Абу Муслим
Тожикистонда йириклик бўйича иккинчи ўринда турадиган шаҳар ҳокимияти йирик ва маҳаллий аҳоли орасида оммавий бўлган масжидни кинотеатрга айлантиришга қарор қилди. Сўғд вилояти Хўжанд шаҳридаги Нури Ислом масжидининг кўркам замонавий биноси бутун мамлакат бўйлаб сўнгги 3 йил ичида «ҳужжатларнинг нотўғри расмийлаштирилиши» баҳонаси остида тугатилган 2000 та Аллоҳнинг уйи қаторига кирди.
Қозоғистон шошилинч равишда 3,8 млн дона тиббий ниқоблар сотиб олди. Бу ҳақида KazTAG мамлакат бош снаитария врачи Жандарбек Бекшиннинг сўзларига таяниб хабар берди, маълум қилади «Фергана». Харид қилинган ниқоблардан 2,5 миллионтаси – оддий, 1,3 миллионтаси – респиратор ниқоблар.
Хитойда коронавирус эпидемияси Пекиннинг атеизм сиёсати учун, жумладан, насронийлар ҳуқуқларини бузганлик учун Парвардигорнинг жазосидан бошқа нарса эмас, деди америкалик телебошловчи Рик Уайлз (Rick Wiles) насронийлар учун TruNews кўрсатуви эфирида, хабар беради Right Wing Watch. Унинг фикрига кўра, касаллик «илоҳий табиат»га эга ва Хитойга худосизлик сиёсати ва насронийларни таъқиб қилганик учун жазо сифатида юборилди».
Хитой лагерларига жойлаштирилган бўлишдан ҳам ёмонроқ нарса бўлиши мумкинми? Ўлимга олиб келадиган вирусли эпидемия хавф авжига олган лагерда бўлиш. Ухандаги коронавирус Хитойга тарқалиши билан бир миллиондан ортиқ мусулмонлар "сиёсий қайта ўқитиш" лагерларида бўлган Шарқий Туркистон вилоятида ҳам касалликка чалинганлар аниқланди.
Тожикистонда 113 киши «Биродар-мусулмонлар» ташкилотига алоқадорликда шубҳа билан ҳибсга олинди. Бу ҳақида 28 январь куни журналистлар билан учрашувда бош прокурор Юсуф Рахмон маълум қилди, дея хабар беради «Авеста». Рахмоннинг таъкидлашича, қўлга олинганлар орасида турли касб вакиллари бор.
Москва мемориал масжидининг имоми Шамил Аляутдинов "ҳозирги молиявий аҳволини ўзгартирмоқчи бўлганлар учун" машғулотларни эълон қилди. Бу ҳақда диний раҳбарнинг веб-сайтида хабар берилди. Хабарга кўра, курс олтита вебинардан иборат бўлиб, унда имом одамларга пул ишлаш учун психологик ёрдам бериш ва уларни инвестиция киритишга ўргатишни ваъда қилади.