Абу Муслим
Байрутда мухолифат намойишчилари ва армия билан "Ҳизбуллоҳ" фаоллари ўртасидаги тўқнашувлар пайтида камида 48 киши жароҳат олди. Қўшинлар кўз ёши оқизадиган газдан фойдаланган. 11 киши касалхонага ётқизилган, қолганларга жойида ёрдам кўрсатилган.
Янги Зеландия ҳукумати мамлакатда 17 кундан бери биронта янги COVID-19 ҳолати қайд этилмаганидан сўнг карантин чоралари бекор қилинишини эълон қилиш ниятида. Ярим тунда, Янги Зеландияда хавф даражаси тўрт даражанинг биринчисига, энг пастига тушади.
Россиянинг 83 минтақасида бир суткада 8985 та COVID-19 ҳолати қайд этилди, 112 киши вафот этди, 3957 кишига касалхонадан жавоб берилди, хабар берад тезкор штаб. Янги беморлар энг кўп Москва (2001), Подмосковье (751) ва Санкт-Петербургда (326) қайд этилди. Шунингдек, 305 киши Нижегород областида, 249 киши - Свердловск, 228 киши – Воронеж областида қайд этилди. Беморларнинг 36,6% ида касаллик аломатларсиз ўтяпти.
Хитой ТИВ раҳбари Ван И ва Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель 9 июнь куни Хитой ва ЕИ ўртасида юқори даражада стратегик мулоқотнинг ўнинчи раундини видеоконференция шаклида ўтказадилар, маълум қилди душанба куни брифингда Хитой ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин.
Нур-Султан щаҳар ҳокимиятида бу "янгилик" ҳақида қисқача қилиб "фейк" деб жавоб бердилар. Ижтимоий тармоқларда Нур-Султан шаҳрининг Астана деб қайта номланиши ҳақида маълумот тарқалди, хабар қилади zakon.kz. Бунда ушбу хабарни "Нурсултанский просвет" газетасига эксклюзив интервьюда маълум қилган қандайдир "вазирлик вакили Касымхан Нурдаулетов"га ҳавола қилинди.
"(...) Мен нафас ололмаяпман." Шанба куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хуа Чуньин ўз манфаатларини кўзлаб, ўлаётган Жорж Флойднинг сўнгги сўзларини Твиттерда ёзиб, Гонконгдаги демократия тарафдори бўлган намойишчиларни очиқчасига қўллаб-қувватлаган АҚШ Давлат департаментидаги ҳамкасбига жавоб берди.
Германия Россия махсус хизматларига қарши "кибер санкциялар" ни жорий қилмоқчи бўлган бир пайтда, Трамп форматни эскирган деб баҳолаб, Путинни АҚШга G7 саммитига таклиф қилмоқчи. Канада ва Буюк Британия - қарши. Ғарбда ихтилоф кучаймоқда.
2011-2012 йилларда Болотная майдонидаги норозилик намойишини башорат қилган социологлар Россияда норозиликларнинг янги тўлқини хавфи ҳақида огоҳлантиришди. Уларни коронавирус инқирози чуқурлаштирган ҳозирги ижтимоий-иқтисодий вазият қўзғатиши мумкин. Бу ҳақда социолог Сергей Белановскийнинг "2020 йилда Россия жамиятида сиёсий фикрларнинг янги спектри" гуруҳи маърузасида айтилган.
Хасан Руҳоний: Биз ишлашимиз керак, фабрикаларимиз ва дўконларимиз ишлаши керак ва вирусга қарши курашишда давом этишимиз керак. Эрон ҳукумати мамлакатнинг баъзи вилоятларида пандемиянинг тобора ўсиб боришига қарамай, коронавируснинг янги турига (COVID-19) қарши кураш чораларини юмшатишда давом этмоқда.
Германия ташқи ишлар вазири Бош вазир Нетаньяху, мудофаа вазири Бени Ганц ва исроиллик ҳамкасби Габи Ашкенази билан учрашади. Германия ташқи ишлар вазири Хейко Маас Бош вазир Бенямин Нетаньяхуни Урдун дарёсининг Ғарбий Соҳилини босиб олиш режалари ҳақида огоҳлантириш учун Исроилга сафар қилади, деб хабар беради 13-канал.
«Фокс Ньюс» газетасининг таниқли консерватив сиёсий шарҳловчиси Такер Карлсон фикрича, АҚШни қамраб олган ғалаёнлар "фуқаролик ҳуқуқларига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган оломоннинг кучайиши" ва Американинг хаосга юз тутиши ҳисобланади. Бундан ташқари, ҳукумат бу муаммони ҳал қилишга мутлақо тайёр эмасди.
Москва Пекиннинг минтақадаги таъсирига қарши туролмайди. Коронавирус пандемияси фонида Германия ҳамкор мамлакатларга 2030 йилгача бўлган даврда икки томонлама ёрдам дастурини тақдим этди. Ўзбекистондан ташқари Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари янгиланган рўйхатдан тушиб қолди.