Абу Муслим
Бугунги кунда Малайзияда коронавирус (nCoV-2019) юқтириб олган 3 киши даво топди. Малайзияда ушбу вирусни юқтириб олиш билан боғлиқ 17 ҳолат қайд этилганди. Шундан ўн икки киши хитойлик, 5 киши Малазия фуқароси. 9 февраль, кечки пайт, 63 ёшдаги Хитой фуқаросидан олинган таҳлил натижалари унинг тўлиқ тузалиб кетганини кўрсатди. У Куала-Лумпур касалхонаси изоляторида симптоматик даволаш курсини ўтаганди.
Роскомнадзор огоҳлантиради: Россияда «георгий тасмаси»ни эркаклар жинсий аъзосига боғлаш мумкин эмас
Роскомнадзор машҳур "Луркоморье" ресурсидан (Lurkmore.ru – норасмий, енгилтак ва беҳаё интернет-энциклопедия) жинсий аъзосида «георгий тасмаси» боғланган, икона, Россия байроғи билан суратга тушган қора танли эркакнинг расмини ўчириб ташлашни талаб килди.
Сурия мухолифат кучлари сешанба куни, 11 февралда Суриянинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган Идлиб вилоятида Башар Асад армиясига тегишли вертолетни уриб туширди. Экипаж ҳалок бўлди. Абдулла ал-Шами (Abdulla al-Shami) – қуролланга гуруҳлар Иттифоқи етакчиси – Рейтер агентлигига маълум қилишича, вертолет Идлибдан жанубда уриб туширилган.
Бу ҳафта Дональд Трамп билан боғлиқ асосий воқеа унга қарши АҚШ Конгрессида омадсизликка учраган импичмент, унинг сўзга чиқиши, вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг қўлини олишдан бош тортиши ва унинг чоп этилган нутқнинг йиртиб ташланиши бўлди.
Сўнгги ойларда дунё подиумларини ҳижобли мусулмон модель ишғол қиляпти – 21 яшар Икром Абди Умар ишонч ва дадил билан ҳамкасби Ҳалима Аденнинг изларидан боряпти. Худди Ҳалима Аден каби, Икром Абди Умар ҳам – келиб чиқиши Сомалидан бўлган мусулмон қиз.
Яқинда баъзи сайтлар Қуръон маъноларининг Саудия томонидан иброний тилига янги таржимасида кўплаб хатоларга йўл қўйилгани, энг асосийси сабаби Ал-Ақса масжидини "ибодатхона" билан алмаштириш учун бўлгани ҳақида ёзганди. Биз ҳам ўшанда машҳур Middle East Monitor веб-сайтининг хабарларига таянгандик, ўз навбатида у ҳам бошқа манбаларга мурожаат қилганди.
"Мунтазам алкоголь ва тамаки истеъмол қилиш мияни анча тезроқ қаришга мажбур қилади. Сунъий интеллект ёрдамида алкоголь ва тамаки истеъмол қилишга одатланган одамларнинг бош мия суратини таққослаган олимлар шундай хулосага келдилар. Жанубий Калифорния (Лос-Анджелес) университетидан Артур Тога бошчилигидаги олимлар жамоаси Scientific Reports илмий журналида тадқиқот натижаларини эълон қилди", - деб ёзади Австриянинг Kurier нашри.
Ўтган йил 30 декабрда Уханлик 34 яшар шифокор Ли Вэньлян ўз дўстларига хусусий тартибда яқинларини аниқланган коронавирус ҳақида огоҳлантиришни маслаҳат берди. Бир неча соатдан кейин унинг хабарлари скриншотлари вирусли бўлди, 3 январда эса Ли маҳаллий полиция бўлимига чақирилди ва «Интернетда миш-мишлар тарқатганлик учун» ҳайфсан берилди.
Янги атеистлар динни заҳарли ёлғонлар тўплами деб аташади. Аммо ғайритабиий нарсаларга ишониш нормал бўлса-чи? Америкалик олимлардан бири фашистлардан қочиб, Манхеттен атом бомбаси лойиҳасининг етакчи иштирокчиларидан бири бўлган, физика бўйича Нобел мукофоти совриндори Нильс Борнинг (Niels Bohr) уйига ташриф буюрди.
АҚШ Ўзбекистонда ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 100 млн доллар ажратади. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Майкла Помпеонинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича маъум бўлди. Пуллар Ўзбекистон мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлашга йўналтирилади. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотларига ҳам маблағлар ажратилади.
Бугун Нур-Султан шаҳрида бўлиб ўтган Қозоғистон мусулмонлар диний идорасининг навбатдан ташқари ІХ қурултойида Серикбай қажи Ўраз ҚМДБ раиси, Бош муфтий лавозимига Науризбай қажи Таганулини таклиф қилди. Қурултойнинг 300 делегати таклиф этилган номзодни бир овоздан маъқуллади ва Науризбай қажи Таганули Бош муфтий этиб сайланди, хабар беради ҚМДБ матбуот хизмати.
"Россияда интернетни тартибга солиш ҳақида турли қонунлар бирин-кетин қабул қилиняпти. Танқидчилар бунда сўз эркинлиги учун хавф кўрмоқда", - деб ёзади журналист Люция Чирки Schweizer Radio und Fernsehen Швейцария телерадиокомпанияси сайтидаги мақоласида.