Абу Муслим
"Сара Нетаняху, яҳудийлар давлати бош вазирининг рафиқаси, гарчи Исроилнинг қиролича-онаси бўлишни орзу қилаётган бўлса-да, кўплаб ғийбатлар предмети бўлиб келмоқда. Бир неча йил давомида у ва унинг турмуш ўртоғи коррупцияда шубҳаланиб келмоқда. Исроил адлия вазирлиги Бенямин Нетаняхунинг турмуш ўртоғига «сурункали фирибгарлик» ва «ишончни суиистеъмол қилиш»да айблов қўйилганда реал воқеликка айланди, - деб ёзади Le Figaro журналисти Сеголен Форгар.
Пайшанба куни Эрон «ер-ҳаво» ракетаси билан АҚШ учувчисиз қурилмасини уриб туширди, бу эса Теҳрон ва Вашингтон ўртасида Форс кўрфазида йирик ҳарбий қарама-қаршилик юзага келиши мумкинлиги борасида ташвиш уйғотди. Гарчи КСИР элита кучлари Эрон ҳаво майдонига кирганидан кейин АҚШ учувчисиз қурилмасини уриб туширганини айтган бўлса-да, АҚШ расмийлари қурилма ўша пайт халқаро ҳудудда бўлганини айтди.
Исроил президенти Реувен Ривлин якшанба куни Франция имомлар Конфедерациясининг делегацияси ҳамда Франция ва Белгия мусулмон жамоатлари фаоллари билан учрашди. Учрашув пайтида Ривлин иудаизмнинг ислом билан муносабатлари ҳақида фикр билдирди.
«Ҳузур» нашриёт уйи томонидан Мухаммад Шокир бин Мухаммад Зокир Сулаймонийнинг тўрт жидли «Ислом тарихи» асарини чоп этилди. Татаристон Республикаси мусулмонлар диний бошқармаси сайтида қайд этилишича, «Ислом тарихи» – XX аср бошларида татар тилида чоп этилган қимматли асардир.
Дам олиш кунлари «Боко ҳаром» жангарилари томонидан шимолий Камерунда содир этилган деб тахмин қилинаётган ҳужуми натижасида ўнлаб одамлар, жумладан, аскарлар ва фуқаро шахслар ҳалок бўлди. Мамлакат расмий вакилларининг хабар беришича, бу гуруҳнинг мамлакат ҳудудидаги энг кўп қурбон келтирилган ҳужуми бўлди.
Украина ҳукумати хурсанд: МН17 бўйича гумон қилинаётган тўрт киши орасида – ДНР собиқ "мудофаа вазири" ДНР Игор Гиркин ҳам бор. Қолган уч кишини ҳам Голландия Россиядан олишга ҳаракат қилади, гарчи бу ишда муваффақиятга эришишга дарҳол шубҳа билан қарашса-да. Гарчи «Бук» экспериментлари улар учун очиқ бўлмасада, терговчилар гуруҳи ракетанинг Россияга тегишли эканлигига ҳатто шубҳа ҳам қилишмаяпти.
Босқинчилик ва қўзғолон ҳаракатларининг натижасида Араб дунёсида бугунги миллий давлатлар пайдо бўлди. Юз йил аввал арабларнинг кўпчилиги пойтахти Истанбул бўлган Усмонийлар империясининг қарамоғида яшар эдилар. Араб дунёсининг бугунги сиёсий харитаси эса турлича парчалардан ташкил топган расм-топишмоқ(пазл)га ўхшаб кетади.
Саудия пойтахтида қироллик тарихида биринчи марта машҳур Милан театри қошида ташкил қилинган La Scala театр академияси томонидан ташкиллаштирилган опера концерти бўлиб ўтди. The Saudi Gazette хабар қилишича, «Итальян операси дунёсига саёҳат» концерти Саудия Арабистони Маданият вазирлиги кўмагида бўлиб ўтди.
Қозоғистонда ҳар бешинчи эр-хотин жуфтлиги эркак генетик материалининг ёмонлашуви, бошқача айтганда, сперма сифати туфайли бепуштлик муаммосига дуч келмоқда. Агар вазиятни ўзгартиришнинг имкони бўлмаса, мамлакатга демографик инқироз таҳдид солмоқда, дея ишончи комил бўлмоқда репродуктив соҳада мутахассис, аёллар ва оила-демографик сиёсат бўйича миллий комиссия аъзоси Салтанат Байкошкарова.
Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий сешанба куни Қоҳиранинг шарқий қисмида дафн этилди. Бу ҳақида унинг ўғли Аҳмад Мурсий ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди ва унинг отаси «Иҳвонул муслимийн»нинг бошқа етакчилари ёнида дафн этилганини қўшимча қилиб қўйди.
Саудия Арабистонида ОАВ қироллик ҳудудида спиртли ичимликлар рухсат этилиши ҳақида хабарларни рад қилди. Аввалроқ турли нашрларда Саудия Арабистони ҳудудида спиртли ичимликларга тақиқнинг олиб ташланиши кўзда тутилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
2013 йилнинг 3 июлида Миср Мудофаа вазири Абдулаттоҳ Ас-Сисий президент Муҳаммад Мурсийнинг ағдарилгани ва Конституциянинг амал қилиши тўхтатилгани ҳақида эълон килди. Мурсий уй қамоғига жойлаштирилди, сўнгра расман бир қатор айбловлар эълон қилинган ҳолда ҳибсга олинди.