Бунда маълум қилинишича, 84371 киши Башар Асад режими кучлари томонидан ўғирлаб кетилган.
Мухолифатнинг маълумот манбаларига кўра, Асад режими камоқларида 500 мингдан ортиқ киши ушлаб турилибди.
Кўрсатилган давр мобайнида ДЕАШ террорчилари 8648 кишини, Сурия демократик кучлари (уларнинг ўзагини YPG/PKK террорчилари ташкил қилади) 2056 кишини, Асад режимига қарши курашаётган қуролланган гуруҳлар эса 2007 кишини ўғирлаб кетган.
Қуролланган мухолифат Сурияда уруш бошланганидан бери 2397 кишини ўғирлаб кетган.
Бу шахсларнниг барчаси ҳақида ҳеч қандай хабар олишнинг имкони бўлмаяпти.
Сурияда уруш бошлангандан бери қарийб юз минг киши бедарак йўқолди
Сурия инсон ҳуқуқлари тармоғи ташкилоти SNHR халқаро бедарак йўқолганлар куни муносабати билан ҳисобот эълон қилди. 2011 йилнинг март ойидан буён Сурияда 99479 киши бедарак йўқолган. Сурия инсон ҳуқуқлари тармоғи ташкилоти SNHR 30 август – Халқаро бедарак йўқолганлар куни муносабати билан шундай маълумотлар келтирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси