83. Ар-Рауфу
У раъфат соҳибидир. «Раъфат» деб беҳад раҳматга айтилади. Демак, ар-Рауф сифати ар-Раҳим сифати маъносида бўлиб, бунда раҳмат беҳаддир. Ар-Раҳийм сифати олдин шарҳланди.
82. Ал-Афувву
У шундай Зотки, гуноҳларни ўчириб, исёнларни кечириб юборур. Бу исм ал-Ғафур сифатининг маъносига яқиндир. Лекин ал-Афувв янада кечирувчиротўдир. Чунки «ғуфрон»нинг маъноси беркитиш, «афв» эса ўчиришдир. Албатта, ўчириш беркитишга нисбатан кучлироқдир.
81. Ал-Мунтақим
У шундай Зотки, авбошларнинг бош кўтаришини синдириб, бостириб турар, жиноятчиларни жазолаб, ҳаддан ошувчиларга қаттиқ азоб берур. Бу ҳол эса қайта-қайта огоҳлантиришлар ва кечиришлардан кейин, муҳлату имконият беришдан сўнг бўлади. Ваҳолонки, Аллоҳ таоло тезда азоб бериб, ўч олишга энг қодир Зотдир.
80. Ат-Таввоб
У зот тавба сабабларини Ўз бандалари учун қайта-қайта бераверади. Масалан, уларга Ўзининг оят-белгиларини, мўъжизаларини кўрсатади, Ўзининг танбиҳларини йўллайди, уларга ўзининг қўрқувини ва огоҳлантиришини рўбарў қилади.
79. Ал-Барру
У яхшилик қилувчи - Муқсиндир. Барча яхшилик ва эҳсон соҳиби эса мутлақ Баррдир. Банда ўзига яхшилик қилувчилардан, айнифса, ота-онаси, устози ва шайхларидан берилган яхши нарсаларнинг миқдорига қараб барча — яхшилик қилувчи бўлади.
78. Ал-Мутаолйи
Бу исм юқорида шарҳланган ал-Алий маъносидадир. Лекин бунда бир оз зиёда олийлик маъноси бор.
77. Ал-Волий
У махлуқотнинг ишларини тадбир қилиб, эгалик қилувчи, яъни бошқариб турувчи Зотдир. Валоят сўзи тадбир, қудрат ва феълни бажариш маъноларини англатади. Модомики шуларнинг барчаси жамланмаса, Унга ал-Волий исми қўлланилмасди.
75 - 76. Аз-Зоҳир, Ал-Ботин
Бу икки сифат ҳам нисбийдир. Албатта, зоҳир ҳам бир нарсага, ботин ҳам бирор нарсага нисбатан бўлади ва айни бир нарса бир жиҳатнинг ўзидан ҳам зоҳир, ҳам ботин бўлмайди. Балки, бир жиҳатдан, зоҳир бўлса, иккинчи томондан, ботин бўлади. Албатта, зоҳир бўлиш ва ботин бўлиш идрок этишга нисбатан қўлланилади.
73 - 74. Ал-Аввал, Ал-Охир
Билгилки, аввал бир нарсага нисбатан аввал бўлади, охир ҳам бир нарсага нисбатан охир дейилади. Бу икки сўз қарама-қарши маънода бўлиб, бир нарса иккинчи нарсага нисбатан ҳам аввал, ҳам охир бўлиши тасаввурга сиғмайди.
71-72. Ал-Муқаддим, Ал-Муаххир
У яқинлаштирур ва узоқлаштирур. Аллоҳ таоло кимни Узига яқинлаштирган бўлса, дарҳақиқат, уни пешво қилиб, олдинга ўтказибди. Кимни ўзидан узоқлаштирса, албатта, уни орқага сургандир. У Зот пайғамбарларини ва авлиёларини Узига яқин қилиб, уларни ҳидоят қилиб, пешво қилди. Душманларини эса Узидан узоқ тутиб, улар билан Узининг ўртасида парда тортиб, уларни орқага сурди.