close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
01.07.2024 22:53

Собиқ УФC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Махачқалъадаги теракт туфайли катта муаммога дуч келди.

24.01.2021 20:42

Бугун эрталаб Абу-Даби шаҳрида UFC 257 турнири якунланди, унда енгил вазндаги дивизион собиқ чемпионлари Конор МакГрегор ва Дастин Пуарье ўртасидаги жанг асосий аҳамиятга эга бўдли. Бу узоқ кутилган жанг енгил вазндаги матч-реванш бўлди, чунки Пуарье ва МакГрегор аввалроқ, 2014 йил сентябрида Октагонда жанг қилганди. Ўшанда Лас-Вегасда бўлиб ўтган ярим-енгил вазнда МакГрегор биринчи раундда техник нокаут билан ғолиб чиққанди.

22.11.2020 00:38

Ҳабиб октагонга яна қайтадими?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Спорт

UFC енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг катта спортга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида у ўз қароридан воз кечиш ниятида эмаслигини яна бир бор ойдинлаштирди. Спортчининг сўзларига кўра, инсонда мақсад бўлса, 40 ёшигача уришиши мумкин. Бироқ у ўз олдига қўйган мақсадига эришди ва энди унинг янги, лекин спорт соҳасида эмас, балки бошқа соҳаларда мақсадлари бор.

09.06.2020 15:59

Ирландиялик аралаш яккакураш жангчиси, енгил ва ярим энгил вазн тоифасидаги UFC собиқ чемпион Конор МакГрегор яна бир бор фаолиятини якунлаётганини эълон қилди. "Салом боллар. Мен жангларни тугатишга қарор қилдим. Ушбу ажойиб хотиралар учун барчага миннатдорман. О, бу қандай ажойиб йўл эди!” деб Конор онаси билан тушган фотосуратини қолдирди.

15.05.2020 01:00

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳозир жуда оғир ҳолатга тушиб қолган. Хабар қилишларича, 57 яшар Абдулманап Нурмагомедов Москва касалхоналаридан бирида ётибди. Апрелнинг охирларида Абдулманап Нурмагомедов пнвемония касаллиги ва коронавирусга шубҳа билан Махачқалъа касалхонасига ётқизилганди. Бунгача у икки кун давомида касалликни тик оёқда ўтказганди. Бир йил олдин катта Нурмагомедов юрагини операция қилдирганди.

22.04.2020 15:35

UFC 6 турнири чемпионт, аралаш яккакурашлар фахрийси Олег Тактаров обуначилардан бири кимни UFC бўйича биринчи россилик чемпион деб аташ лозимлиги ҳақидаги саволига жавоб беришда ҳиссиётларини жиловлай олмади ва Ҳабиб Нурмагомедовни ваҳобий деб атади.

06.04.2020 14:33

Доғистонлик MMA жангчиси Хабиб Нурмагомедов коронавирус пандемияси ҳақида фикр билдирди.  Нурмагомедов инстаграмда Қуръоннниг 30-сураси 41-оятини жойлаштирди: «Қилган амалларининг баъзисини тоттириш учун, одамлар қўллари касб қилган нарсалар туфайли қуруқликдаю денгизда фасод зоҳир бўлди. Шоядки улар қайтсалар».

23.03.2020 03:31

Мутлақ жанг чемпионати бўйича (UFC) россиялик чемпион Хабиб Нурмагомедовнинг дунёдаги коронавирус пандемияси шароитларида ўзининг Instagram да фотосуратига миллиондан ортиқ одам лайк босди. Шанба куни чоп этилган селфида спортчи қора рангли тиббий ниқобда муҳрланган.

01.12.2019 21:07

Россия муҳожирлар Федерацияси 1 декабрь куни Москвада Марказий Осиё республикаларидан номдор спортчилар иштирокида қоидаларсиз жанг (MMA) бўйича турнир ўтказади. Бу ҳақида IslamNews га федерация матбуот хизматида хабар қилишди.
Турнир саккиз минг томошабинни ўз бағрига сиғдирадиган Лужникидаги Кичик аренада бўлиб ўтади.

14.11.2018 00:31

Ҳабиб яна ҳайратда қолдирди

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Россиялик аралаш услуб жангчиси (ММА) Ҳабиб Нурмагомедов Нигерияга маҳаллий аҳолига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш учун келди. Спортчи сув қувурларини таъмирлаш, янги тиббиёт марказлари қуриш, шунингдек, таълим муассасалари қуриш ва ривожлантириш ишларига катта миқдорда пул ажратиш ниятида.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase