close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
22.08.2019 19:54

Ҳибсга олинган ва Шинжон-Уйғур автоном туманидаги лагерларга жойлаштирилган туркий тилда сўзлашадиган мусулмонларнинг оилалари ўз яқинлари ва қариндошларини қандай қийин аҳволда эканлиги ҳақида хабардор килишнинг йўлини топдилар.

22.08.2019 19:48

Келиб чиқиши Мали давлатидан бўлган машҳур француз футболчиси Фредерик Умар Кануте спорт карьераси давомида Европанинг бир қатор клублари, жумладан, «Лион» ва «Тоттенхэм»да ўйнаган. Футболчилик карьерасини якунлагач, футболчи дин йўлида хайрия ишлари билан шуғулланишни бошлади – мусулмон бўлгани ҳолда, у дастлаб Испаниянинг Севилья шаҳрида ёпилиши лозим бўлган ягона замонавий масжидни қутқариш учун 700 000 доллар тўлади, сўнгра шаҳарда биринчи доимий масжид очиш учун маблағ излашга киришди.

22.08.2019 19:42

2019 йил 8 сентябрда Дубайда инфлюенсерлар (ижтимоий тармоқлардаги нуфузли блогерлар) учун минтақада илк аккредитация қилинган диплом дастури - Social Media Influencers Diploma Programme амал қила бошлайди. Дастур Дубайдаги Америка университети базасида ишлаб чиқилади. У блогинг соҳасида экспертлар тайёрлаш ва уларга ижтимоий тармоқларда самарали контент яратиш имконияти тақдим этишга қаратилган.

22.08.2019 19:39

Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳукуматлари Италияга муҳожирларни қабул қилишда ёрдам беришлари керак, деб баёнот берди Бутунжаҳон ислом лигаси раҳбарияти. Бунда қўллаб-қувватлаш муҳожирлар оқимини Европа Иттифоқининг барча мамлакатларига тақсимлашдан иборат бўлиши лозим, чунки Италия бу масалани бир ўзи, мустақил равишда уддалай олмайди, ҳисоблайди лига раҳбарлари.

22.08.2019 19:34

Украина Вазирлар Маҳкамаси Украина этносиёсат ва виждон эркинлиги бўйича Давлат хизмати ҳақида низомни тасдиқлади. Мос келувчи ҳужжат Украина этносиёсат ва виждон эркинлиги бўйича Давлат хизматининг «миллатлараро муносабатлар, дин ва миллий озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича» бўйича ижроия ҳукумати маркази органи сифатида асосий вазифалари ва функцияларини белгилаб беради.

22.08.2019 13:56

Маънавий қадриятлар тадбиркорлик учун мотивация ва бизнес жараёнининг руҳига айланиши керак. Бу қадриятлар бизга Аллоҳ розилигини топиш учун керакдир. Доимо жонли ва ёрқин, Кенг ва чиройли осмон оламнинг Яратувчиси - Аллоҳнинг буюклиги ва қудрати рамзини ифодалашни ҳеч қачон тўхтатмайди.

22.08.2019 13:40

Америкалик тадқиқотчилар кенг оммани навбатдаги кашфиёт билан хурсанд қилдилар. Мутахассислар «Қандай қилиб бахтли бўлиш мумкин?» деган саволни диққат билан ўрганиб чиқдилар ва у қадар ҳам кутилмаган хулосага келдилар: асосийси – майда-чуйда нарсалардан ҳам хурсанд бўла олишдир.

22.08.2019 13:26

«Бу китобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир. Улар Ғайбга иймон келтирурлар, намоз ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар. Ва улар сенга ва сендан олдин нозил қилинган нарсага иймон келтирурлар ва охиратга аниқ ишонурлар» (Бақара сураси, 2-4).

22.08.2019 13:06

Мусулмон олимлар Сидней масжиди имомининг гўёки исломда май тақиқланмаган,  деб айтган фикрларини дарҳол кучли танқид остига олдилар – чунки бу мусулмон олимларининг бу борадаги якдил фикрларига яққол зид келади. «Май ичиш исломда тақиқланмаган дея таъкидлайдиган "фатво" ишончли далилларга асосланмаган, - машҳур ислом олими Ваел Шихабнинг сўзларидан иқтибос келтиради.  OnIslam.net.

21.08.2019 22:33

Барчамиз у ёки бу усул билан кун кўриш учун пул ишлаб топишимиз керак. Баъзилар буни куннинг катта қисмини офисда ёки савдо залида ўтказиб бажаради, бошқалари ўз бизнесини юритади. Ҳар иккиси ҳам нормал ҳолат, чунки ҳар қандай рухсат этилган даромад, шунингдек, ўзингизни ва оилангизни таъминлаш каби, барокатлидир.

21.08.2019 22:10

Бинолар, иншоотлар, машиналар ва бошқа нарсалар ишлаб чиқариш ва қуриш бўйича энг йирик компания бизнинг ақлимизда жойлашган бўлади, бошқа ерда эмас. Ҳар биримиз ҳар куни гоҳида бутун инсоният ҳам уни амалга оширишга қодир бўлмаган турли орзулар қиламиз ва режалар тузамиз.

21.08.2019 17:45

Кашмир (кашмири: कॅशीर, کٔشِیر; догри: कश्मीर; ладакхи: ཀཤམིར; балти: کشمیر; годжри: کشمیر; пунчи/чибхали: کشمیر; Шина: کشمیر; уйғур тилида: كەشمىر ; деванагари: कश्मीर) – Ҳиндистон яриморолининг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган баҳсли ҳудуд, Ҳимолайдаги собиқ князлик. Кашмирнинг бўлиниши чегаралар ҳақида расмий битимлар билан белгилаб қўйилмаган, минтақанинг ўзи эса уни эгаллаб турган мамлакатлар, биринчи навбатда, Ҳиндистон ва Покистон ўртасида кескинлик ўчоғи ҳисобланади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase