close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Черков бир жинслилар ўртасида фуқаролик иттифоқларини қўллаб-қувватлади

Британ нашрининг ёзишича, папа Франциск энг ошкора тарзда бир жинслилар ўртасида фуқаролик иттифоқларини қўллаб-қувватлади, бу эса, эҳтимол, унга қарши бўлган католик черковидаги консерваторларни янада ғазаблантиради.

Guardian (Буюк Британия): бир жинслилар ўртасида фуқаролик иттифоқларини қўллаб-қувватлади

Папа Францискнинг изоҳлари чоршанба куни Рим кинофестивалида преьмераси бўлиб ўтган «Франциск» ҳужжатли фильмидаги интервьюда янгради.
У қуйидаги сўзларни айтган: «Гомосексуаллар оила қуриш ҳуқуқига эга. Улар Худонинг фарзандлари ва оила ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қувғин қилиниши ёки бахтсиз қилиниши мумкин эмас. Биз уларни қонун билан ҳимоя қилиш учун фуқаролик иттифоқи қонунини яратишимиз керак. Мен бу қўллаб-қувватлайман».
Режиссер Евгений Афинеевскийнинг (Evgeny Afineevsky) тўлиқ метражли фильми Францискнинг папа лавозимидаги етти ярим йиллик тарихини, жумладан, COVID-19 пандемиясиан олдин уюштирган кўплаб саёҳатларини ва унинг черковни қамраб олган жинсий зўравонликлар билан боғлиқ можароларга алоқадор ҳаракатлари ҳақида ҳикоя қилади.
У, шунингдек, Папа сифатида хизмат қилаётган даврида ўзига хос бўлган масалаларга, шу жумладан, атроф-муҳит, қашшоқлик, миграция, ва тенгсизлик масалаларига эътибор қаратади.
Папа сифатида Франциск илгари бир жинслилар фуқаролик иттифоқларини ошкор қўллаб-қувватламаганди, гарчи Буэнос-Айрес архиепископи бўлган даврида бундай алоқаларни қўллаб-қувватлаган бўлса ҳам.
Черков ЛГБТга нисбатан очиқроқ муносабатда бўлиши керак деб таъидлаган машҳур иезуит Джеймс Мартин (James Martin) Твиттерда ёзишича: «папа Франциск томонидан бир жинслилар ўртасида фуқаролик иттифоқларнинг қўллаб-қувватланиши – черков ЛГБТ-одамларни қўллаб-қувватлаши йўлида муҳим қадамдир. Бу ЛГБТ-одамларга, жумладан, ЛГБТ-католикларга нисбатан пастирча ёндашувга мос келади ва черков бундай қонунларга қарши чиқаётган мамлакатларга кучли сигнал юборади».
БМТ Бош котиби чин ихлосманд католик Антониу Гутерришнинг вакили Папанинг изоҳлари «жуда ижобий қадам» бўлди деб айтди. Гутерриш «ЛГБТ жамияти фойдасига гомофобияга қарши кескин чиқиш қилди, одамлар фақат кимнидир севганлиги учун таъқиб ёки дискриминация қилинмаслиги лозим»лигини айтди.
Диний муҳитда ЛГБТ тенглиги учун курашаётган Фонд Озанна (The Ozanne Foundation) Папанинг изоҳларини олқишлаб, деди: «Бу бутун дунё бўйлаб миллионлаб лесби ва гей жуфтликларига умид бахш этади ва уларга оила бўлиб яшашга Папанинг оқ фотиҳасини олгани ва ҳақиқатда оила ҳуқуқига эга эканлигини билишга имкон беради.
«Унинг тасалли сўзлари кўплаб ЛГБТ-одамлар ҳис қилган чуқур оғриқни ва ўз эътиқодини ЛГБТ одамларни дискриминация қилишга бир сабаб деб биладиган барча кишилар учун жиддий қийинчилик ифодалашини пастирча тушунишни намойиш этди».
2013 йил мартида Папа деб сайланганидан буён Фрэнсис ўзининг оммавий баёнотларида ЛГБТга нисбатан барча учун мақбул келадиган «тон»дан фойдаланишга ҳаракат қилган.
У папа бўлганидан кўп ўмасдан гей-руҳонийлар ҳақидаги саволга «Улар ҳақида ҳукм қилиш учун мен ким бўлибман?» деб жавоб берган.
Ўтган ой эса у ЛГБТ болаларнинг ота-оналари гуруҳига «Худо сизнинг болаларингиз қандай бўлса, шундайлигича яхши кўради» ва «Папа сизнинг болаларингизни қандай бўлса, шундайлигича яхши кўради, чунки улар Худонинг фарзандлари» деган.
2018 йил жинсий зўравонликни бошидан кечирган, Папа билан учрашган ва ушбу ҳужжатли фильмда иштирок этган Хуан Карлос Круснинг айтишича: «У менга: Хуан Карлос, сен гей эканлигинг мутлақо аҳамиятсиз. Худо сени шундай қилиб яратган ва шундайлигингча севади, менга эса барибир. Папа сени шундайлигингча яхши кўради. Сен қандай бўлсанг, шундайлигингча бахтли бўлишинг керак деганди».
Анъанавий черков таълимотига кўра, никоҳ фақат эркак ва аёл ўртасида тузилиши мумкин ва черков бир жинслилар иттифоқини тан олишга қарши бўлиб келган.
2003 йил Ватикан ҳужжатида кўрсатилишича, «гейлар иттифоқининг юридик тан олинишига қаршилик кўрсатиш зарур», «чунки улар улар муайян асосий ахлоқий қадриятларни мужмаллаштиради ва никоҳ институтини қадрсизланишга олиб келади».
Папа Францискнинг консерватив мухолифлари улар черковни прогрессив қадриятларга йўналтиришга уриниш сифатида кўриб чиқадиган баёнотлар туфайли ғазабга минди. Айримлар уни қораламоқда ва ҳатто бидъатда айбламоқда.
Келиб чикиши россиялик бўлган, бир қатор мукофотлар совриндори бўлган режиссер Афинеевский фильм уйда томоша қилиш учун чиқарилишига умид билдирди.
 «Агар илгари у дунё бўйлаб саёҳат қилиши мумкин бўлган бўлса, ҳозир фақат унинг сўзларигина саёхат қилиши мумкин. мана шу сабабдан ҳам фильмни унинг сўзлари ва ҳаракатлари дунёнинг ҳар бир бурчагига етиб бориши учун айнан ҳозир чиқариш муҳимдир», - деди у.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase