Яқинда кузатилган бир қатор можаролар орасида сўнггиси собиқ Вашингтон архиепископи, кардинал Теодор Маккеррик иши бўйича Ватикан ҳисоботининг эълон қилиниши бўлди. У Диний таълимот конгрегацияси томонидан вояга етмаганларга нисбатан жинсий таъқиб қилишда айбловлар тасдиқланганидан кейин лавозимидан бўшатилган эди. АҚШ, Ирландия, Австралия - бу мамлакатларда диндорлар бир қатор католик руҳонийлари томонидан содир этилган, биринчи навбатда, жинсий жиноятлар ва суиистеъмол ҳақидаги воқеалардан ғазабланди. Аҳолининг 87% ўзларини католик деб ҳисоблайдиган Польша ҳам бундан мустасно эмас.
Маккэррик билан боғлиқ ҳисоботда, хусусан, айтиладики, ўша пайтдаги Рим папаси Иоанн Павел II архиепископнинг суиистеъмоллари ҳақида билиши мумкин бўлган, лекин барибир унинг “кўтарилишига” хизмат қилган. Понтификнинг атрофидагилар учун ҳам саволлар пайдо бўлди. Хусусан, 449-саҳифадаги ҳисоботда польшалик кардинал, ўша пайтда Иоанн Павел II нинг шахсий котиби Станислав Дзивиш номи 45 марта тилга олинган. Теодор Маккеррик қурбонларидан бири, у шахсан кардинал Дзивишга шикоят қилгани, аммо у ҳеч қандай чора кўрмаганини айтган.
Бу ҳисобот, бошқа шу турдаги черков ҳужжатлари каби, кардиналлар танлаш жараёни қандай кўриниши, черков муҳитда дўстлик алоқалари таъсири қанчаик кучли эканлиги ва, энг муҳими – Омерта - черков доираларида бир-бирининг айбини яшириш ҳақида кўп саволлар кўтаради. "Омерта" сўзи одатда мафияга тегишли – бу мафия гуруҳлари аъзолари учун фахрий код деб аталади ва уларни ҳокимият билан ҳамкорлик қилишни тақиқлайди. Польшалик шарҳловчи Томаш Терликовский таъкидлаганидек, руҳонийлар орасида ҳам шунга ўхшаш қоидалар қўлланилган.
Польшада католик черкови, АҚШ ва баъзи бошқа мамлакатлар билан солиштирганда, ўз сафларида суиистеъмолларни текшириш билан энди шуғуллана бошлади. Ушбу мунозаранинг бошланишига, хусусан, ака-ука Секелськийларнинг черковдаги педофилия ҳақидаги филмларига ҳисса қўшди.
Падаркушлик
Польшада аборт қонунчилиги билан боғлиқ сўнгги намойишлар ёшларнинг черковга ишончи пасайганини кўрсатди. Бундан икки йил олдин халқаро Pew Research Center дунёнинг мамлакатида турли ёш гуруҳидаги одамларнинг динга муносабатидаги фарқлар ҳақида тадқиот натижаларини эълон қилганди. Ўшандаёқ Польша бу кўрсаткич бўйича дунё мамлакатлари орасида етакчи бўлганди. Диннинг улар ҳаётидаги аҳамияти ҳақидаги саволга ёшлар салбий жавоб беришди. Саволлардан бири, масалан, диний маросимларда иштирок этиш билан боғлиқ эди. 40 ёш ва ундан катта ёшдаги полякларнинг 55%и черков маросимларига камида ҳафтасига бир марта боришини айтган, лекин ёшларнинг фақат 26%и ижобий жавб берган.
Ёш поляклар орасида секуляризация кеча ёки бугун бошлангани йўқ. Ҳозирги кунда Польша Конституцион судининг ҳомила ногирон бўлиб қолиши ёки даволаб бўлмайдиган касалликка учраши муқаррар бўлган ҳолатларда аборт қилишнинг тақиқланиши ҳақидаги қарорига қарши оммавий норозиликлар пайтида ёшлар консерватив доктринали черковга танқидий муносабатда эканини билдирди. Бунда намойишчилар “Ҳуқуқ ва адолат” мухолифларининг сўзларига кўра, бу партия католик постулат таълимотлари, хусусан, абортга ўта салбий муносабатга эга бўлган ўз сиёсатининг қуролига айлантирган судлар ва “Ҳуқуқ ва адолат” ҳукумат позициясини бир деб қарайдилар. Натижада намойишчилар ҳукуматга ҳам, уни қўллаб-қувватловчи Польша черковига ҳам ҳужум қилади.
10 ноябрь куни Краковда аборт тақиқига қарши норозилик намойишларини уюштирувчи “Бутун Польша хотин-қизлар иш ташлаши” жамоат ҳаракати полякларни – Ватикан ҳисоботи билан боғлиқ черковдаги вазиятдан норозилигини билдириш учун кўчаларга чиқишга чақирди. Кардинал Станислава Дзивиш деразалари тагига келган намойишчилар: "Дзивиш, Войтила - давринг тугади", "фуқароларни эмас, епископларни қувғин қил", "Давлат ва черков – масофа сақланг!" деб қичқирди.
Папа томонидан дунёвий давлат талабига жавобан ишлатиладиган қатъий рад этиш формуласи Non possumus ("қила олмаймиз") – Польшада биринчи бундай куч билан янграмоқда - фақат ҳозир буни Польша черковига дунёвий жамоатчилик айтяпти, дейди Gazeta Wyborcza нашри журналисти Михал Ольшевский.
Черковнинг обрўси тушиб кетди ва энди уни тиклашнинг ҳеч қандай имкони йўқ
"Польшада рухсат берилган дунёвий ҳокимиятлардан норозилик – бир нарса. Черковдан норозилик бошқа нарса бўлиб, бу падаркушлик туридаги характерга эга. «Ҳуқуқ ва адолат» (2015 йилдан бери ҳукмрон консерватив партия) танлаш ва виждон эркинлигини бузадиган қоидалардан воз кечадми-йўқми, мен билмайман. Бундан қатъий назар, бу жангни ким йўқотгани аниқ: черковнинг обрўси қулади ва уни тиклашнинг иложиси йўқ", - деб ҳисоблайди публицист.
Журналист ва ёзувчи Томаш Терликовский таъкидлайдики, католик Польша, биз билганимиз ҳолатида, мавжуд бўлмай қўяди.
–Бу шундоқ ҳозир, сиз билан бизнинг кўз ўнгимизда рўй беряпти. Биринчидан, Польшада католикликнинг жуда кучли элементи бўлган ёшлар ўзларини черковдан ташқарида топдилар. Иккинчидан, католик черковининг ўзи ёшлар билан алоқа ўрнатмаган. Улар билан турли мавзуларда мулоқот қилиш мумкин бўлган тил йўқ. Учинчидан, Коммунистик режим қулаганидан бери биринчи марта сиёсатчиларнинг черковни бузишга уринишларини кўраяпмиз. Бу ҳозир энг яхши кўринишда, деб айтиш мумкин. Тўртинчидан, черковнинг хатолари: жинсий жанжаллар, уларни ҳал қила олмаслик. Буларнинг барчаси Польшанинг ёшлар диндан воз кечиши эҳтимоли бўлган жамиятга айланишига олиб келади.
Агар Польша католицизми ўз таъсирини йўқотса, эртами-кечми унинг жамиятдаги ўрни қайта кўриб чиқилади. Бу ерда, Томаш Терликовский шунга ўхшаш ўзгаришларни бошдан бошқа католик мамлакатлар билан ўхшашлик келтиради:
–Мисол учун, Бавария либераллашув босқичида турибди, гарчи у ерда ушбу жараён бошқа немис ерларига нисбатан секинроқ рўй бераётган бўлсада. Пок виждон билан айтиш мумкинки, Ирландия бу жараёндан ўтиб кетган. Бу мамлакатда Конституция католик черковининг ролини кафолатлайди, аммо унинг таъсирини чекловчи қонунлар мавжуд. Испанияда католицизм ва сўл қанот, социалистик ва анархистик ҳаракатлар ўртасидаги низо ҳар доим жуда кескин бўлиб келган, аммо ҳатто у ерда дин ўз таъсирини йўқотмоқда. Айтиш мумкинки, Польша айни шу йўналишда кетмоқда. Бир неча йил олдин менда бу жараён жуда секин кетяпти, деган таассурот бор эди, аммо энди биз сезиларли тезлашувни кўряпмиз.
Антикоммунистлар учун бошпана
Нима учун полякларнинг ёш авлоди клерикализмга қарши чиқаётганини тушуниш қиийн эмас. Лекин нима учун катта ёшдаги гуруҳлар вакиллари черковнинг гуноҳларига кўз юмишга тайёр? Гап ўтмиш ҳақида хотираларда бўлиб кўринади: 1980 йилдан олдин туғилган поляклар учун диний тарғиботга қарши туриш уларнинг шахсини сақлаб қолишнинг энг самарали усули эди.
"Черковга мансублик паноҳ эди. Биз совет анъаналари эмас, Польша анъаналарини давом эттирадиган гунг жамият эдик", - дея эслайди польшалик актриса Йоанна Щепковская.
- Аскарлар ва милиционерлар болаларини яширинча чўқинтирарди. Диндорлар, ибодат қилувчилар доирасига мансуб бўлиш фақат даъват эмасди. Бу "Польша ери эди, рус ери эмас". Польша – эркин демакдир. Черков Ватанга тенг еди. "Отче наш" Сталиннинг тили эмас, поляк тили эди."
Польша Халқ Республикаси даврида католик черкови деряли бутун поляк жамияти унга амал қиладиган расмий қадриятларга муқобил қадриятлар шакллантирганди. У коммунистик тузумни ағдаришда муҳим рол ўйнади. 1989 йилдан кейин биринчи қисман эркин сайловлар ўтказилганда черковнинг роли фақат ошди. Польшада яшовчи Папа Иоанн Павел II нинг ҳокимияти эса черковнинг мамлакатдаги энг муҳим қарорларга таъсир кўрсатишига олиб келди.
Кардинал Маккэррик иши бўйича Ватикан ҳисоботида, шунингдек, Польшанинг ўзига хослиги ёдга олиб ўтилади. Коммунистлар даврида бу мамлакатда руҳонийлар баъзан жамоатчилик назарида уларни обрўсизлантириш учун туҳмат кампанияларини қурбонлари бўларди. Шунинг учун, ҳисобот муаллифлари Иоанн Павел II буни фитна деб ўйлаб, Маккеррик суиистеъмоллари ҳақидаги миш-мишларга ишонмаган бўлиши мумкин, деб тахмин қилади. Бироқ, бундай изоҳларга ҳамма ҳам ишонишга тайёр эмас. Констанцин шаҳрида аборт тақиқланишига қарши норозилик намойишлари чоғида Иоанн Павел II ҳайкали понтификнинг қўлига қуйилган қизил бўёқ билан қопланди.