close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳиндистон полицияси мусулмонларга қарши қирғинлар қатнашчиси бўлган - ҳуқуқ ҳимоячилари

Деҳли полицияси 53 киши, асосан мусулмонлар ўлдирилган февраль ойидаги тартибсизликларда "фаол қатнашчи" бўлган, дейилади Amnesty International India халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти жума куни қилган баёнотида.

"Деҳли полицияси ходимлари 2020 йилнинг февралида Деҳлида содир этилган зўравонликларга аралашган ва фаол иштирок етган, бироқ сўнгги олти ой ичида Деҳли полицияси томонидан содир этилган инсон ҳуқуқлари бузилиши юзасидан тергов ишлари бошланмаган", - дейилади гуруҳ хабарида.
Amnesty тартибсизликлардан омон қолганлар, гувоҳлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва истеъфодаги полиция ходимлари билан гаплашган ва бир неча видеоларни таҳлил қилган экани ҳақида маълум қилди. Барча материаллар "тартибсизликлар пайтида Деҳли полицияси томонидан содир этилган инсон ҳуқуқлари жиддий бузилиши тасвири"ни очиб беради.
Инсон ҳуқуқлари гуруҳи Ҳиндистон ҳукуматини ўн йилликлар ичида пойтахт кўрган енг ёмон диний зўравонликларда полиция томонидан содир етилган инсон ҳуқуқлари поймол этилганлиги тахмин килиаётгани юзасидан пухта ва холис тергов ўтказишга чақирди.
"Деҳли полицияси ички ишлар вазирлигига бўйсунади ва биз вазирлик уларни жавобгарликка тортиш учун ҳеч қандай ташаббус кўрсатмаганидан шокдамиз", деди Amnesty International India ташкилотии ижрочи директори Авинаш Кумар.
Эслатиб ўтамизки, ҳалокатли зўравонлик февраль ойида фуқаролик ҳақида янги баҳс-мунозарали қонунга қарши бир неча ҳафта тинч норозиликдан кейин бошланган. Деҳлининг шимоли-шарқидаги ҳинд миллатчилари оломони мусулмонларга ҳужум қилди. Ҳукумат маълумотларига кўра, 500 дан ортиқ одам жароҳатланган.
Полиция оломонни бевосита қўллаб-қувватлаганликда ёки пойтахт олов ичрга қолганида бошқа томонга қараб турганликда айбланган.
Бошқа қоидабузарликлар намойишчиларга нисбатан ортиқча куч ишлатиш, ҳибсдагиларга нисбатан қийноқлар қўллаш ва норозилик ўтказиладиган жойларни йўқ қилишдан иборат, деб кўрсатади Amnesty тергови. Полиция ва ҳукумат айбловларни рад етган.
"Бу давом этаётган давлат ҳомийлигидаги жазосиз қолиши ҳуқуқ-тартибот ходимлари жиддий инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйиши ва жавобгарликдан қочиши мумкинлигини, улар ўзлари учун қонун эканлигини ойдинлаштиради", - дейди Amnesty International Ҳиндистондаги раҳбари Кумар.
Тергов полициянинг мусулмонларга нисбатан нохолис муносабати ҳақида кўплаб оммавий ахборот воситалари хабарларини тасдиқлади.
Буюк Британияда жойлашган инсон ҳуқуқлари гуруҳи тартибсизликларни тергов қилиш, полиция шафқатсизлиги жадвалини ҳужжатлаштириш ва нафрат билан нутқ сўзлаган сиёсий раҳбарлар ролини таҳлил қилиш бўйича брифинг ўтказди.
23 ва 29 февраль орасида асосан мусулмонлар ўлдирилган, уларнинг аксарияти ўқотар қурол яраларидан ўлган.
Деҳли полицияси Amnesty изоҳ бериш талабига ҳали жавоб бергани йўқ.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase