close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

11. Ал-Мутакаббир

У барчани ўз Зотига нисбатан ҳақир (паст, майда) санайдиган Зотдир. У Азамат (буюклик) ва кибриё (улуғлик)ни фақат ўзи учун деб билади ва бошқаларга подшоҳлар қулларга қарагандек назар қилади. Агар бу қараш тўғри бўлса, такаббурлик ҳақ бўлади ва бу қараш соҳиби ҳатриатда мутакаббир бўлади. Бу ҳолат Аллоҳ таолодан ўзгада мутлавю тасаввур қилинмайди. Агар бу такаббурлик ва улуғсиниш ботил бўлиб, улуғликда ягоналиги ўйлаганидек бўлмаса, такаббурлик бекор ва мазамматли бўлади.
Аллоҳ таолодан бошқа ҳар қандай киши азамат ва кибриёни бошқа учун эмас, хоссатан, ўз нафси учун кўрса, бу қараши ёлғон, назари ботил бўлади.
Танбиҳ. Бандалардан мутакаббир сифатли киши зоҳиду ориф кишидир. Орифнинг зоҳидлиги маъноси шуки, у қалбини машғул қиладиган махлуқона нарсалардан пок бўлади ва Ҳақ таолодан бошқа ҳар бир нарсага мутакаббирлик қилади, натижада дунёни ҳам, охиратни ҳам паст (ҳақир) санайди, (бу) иккаласи уни Ҳақ таолодан (боппр ишларга) машғул қилиб қўймоғидан баланд туради. Ориф бўлмаганнинг зуҳци эса муомала ва муовиза (алмашиш)дир. Чунки у дунё матосига охират матосини сотиб олиб, келажакда (охиратда) икки ҳисса олишни тама қилиб, (бу дунёдаги) нақ нарсани тарк этади. Бу эса салам (мева пишмасидан олдин савдо килиш) ва савдо-сотидир.
Кимки таом ва шаҳватига қул бўлса, у ҳақирдир, тўғри, гарчи булар инсонга доимий ҳамроҳдир. Албатта, мутакаббир банда ҳайвонларда ҳам бўладиган нафс насибаси ва шаҳватни ҳақир (паст) санайдиган кишидир.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг
"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Аллоҳнинг гўзал исмлари
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase