close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Асад тарафдорлари 4 йил ичида 13 мингдан ортиқ Сурия аҳолисини ўлдирган

SNHR ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти БМТга 2016 йил августидан 2020 йил августигача бўлган даврда Суриядаги жиноятлар бўйича маъруза жўнатди. Сурияда сўнгги 4 йил ичида 13728 нафар тинч аҳоли вакили Башар Асад тарафдорлари қурбони бўлди, 18600 дан ортиқ киши қамоққа олинди.

Суриянинг SNHR ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмитасига Асад режими томонидан 2016 йил августидан 2020 йил августигача бўлган даврда амалга оширилган инсон ҳуқуқларининг бузилишлари ҳақида маъруза тақдим этди.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлшича, Дамашк 2004 йилдан бери БМТни Сурияда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги вазият ҳақида хабардор қилмаган.
SNHR ҳисоботида Сурия аҳолиси, жумладан, журналистларга нисбатан қотилликлар, ноқонуний ҳибсга олишлар, қийноқлар ва босимлар бўйича статистика келтирилган.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, сўнгги тўрт йил ичида Асад режими томонидан камида 13278 нафар тинч аҳоли, жумладан, 2773 нафар бола ва 1445 нафар аёл ўлдирилган.
Ҳисобот даврида Асад кучлари Сурияда 52 марта кимёвий қурол ишлатган.
Суриянинг мўтадил мухолифат назоратидаги блокланган ҳудудларида 109 нафар тинч аҳоли очликдан ҳалок бўлди.
Ҳуқуқ ҳимоячилари Асад назоратидаги ҳудудларда 2016 йилнинг августидан бери қўлга олинган 18642 дан ортиқ сурияликни аниқлашга муваффақ бўлган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase