close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

12 - 13 - 14. Ал-Холиқ, ал-Бориъ, ал-Мусаввир

 

 

 

Гоҳида ушбу исмлар мутародиф (синоним) бўлиб, барчаси яратиш, ихтиро қилиш каби маъноларга боғлиқ деб гумон қилинади. Бундай бўлмоғи лойиқ бўлмайди, балки йўриқидан борлиққа чиқариладиган ҳар бир нарса, аввало, тақдирга, иккинчидан, ана шу тақдирга мувофиқ ийжодга (пайдо қилишга), учинчидан, суратдан сўнг тасвийрга (сурат беришга) муҳтож бўлади. Аллоҳ таоло тақдир қўилувчи (тақдирни белгиловчи) эканлигидан Холиқ, ихтирочи - ижодкорлигидан Бориъ ва ихтиро қилган нарсаларини энг чиройли суратларда тартибловчи эканлиги жиҳатидан Мусаввирдир.

Гоҳида ушбу исмлар мутародиф (синоним) бўлиб, барчаси яратиш, ихтиро қилиш каби маъноларга боғлиқ деб гумон қилинади. Бундай бўлмоғи лойиқ бўлмайди, балки йўриқидан борлиққа чиқариладиган ҳар бир нарса, аввало, тақдирга, иккинчидан, ана шу тақдирга мувофиқ ийжодга (пайдо қилишга), учинчидан, суратдан сўнг тасвийрга (сурат беришга) муҳтож бўлади. Аллоҳ таоло тақдир қўилувчи (тақдирни белгиловчи) эканлигидан Холиқ, ихтирочи - ижодкорлигидан Бориъ ва ихтиро қилган нарсаларини энг чиройли суратларда тартибловчи эканлиги жиҳатидан Мусаввирдир.
Буни қурилишга ўхшатиш мумкин. Чунки қурилишда ҳам ёғоч, ғишт, ер майдони, биноларнинг адади, узунлиги, кенглиги каби лозим бўлган нарсаларни ўлчаб (тақдир этиб) берадиган бир мутрддир — ўлчовчига муҳтож бўлинади. Бу ишга муҳандис бошчилик қилади, чизмасини чизади, суратини солади. Сўнгра бевосита биноларни қурадиган ишчилар керак бўлади. Кейин бинонинг ташқи кўринишига нақш соладиган, кўринишини безайдиган бир безакчига муҳтож бўлинади. Бу ҳолат ўлчаш, қуриш ва сурат солишдаги одатлардир.
Аллоҳ таолонинг афъоли бундай эмас, балки Унинг ўзи бир пайтда Муқаддир (ўлчовчи), Мужид (пайдо қилувчи) ва Музаййин (зийнат берувчи) бўлиб, Холиқ, Бориъ ва Мусаввирдир. Бунга Унинг махлутртларидан бири бўлмиш инсон мисолдир. Ваҳолонки, инсон мавжуд бўлиши учун, аввало, ҳаётига зарурий нарсанинг тақдир этилмоғига муҳтож бўлади. Инсон сифатлар билан хосланиши учун, қурилишда асбобларга муҳтож бўлинганидек, муайян жисмга муҳтождир.
Инсоннинг таркиби сув ва тупроқдангина дуруст бўлади. Чунки тупроқ ёлғиз ҳолида ҳаракатларда эврилмайдиган ва аралашма бўлмайдиган ўта қуруқ унсурдир. Сув эса алоҳида ҳолда тутиб бўлмайдиган ва тик турмайдиган ўта ҳўл моддадир. Бас, ҳўл билан қуруқ аралашгач мўътадиллашиб, лой олинди. Кейин аралашма мустаҳкам бўлиб, ажралиб кетмаслиги учун пиширувчи ҳарорат керак бўлади. Демак, инсон фақат лойдан эмас, балки сополга ўхшаш қуруқ лойдан — «Фахор»дан яратилган.
Сопол — «Фаххор» сув билан тррилган ҳамда аралашмаси мустаҳкам бўлиши учун оловда куйдирилган лойдир. Бунда сув ва лой махсус миқдорда ўлчаб қўйилиши лозим. Чунки агар кичик бўлиб трлса, ундан инсоний феъллар ҳосил бўлмайди, балки қурт, қумурсқа миқдорича бўлади ва уни шамоллар учириб, арзимаган ҳаракат билан ҳалок қилади. Шунингдек, лой тоғдек катта бўлак бўлса ҳам, эҳтиёждан ташқаридир. Балки зиёда ва нуҳсонсиз кифоя қиладиган лой Аллоҳ таоло биладиган маълум миқдордир. Бунинг барчаси тақдирга оиддир.
Демак, Аллоҳ таоло мазкур ишларнинг тақдири эътиборидан ва ана шу тақдирга мувофиқ ийжод (пайдо) қилишнинг эътиборидан Холиқдир. Фақат ийжод этиш ва йўфшкдан борлитдр чиқаришнинг эътибори билан Бориъдир. Ёлғиз ийжод бир нарса, тақдирга мувофиқ ийжод эса бошқа бир нарсадир.
Шу билан бирга, ютрридаги маънога луғатдан бир далил бор. Чунки араблар билимдон, уста, ҳозир, тажрибали кишини баъзи ишларни ўлчаб, тафдтр этиб бергани учун холиқ — ўлчовчи, бичувчи деб исмлайдилар.
Аллоҳ таолонинг Мусаввир исмини олиши эса нарсаларнинг суратини энг чиройли шакл ва тасвирда тартиблагани жиҳатидандир. Бу феъл унинг сифатларидан бўлиб, бунинг ҳақиқатини оламнинг суратини аввало ихчам тарзда, сўнг батафсил тасаввур эта олган зотларгина билади.
Бутун олам битта шахснинг ҳукмида бўлиб, олам талаб қилинган бир мақсад устида бир-бирига ёрдамчи бўлган аъзолардан таркиб топгандир. Унинг аъзолари ва бўлаклари осмонлар, юлдузлар, ер ва улар орасида турувчи сув, ҳаво каби нарсалардир. Унинг бўлаклари маҳкам тартибда шундай мустаҳкамлаб қўйилганки, агар ушбу тартиб ўзгарса, мувозанат бузилади. Шунинг учун баланд томонга юқори бўлиши лозим бўлган нарсалар, паст тарафга эса қуйи турмоғи керак бўлган нарсалар хослангандир. Худди усталар деворларнинг тагига тошлар, югррисига ёғочлар қўйишгандек. Улар буни тасодифан эмас, балки мустаҳкамликни доимий бўлиши мақсадида қиладилар. Аксинча, бу иш тескари қилиниб, тошлар деворларнинг юқорисига, ёғочлар эса пастга қўйилганда, аниқки, бино вайрон бўлар ва сурати асло трлмасди.
Шу сингари юлдузларнинг баландда ва ер-сувнинг пастда туришидаги ҳамда оламнинг катта-катта бўлакларидаги тартибларнинг сабабини тушунмоғимиз лозим. Агар оламнинг бир қисмини санаб, уларнинг таркибидаги ҳикматни эсласак, албатта, сўз узун бўлади.
Бу тафсилотлардан тўлиқроқ хабардор ҳар бир илмли киши Аллоҳ таолонинг Мусаввир исми маъносидан кўпроқ хабардор бўлади. Ваҳолонки, ушбу тартиб ва тасвир олам бўлакларининг энг майдасида, ҳаттоки чумолида ва заррада, балки чумолининг ҳар бир аъзосида ҳам мавжуд. Агар баён қилсак, ҳайвондаги энг митти аъзо бўлмиш кўзнинг сурати шарҳида ҳам гап чўзилиб кетади.
Кимики кўзнинг қатламларини, ҳолатларини, шаклини, ўлчамларини, рангларини ва булардаги ҳикматни билмаса, кўзнинг суратини ва мусаввирини ҳеч қачон билмайди, мужмал исмнигина билади, холос.
Ҳайвонлар ва ўсимликларнинг ҳар бир сурати, балки ҳар бир бўлаги ҳатрадаги сўз шундайдир.
Танбиҳ. Ушбу исм (Ал-Мусаввир) зикридан банданинг оладиган насибаси борлиқнинг бутун сурати ҳайъат ва тартибларига ила унинг нафсида ҳосил бўлмоғидир. Токи дастлаб бутун оламга яхлит боқади, сўнгра умумийликдан жузъийётга тушади. Натижада инсоннинг бадани ва жисмоний аъзолари суратини тафтиш қилиб, уларнинг навларини, ададларини, таркибини англайди, яратилиш ва таркибидаги ҳикматни билади. Сўнг инсоннинг идроклари ва иродотини ифодаловчи маънавий сифатлари ва шариф маъноларидан бохабар бўлади. Шунингдек, ҳайвонлар ва ўсимликлар суратини бақадри ҳол зоҳиран ва ботинан (ташқи ва ички жиҳатдан) билиб олади. Токи қалбида ҳаммасининг аслий зоти ва сурати ҳосил бўлади. Буларнинг барчаси жисмоний суратларни қанчалик билишга боғлиқ.
Бу қамров руҳоний олам тузилмасини билишга қараганда ихчамдир. Бунга фаришталарни таниш, уларнинг мартабаларини билиш ҳам киради. Фаришталарнинг ҳар бири бир вазифага буюрилгандир. Уларнинг бири осмонлар, юлдузлар тасарруфида, бошқаси башарият қалбини ҳидоят ва иршод этиш тасарруфида бўлса, яна бир гуруҳи ҳайвонларни эҳтиёжларига йўлловчи илҳомлар билан тасарруф этмоқдалар.
Ана шулар банданинг мазкур исмдан олган насибасидир. Бу вужудий суратга мувофиқ бўлган илмий суратни ўзлаштириб олишдир. Дарҳақиқат, илм маълумнинг суратига мувофиқ нафсдаги бир (ички) суратдир.
Аллоҳнинг суратлар бобидаги илми кўзларда тасвирларнинг пайдо бўлиши учун сабабдир. Кўзлардаги мавжуд суратлар эса инсон қалбидаги илмий суратларнинг ҳосил бўлиши учун сабабдир. Банда ана шу йўл билан Аллоҳ таолонинг исмларидан ал-Мусаввир исмининг маъноси борасидаги илмни олади.
Шунингдек, банда ўз нафсида (ичида) суратларни ўзлаштириш билан мажозан бўлса ҳам гўёки мусаввирга айланади. Ҳафтқатда ушбу сурат банданинг феъли билан эмас, Аллоҳ таолонинг халқ этиши ва ихтироси билангина бўлади. Лекин банда Аллоҳ таоло раҳматининг файзига етиш учун ҳаракат қилади.
Албатта, Аллоҳ таоло бирор қавмга берган неъматини уларнинг ўзлари ўзгартирмагунча ўзгартирмайди. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Яъни: «Батаҳқиқ умрингиз айёмида Роббингиз раҳматидан шабадалар эсиб турур, огоҳ бўлиб, уларга пешвоз чиқинг», — дедилар.
Холиқ ва Бориъ сифатларига келсак, бу иккисида ҳам банданинг ҳеч бир насибаси йўқдир. Мажозан бўлиши ҳам эҳтимолдан узоқдир. Чунки «халқ», «ийжод» сўзларининг маъноси илм татрзо этган нарсани баҳоли қудрат амалга оширишдир. Гоҳида Аллоҳ таоло банда учун илм ва қудратни яратиб берса, бандада Аллоҳнинг тақдирига ва илмига мувофиқ ўзининг кучи етган нарсаларни ҳосил қилишга бирор йўл топилади.
Мавжуд нарсалар иккига бўлинади:
1) юзага келиши асло бандаларнинг қудратига боғлиқ бўлмаган осмон, юлдузлар, ер, ҳайвонлар, наботот ва бошқалар;
2) ҳосил бўлиши бандаларнинг кучигагина боғли^ бўлган саноат, сиёсат, ибодат, урушлар каби уларнинг амалларига тааллуқли ишлар.
Агар банда риёзат чекиб, нафси билан курашиб, нафсининг ва махлуьртнинг идорасида олдин тажрибадан ўтмаган ишларни тушуниб етишда ягонаи замонлик даражасига етса, шу билан бирга, ўша ишларни бажаришга, тарғиб килишга ҳам трдир бўлса, шу пайтгача мавжуд бўлмаган нарсани ихтиро қилувчи каби бўлади. Чунки шахматни кашф қилган кишига «у шахматни кашф қилган ва ихтиро этган» дейилади. Чунки у олдин тажрибадан ўтмаган нарсани кашф қилди. Лекин бирор яхшилиги бўлмаган нарсани кашф қилса, мақталмайди.
Риёзат, мужоҳада, сиёсат, саноат эса яхшиликларнинг манбаи, одамлар бир-бирларидан ўрганиб, равнақ топадиган тартибот ва суратлардандир. Шубҳа йўқки, бу ишларни энг аввал тушуниб етган ва кашф этган киши ўша суратлар учун ихтирочи, холиқ (яратувчи) ва муқаддир (тақдир берувчи) каби бўлади. Шу боис бу исмларни унга мажозан қўйиш жоиз.
Аллоҳ таолонинг исмларидан бандага мажозан кўчирса бўладиганлари кўпроқдир. Аллоҳнинг шундай исмлари борки, банданинг ҳақида ҳақиқат, Аллоҳ таолонинг ҳавдида эса мажоз бўлади: ас-Сабур ва аш-Шакурга ўхшаш.
Бир исмда Аллоҳ билан банданинг шерик бўлишини мулоҳаза этганингда биз эслатиб ўтган тафовут, фарқларни унутмоғинг дуруст эмас.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг
"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Аллоҳнинг гўзал исмлари
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « 11. Ал-Мутакаббир 15. Ал-Ғаффор »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase