Жамият (918)
Католик черкови инқирозга юз тутди. Черковнинг ахлоқий нуфуз сифатидаги қиёфаси кўз ўнгимизда парчаланиб бормоқда. Польша - "католик" таърифи унга нисбатан худди “яшил” сўзи “ўт” сўзига боғлиқ бўлганидай узоқ вақтдан бери боғлиқ бўлган мамлакат ҳам истисно эмас. Черковга ишончсизлигининг ўсишига, қанчалик ғалати бўлмасин, унинг ўз сафларида тартибни ўрнатишга уринишлари сабаб бўлмоқда.
Россияда шу йилнинг 10 ойи давомида 19,1 минг киши атрофида жиноятлар натижасида ҳалок бўлган. Бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 5,8% кам, дейилади Россия ИИВ статистика маълумотларида. "Жиноий ҳаракатлар натижасида 19,1 минг киши ҳалок бўлган, бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 5,8% кам. 30,1 минг кишининг соғлиғига жиддий шикаст етказилган, ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 6% кам", - дейилади материалларда.
Дунё бўйича COVID-19 га касалланганлар сони 55 млн.дан ошди. Мамлакатлар ҳукуматлари янги чекловлар эълон киляпти: комендант соати жорий қилинмоқда, ресторанлар ёпилмоқда, одамлар масофадан ишлашга ўтказилмоқда. Турли мамлакатларда қандай чоралар кўрилаётган ҳақида маълумот беришга ҳаракат қиламиз.
Muslim Pro – мусулмонлар учун энг оммавий илова бўлиб, азон ва намоз вақтлари учун энг аниқ маълумотлар тақдим этади ва бутун дунё бўйлаб қарийб юз миллион мусулмон томонидан фойдаланилади. Google Play Store маълум қилишича, илова Android асосида ишлайдиган қурилмаларга 50 миллион мартадан ортиқ ва умумий ҳисобда бошқа платформаларда, жумладан, iOS орқали, 95 миллион марта юкланган, хабар қилади Muslim Pro веб-сайти.
Россияликлар диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилганлик учун жиноий жазони қўллаб-қувватладилар
«Жамоатчилик фикри» жамғармаси томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, россияликларнинг аксарияти (63%) диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилганлик учун жиноий жавобгарликка ижобий муносабатда бўлиш эҳтимоли кўпроқ.
"Биринчи жаҳон уруши пайтида Анри Дезире Ландрю ўзини бой парижлик қилиб кўрсатарди. Унинг уйланиш истаги билдирилган эълонига жавоб берган аёллар у билан саёҳатдан сўнг ғойиб бўларди. Суд жараёнида у даҳшатли рақамни маълум қилди", - дейди немис нашри Die Welt.
Чеченистон Муфтийси ва республика раҳбарининг маслаҳатчиси саналган Салоҳ Ҳожи Межиев Франция президенти Эмманюэл Макронни «биринчи рақамли террорчи» ва «барча мусулмонлар душмани» деб атади. Унинг баёноти Чеченистон мусулмонлари диний идораси инстаграм саҳифасида эълон қилинди.
Британ нашрининг ёзишича, папа Франциск энг ошкора тарзда бир жинслилар ўртасида фуқаролик иттифоқларини қўллаб-қувватлади, бу эса, эҳтимол, унга қарши бўлган католик черковидаги консерваторларни янада ғазаблантиради.
Сешанба куни Россия ва Хитой ҳуқуқ ҳимоячилари фаоллари томонидан дунёдаги энг шафқатсиз инсон ҳуқуқлари бузувчиларидан бири сифатида таърифланганига қарамай, БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгашининг сўнгги аъзоларига айланди. Бироқ, инсон ҳуқуқлари учун курашнинг яна бир "кашшофи" - Саудия Арабистони аъзоликка аризасини амалга ошира олмади.
"Агар якуний ҳисобда аҳолининг асосий қисми онгида утилитар сиёсат ва таслимчилик стратегияси мустаҳкам ўрин топадиган бўлса, вирусга қарши урушни ютиб бўлмайди", - деб ёзади файласуф, Испаниядаги Глобернанс демократик бошқарув институти тадқиқотчиси Серж Шампо Slate.fr саҳифаларида.
Аллоҳ таоло бандаларини «ухувват»га, яъни бир-бирларига биродар, дўст бўлишга буюрган. Ухувват – Ислом биродарлиги, дин қардошлиги, қондошлиги, барча мўмин-мусулмонларнинг бир-бирларига хайрихоҳлиги, дўстлиги, севгиси, шафқати, ёрдами демакдир.
1930 йилда жазоирликларни французларга айлантирганини дунёга айтишни хоҳлаб, Франция Жазоирни босиб олишнинг юз йиллигини нишонлаш учун тантаналар ўтказди. Бу тажрибанинг исботи шундаки, Франция ҳукумати аввалроқ ўн нафар жазоирлик муслима қизни танлаб олиб, уларни маҳаллий маданиятга тааллуқли бўлган француз мактабларига жойлаштирди, давлат тилини ўргатди ва маҳаллий кийим кийишга мажбур қилди.
Ижтимоий тармоқларда Россиянинг кўп сонли халқи арман сиёсий диаспорасининг ахборот қуролига айланган федерал ОАВ сиёсатига қарши норозилиги ўсиб бормоқда. Day.Az сайти Gradator.Ru сайтига таяниб хабар беришича, ижтимоий тармоқлар контенти кўрсатишича, кўп сонли россияликлар барча каналлардан оқиб келаётган арман тарғиботи ва ташвиқотига қарши норозилик билдирмоқда.