Спорт (206)
Реал Мадрид мана қаторасига 4 ўйиндан бери биронта ўйинда юта олмаяпти, бу ўйинларда ҳатто битта гол ҳам ура олмади. Реал Мадрид нима сабабдан ютқазяпти? Қуйида биз бунинг сабабларини, буюк жамоа майдонда яна қирол бўлишлари учун қайси омиллардан келиб чиқиб нималар қилиш кераклигини аниқлашга ҳаракат қилиб кўрамиз.
Луис Суарес – замонавий профессионал футболчи. У ҳозирги эришган даражасига кўп йиллар давомида, ўз йўлида кўп машаққатларни енгиб ўтган ҳолда эришган. Ўзгаларнинг кичик бир ёрдами билан бўлса ҳам, ўзи танлаган йўлдан келмоқда. Нима бўлганда ҳам, у «тепяпти», «тепади» ва худди шу руҳда давом этади, токи уни кимдир ёки нимадир тўхтатмагунча.
"Оқшомлари спорт билан жиддий шуғулланган кишилар туни билан хавотирланиб чиқармиш. Бироқ олимлар бунинг аксини исботлашди: маълум бир вазиятларда оқшомда спорт билан шуғулланиш ҳаттоки ижобий таъсир кўрсатар экан ", - хабар қилади Die Welt.
Европанинг машҳур клуби футболчилари Саудия Арабистонига ташриф буюриб, маҳаллий дресс-кодга қўшилиб, ижтимоий тармоқларда ҳақиқий шов-шув кўтардилар. Италиянинг «Ювентус» клуби ўйинчилар Миралем Пьянич ва Пауло Дибала, келиб чиқиши босниялик ва аргентиналик бўлган футболчилар Жиддада бўлиб турган пайтида саудларнинг миллий бош кийими (гутра ёки бошқача айтганда куфия) билан расмга тушдилар, хабар беради IslamNews сайти The National га ҳавола қилган ҳолда.
Бойлиги триллион доллардан ортиқ, деб баҳоланадиган Муҳаммад ибн Салмон Ал-Сауд «Манчестер Юнайтед» клубига инвестиция киритишни, энг яхши вариантда эса, клубни Глейзерлар оиласидан тўлиқ сотиб олиш ниятида экан. Кўплаб манбаларнинг берган маълумотига кўра, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси «ПСЖ» ва «Манчестер Сити» клубларига эгалик қиладиган Қатар ва БАА миллиардерлари билан беллашмоқчи.
Ҳабиб Нурмагомедов UFC жаҳон чемпиони унвони учун бўлиб ўтган жангининг тўртинчи раундида ушбу унвонни ундан тортиб олиш учун даъвогарлик қилгану, сўнг Ҳабибдан раҳм-шафқат сўраган Конор Макгрегор устидан бўғиш усули билан ғолиб чиқди.
Мақоланинг бундай номланиши тасодифан эмас, чунки бугунги кунда ММА ва UFC каби ўта урф бўлган қисқартмалар ортида нималар ётишини билмайдиган одамларни топиш жуда ҳам қийин. Спортнинг мазкур қонли турида қатнашчиларнинг майиб мажруҳ бўлишидан виждони азобланмаган ҳолда катта миқдорда фойда олиш мумкин бўлган «олтин кони» топган масс-медиа хўжайинлари билан боғлиқдир бу.
Россиялик ММА жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг америка визасини қўлга кирита олмаган отаси Абдулманап Нурмагомедовнинг айтишича, унинг иштирок этмаслиги ўғлининг ирландиялик жангчи Конор Макгрегорга қарши жанг натижасига таъсир этмайди.
Макгрегор нафақат таниқли жангчи сифатида, балки октагондан ташқари қилиқлари билан ҳам анча танилиб қолган. Макгрегор ўзининг рақибини ҳақорат қилиб, жаҳлини чиқариб омманинг эътибори, диққат марказида туришини яхши кўради. Жангдан олдин рақиби билан бўлиб ўтадиган учрашувда, тили икки метр бўлиб кетади ва рақибининг устига ахлат тўкиб ташлайди. Сўнг, унинг катта-катта гапирган гапларини бутун жаҳон ОАВлари кўтариб юришади. Макгрегор ўз жангини яхши пуллай олади...
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду америкалик Кэтрин Майорга уни зўрлаб ноумсига тегишда айблагани ҳақидаги ахборотга изоҳ берди.
Араб дунёсига катта футбол кириб келди. Бугун бу ерда футболга бўлган қизиқиш Лотин Америкасидан ҳам қолишмайди. Афсуски, футбол билан унга ҳамроҳ бўлган муаммолар ҳам қўшилиб келди, ҳатто булар орасида ёшларнинг ғулувга кетиши (ёшлар экстремизми) ҳам бор.