинг бош котиби. – 2020 йил муаммоларига қарамай, биз маданият омон қолгани ва энг мураккаб шароитларда мослашаётганига гувоҳ бўлдик ва биз раб ижоди, заковати ва таълимидан энг яхши нарсаларни намойиш этиб, мукофот йилдан йилга ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан кузатяпмиз».
«Адабий ва бадиий танқид» ва «Миллатлар тараққиётига ҳисса» номианциялари бўйича финалчилар яқин ҳафталарда эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида мукофотнинг янги мавсумида асарларни қабул қилиш очилади. Сайтнинг рус тилидаги версиясидан фойдаланиш ҳам мумкин.
Араб мукофоти шартнома-листида аёллар етакчилик қиляпти
Дунёда энг йирик мукофотлардан бири – Шайх Заиднинг китоб мукофотига номзодлар ўртасида финалистлар эълон қилинди. Ушбу мукофот «Араб дунёсининг нобель мукофоти» деб ҳам аталади».
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Маданият
|
Калит сўзлар