Таъкидланишича, ҳозирги кунда қўлланилаётган атамалар масаласи Давлат департаменти, ички хавфсизлик вазирлиги ва миллий хавфсизлик Кенгашининг ишчи гуруҳларида муҳокама қилинмоқда. Вашингтон Пекинни инсониятга қарши жиноятларда ёки этник тозалашда айблаши мумкинлиги эҳтимоли ҳам кўриб чиқилмоқда, бу ҳар қандай ҳолатда ҳам давлатлар ўртасидаги қийин муносабатларни кескинлаштиради. Ўтмишда АҚШ расмийлари бундай баёнотлардан қочишга уринган, жумладан, бу вазиятга Американинг қандайдир аралашувини назарда тутар эди.
Аввалроқ уйғур муҳожирларидан бир гуруҳи Хитой раҳбариятига қарши халқаро жиноий судда (МУC) тергов ўтказмоқчи бўлгани, геноцид ва инсониятга қарши жиноятларни тан олишни талаб қилгани маълум қилинганди. Жумладан, гап Камбоджа ва Тожикистондан Хитойга минглаб уйғурларни қайтариб беришга уринишлар ҳақида боради. Адвокатларнинг 80 саҳифали баёнотида мусулмонларга қарши жиноий кампания учун масъул бўлган 30 дан ортиқ хитойлик амалдорлар кўрсатилган. Бу рўйхатда давлат раҳбари Си Цзиньпин ҳам бор.
Июль ойида Шинжон-Уйғур Мухтор вилоятининг давлат ҳужжатлари Хитой расмийларининг минглаб уйғур аёлларини стерилизация қилиш ниятидан далолат бериши маълум бўлди. Foreign Policy нашри ўрганиб чиққан иккита аҳоли пункти бюджет маълумотларига кўра, давлат шаҳарда 14,8 минг ва вилоятда 8 мингдан зиёд аёлни стерилизация қилиш, шунингдек, 5,9 минг контрацептив бачадон спиралини ўрнатиш учун пул ажратган. Бу чора-тадбирлар Хитой ҳукумати томонидан бир қатор Ғарб мамлакатларида қораланаётган уйғур мусулмон озчилигига комплексли ёндашувининг бир қисмидир.
Айни пайтда, мутахассислар геноцидни тан олиш камдан-кам, қонуний жиҳатдан мураккаб ва сиёсий нуқтаи назардан жуда нозик эканини эслатмоқда. Ўтмишда, АҚШ расмийлари бундай баёнотлар олдини олиш учун ҳаракат қилдик ва бунинг сабаби назарий халқаро ҳуқуқ америкаликларни қандайдир тарзда - ҳарбий характерли бўлмаса ҳам, аралашишга мажбур қилиши охирги ўринда эмасди.
Хитой БМТ хавфсизлик Кенгашида вето ҳуқуқига эга бўлган давлат, шунинг учун АҚШда уйғурлар геноцидини тан олиш тарафдорлари одатдагидан юқори сиёсий тўсиқларга дуч келиши мумкин. Лекин Трампнинг Хитойдан тобора кўнгли қолиб бормоқда. У, эҳтимол, АҚШ президенти Хитой раҳбари Си Цзиньпинга уйғурлар билан муомалани маъқуллашини айтганлигини Трамп инкор қиладиган, миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчи Джон Болтоннинг фикрларига қарамай, геноцидни тан олишни истайди.
АҚШ Хитойда уйғурлар геноцид қилинганини тан олиши мумкин
АҚШ президенти Дональд Трампи маъмурияти Хитойдаги мусулмон-уйғурларга қарши қатағонларни расман «геноцид» сўзи билан аташ имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида Politico ўзининг Оқ уйдаги манбаларига таянган ҳолда маълум қилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди