close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Янги Зеландиялик спортчи ислом динини қабул қилди

Янги Зеландиялик спортчи, регби ўйинчиси Офа Туунгафаси, теракт уюштирилган Крайстчерч масжидига ташриф буюрган вақтида ислом динини қабул қилди.  «Аллоҳу Акбар, бугун Сонни Билл Вильямс онаси ва унинг жамоа бўйича ўртоғи Офа Туунгафаси ислом динини қабул қилишди. Аллоҳ уларнинг йўлини енгил қилсин ва мустаҳкам иймон берсин, омийн», - деб ёзди Джон Фонтейн ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида сешанба куни.

Янги Зеландиянинг «Барча қора танлилар» регбичилар иттифоқи аъзоси Офа Туунгафаси келиб чиқиши Тонго оролидан (Полинезиядаги орол давлат).
Туунгафаси ва унинг жамоа бўйича ўртоғи Вильямс масжиддаги отишмадан кейин яраланганлар ҳолидан хабар олиш учун касалхонага келиб, бу ерда ярадорларни қўллаб-қувватлаш ва уларга тасалли беришга ҳаракат қилдилар. Ярадорлар машҳур ўйинчиларнинг қўлини сиқиш ва улар билан селфи қилиш имкониятидан фойдаланиб қолдилар.
Туургафаси омон қилган одамларни ўзи учун илҳом манбаи деб атади ва уларнинг тезроқ соғайиб кетишлари учун дуо қилди.
«Дарҳақиқат, қийинчиликлардан кейин енгиллик келади. Касалхонада мусулмон биродарларни кўриб келгандан кейин ажойиб туйғуларни ҳис қилдим. Сизлардан жуда кўп куч олдим ва илҳомландим. Аллоҳ сизни тезроқ соғайтириб, ўз паноҳида асрасин. Менинг муҳаббатим ва дуоларим сиз билан», - деб ёзди у Твиттерда.
Сонни Билл Вильямс 2008 йил Сидней масжидларидан бирига ташриф буюрганда исломни қабул қилганди.
1900 йилдан 1960 йилларгача бўлган даврда Жанубий Осиё ва Шарқий Европадан кам сонли муҳожир-мусулмонлар кўчиб келганидан сўнг, ислом Янги Зеландияда озчилик аҳоли дини ҳисобланади.
2006 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Тинч океани жанубида жойлашган Янги Зеландия орол-давлатида 36 минг мусулмон яшайди.
Аллоҳу Акбар!

Мақола жойлаштирилган бўлим: Спорт
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase