close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Футбол бўйича Европа чемпионати ўйинларидаги оломон касалликлар сони ўсишига олиб келмоқда

"Футбол бўйича Европа чемпионати ўйинларини томоша қилиш учун стадионларда, паб ва барларда тўпланаётган одамлар оломони Европада коронавирус ҳолатлари сонининг ўсишига олиб келди, деди пайшанба куни ЖССТ, бу эса гарчи эмлаш кампанияси тараққиётган эришган бўлсада, янги тўлқин борасида хавотирларни кучайтиради", - дея хабар қилади The New York Times.

"Фақат бу стандионларнинг ўзигагина қараш билан чекланмаслик керак, - изоҳ беради ЖССТ фавқулодда вазиятлар бўйича катта офицери Кэтрин Смоллвуд. – Одамлар стадионларга қандай етиб келишига ҳам эътибор қаратиш лозим: улар катта, одам тўла автобуслар колоннасида келадими? Стадионларни тарк этганда эса ўйин томоша қилиш учун одам тўла паб ва барларга борадими?"
"Шотландияда, National Health Scotland маълумотларига кўра, Евро-2020 ўйинини стадионда, фан-зонада ёки пабда томоша қилгандан кейин 2 мингдан ортиқ кишида коронавирусга ижобий тест қайд этилди (бу ҳолатларнинг қарийб учдан икки қисми Лондонда июннинг ўрталарида бўлиб ўтган ўйин билан боғлиқ). Финляндиялик камида 120 мухлис терма жамоа ўйинни томоша қилиш учун Россияга, Санкт-Петербургга сафаридан сўнг, касаллик юқтириб олган".
"Коронавирус билан боғлиқ бир неча ойлик чекловлар ва Европа чемпионати бир йилга қолдирилиши оқибатида футбол мухлислари ўйинларни шахсан томоша қилиш учун чегараларни кесиб ўтиш имкониятини сабрсизлик билан кутишди. Финляндиялик сайёҳлар Россиядаги ўйинларга ташриф буюришди, франциялик мухлислар Руминияга ташриф буюришди, Уэлслик мухлислар эса ўз жамоасини Нидерландияда қўллаб-қувватлашди. Бельгия, Буюк Британия ва Франция каби мамлакатларда турнир бошланишидан бир неча ҳафта олдин барлар очилди", - дейилади мақолада.
"Лекин кўпчилик Европа мамлакатларида аҳолининг учдан бир қисмидан кам қисми тўлиқ эмланганлигини инобатга олсак, хавф-хатар жуда юқори. Мутахассисларнинг таъкидлашича, футбол чемпионатига сафар қилиш борасидаги заиф чекловлар кейинчалик ёз ёки кузда намоён бўладиган жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин", - дея қайд этади газета.

Манба: The New York Times

Мақола жойлаштирилган бўлим: Спорт
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase