close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Собиқ Барса ўйинчиси Неймар шилқим экан?

Бразилия полицияси терма жамоа жойлашган манзилга келиб, Неймарни сўроқ қилди ҳамда зўрлашдаги айбловлар ва унинг отаси даъво қилаётган қизнинг фотосуратини эълон қилганлиги туфайли унинг телефонини олиб қўйди. Футболчининг ўзи қатъий равишда айбсиз эканлигини айтмоқда.

Яқинда Бразилия терма жамоасининг машғулотлар базасига футболчи билан суҳбатлашиш учун полиция ташриф буюрди. Полиция футболчига сўроққа келиш мажбуриятини қўйди. Шунингдек, полициячилар Неймарнинг телефонини олиб қўйишди.
Бу телефон ўйинчига қарши ашёвий далил ҳисобланади.
Телефон хотирасида футболчининг исми ошкор қилинмаган жабрланувчи қиз билан ёзишмалари топилди.
Неймар машғулотлар базасига полиция ташриф буюрганидан кейин 45 дақиқа ўтгач уларнинг ёнига чиқди. Футболчи Бразилия терма жамосининг машғулотлари туфайли кечикиб чиқди. Неймар терма жамоа билан бирга ўртоқлик ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. Улар Америка Кубогига тайёргарлик кўриш доирасида Тите жамоаси билан ўртоқлик учрашувига тайёрланмоқда.
Футболчи кўрсатма бериши лозим бўлган дастлабки сана 7 июнга белгиланди. Лекин ҳужумчининг назорат ўйинларида иштирок этиши сабабли сўроқ кечитириладиган бўлди. 5 ва 9 июнь кунлари Неймар Қатар ва Гондурас билан учрашувларда иштирок этади. Сўроқнинг кечиктирилишига Бразилия футбол конфедерацияси эришди.

Қонун олдида тозами?

Футболчининг ўзи айбсиз эканлигига тўлиқ ишончи комил бўлиб, тергов билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Неймарнинг адвокати Дави Танжерино Бразилия терма жамоси ўйинчисининг сўроққа келишга тайёр эканлиги ҳақида маълум қилди. У ҳимояси остидаги ўйинчи полиция учун қулай бўлган исталган кун сўроққа келишга тайёрлигини билдирди.
Танжеринонинг «Менинг мижозим рўй берган воқеа тафсилотларини аниқлаштиришда ҳар кимдан кўра кўпроқ манфаатдор», - деган сўзларини келтиради Fox Sports.
Неймарнинг вакиллари бу воқеа пухта режалаштирилган шантаж деб таъкидламоқда. Уларнинг берган маълумотларига кўра, воқеа ошкор қилинишидан бир неча кун олдин бразиялик билан қизнинг адвокати боғланган. У товон тўлаш йўли билан ўйинчига ишни судгача олиб бормасликни таклиф қилган.
Буларнинг барчасини Неймар инстаграмдаги ўз саҳифасида жойлаштирган видеомурожаатида тасдиқлаган.
Жиноят рўй берган жойдан фотосуратларни ҳам шу ерга жойлаган. Ўйинчи буларни севишган жуфтликлар учун одатий шахсий муносабатларга мисол деб атаган. Шу билан бирга, бразилиялик футболчи воқеа рўй берган куннинг эртасига тахмин қилинган жабрланувчи билан яхши муносабатлари сақланиб қолганлиги ҳақида гапириб берган. Бундан ташқари, ўйинчи номусга тегишда айблов уни ҳайрон қолдиргани ва шок ҳолатига туширганини қайд этди.
«Бу қўққисдан рўй берди. Буларнинг барчаси – яққол тузоқ. Ахлоқсиз тамагирликка ёрқин мисолдир», - деди Неймар ўз мурожаатида.
Воқеа рўй берган жойдан фотосуратларни айбланувчининг отаси шарҳлаб берди. Унинг айтишича, бу ишлар ўғлининг айбсизлигини тасдиқлаш учун қилинган.
Неймарнинг отаси айтган: «Биз буларни чоп этишга мажбур бўлдик. Интернет-жиноят зўрлашдан кўра афзалроқ бўлиб кўринади. Менинг ўғлим ўзини ҳимоя қилиш мақсадида уларни эълон қилди» сўзларини келтиради «Чемпионат» сайти Goal.com ва Band га ҳавола қилган ҳолда.

Grata/Non grata

Жанжалнинг авжга чиқиши футбол жамоатчилигида турлича реакцияларга сабаб бўлди. Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес «қироллик клуби» Неймарни харид қила олмасигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, қизни зўрлаш воқеаси бразилиялик ўйинчининг 2013-2017 йилларда «Барселона» сафида ўйнаганлиги билан биргаликда «Реал»нинг нуфузига салбий таъсир кўрсатар экан.
Каталонияликлар эса собиқ ўйинчисини қучоқ очиб кутиб олишга тайёрлар. «Барселона» сардори Лионел Месси амалдаги жаҳон чемпиони Антуан Гризманндан кўра ўз жамоасида Неймарни кўришни истайди. «Барса»да бразилиялик ўйинчининг жамоа сафига қайтиш истагини ижобий қабул қилишмоқда ва рўй берган воқеага кўз юмгандай бўлишмоқда.
Бразилия терма жмаосии бош мураббийси Тите рўй берган воқеани шарҳлашдан бош тортди. У футболчига фақат ижобий тавсифнома берди ва уни жамоасининг асосий ўйинчиси деб атади.
«У билан ҳамкорлик қилиб келинган уч йил давомида Неймар ўзини ҳалол ва очиқ инсон сифатида кўрсатди. Рўй берган воқеани муҳокама қилиш эса менинг ваколатларим доирасига кирмайди», Титенинг шу сўзларини келтиради Soccer.ru.
Неймар каталон клубига Бразилиянинг «Сантос» жамоасидан ўтганди. Тўрт йил ичида у испан жамоаси учун 123 ўйин ўтказди ва 68 та гол урди. Бу вақт ичида бразилиялик Испания кубогининг уч карра соҳиби ва икки карра чемпион бўлди. 2015 йил у Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубоги ғолиби бўлди. Бразилия терма жамоаси таркибида Неймар 2013 йил Конфедерациялар кубогида ғолиб чиқди, шунингдек, 2016 йил Рио-де-Жанейрода Олимпия Ўйинлари ғолибига айланди. «ПСЖ» билан у 2017/2018 йил мавсумида Франция чемпиони ва француз лигаси Кубоги соҳиби бўлди, шунингдек, бу йил учта миллий совринни эгаллади.

Интернетдан
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Спорт
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase