close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
15.10.2020 07:25

Дунё мусулмон олимлар иттифоқи ёзма баёнотда Озарбайжон ва Арманистонни конструктив мулоқот орқали муаммоларни ҳал қилишга чақирди: "Биз икки қўшни давлатни бир-бирининг чегараларини ҳурмат қилишга, уруш ва қон тўкилишини тўхтатишга чақирамиз".

15.10.2020 07:18

"(...) Қирғизистондаги нотинчлик мамлакат шимоли ва жануби ўртасидаги анъанавий рақобат билан, иқтисодий инқироз ва COVID-19 оқибатлари натижасида авж олган кланлар ва ҳатто мафия гуруҳлари ўртасидаги қарама-қаршиликлар билан боғлиқ мураккаб сиёсий манзаранинг бир қисмидир.

15.10.2020 07:09

Сешанба куни Россия ва Хитой ҳуқуқ ҳимоячилари фаоллари томонидан дунёдаги энг шафқатсиз инсон ҳуқуқлари бузувчиларидан бири сифатида таърифланганига қарамай, БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгашининг сўнгги аъзоларига айланди. Бироқ, инсон ҳуқуқлари учун курашнинг яна бир "кашшофи" - Саудия Арабистони аъзоликка аризасини амалга ошира олмади.

15.10.2020 06:59

Чоршанба куни тунда йўқ қилинган ракеталар Озарбайжондаги тинч шаҳарларга қаратилган эди. Озарбайжон қуролли кучлари 14 октябрга ўтар кечаси Арманистон армиясининг тезкор-тактик ракета комплексларини йўқ қилди. Бу ҳақида Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.

14.10.2020 07:48

Англиянинг "Арсенал" клуби футболчиси Месут Ўзил Озарбайжонни қўллаб-қувватлашини билдирди.

14.10.2020 07:40

2020 йил дунёда 7 миллион киши очликдан ўлди. Бу ҳақида БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бисли маълум қилди. Қайд етилишича, очликдан ўлим даражасига коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган иқтисодий инқироз таъсир этган. Янги шароитларда очликка қарши курашиш учун тахминан 7 миллиард доллар керак бўлади.

14.10.2020 07:29

Давлат раҳбари парламент сессиясида кворум таъминланмаганини маълум қилди. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакат парламентининг Садир Жапаров бошчилигидаги янги кабинетни тайинлаш ҳақидаги қарорини ноқонуний деб эълон қилди.

14.10.2020 03:37

Машҳур Болливуд актрисаси Сана Кхан шоу-бизнесни тарк этиш ва ўзини динга бағишлашга қарор қилди. Ўз қарори ҳақида ҳиндистонлик муслима ўзининг Инстаграмм саҳифасида эълон қилди.

13.10.2020 06:42

"Агар якуний ҳисобда аҳолининг асосий қисми онгида утилитар сиёсат ва таслимчилик стратегияси мустаҳкам ўрин топадиган бўлса, вирусга қарши урушни ютиб бўлмайди", - деб ёзади файласуф, Испаниядаги Глобернанс демократик бошқарув институти тадқиқотчиси Серж Шампо Slate.fr саҳифаларида.

13.10.2020 02:52

Саид Абдуллоҳ Хон (1871, Хива - 1933, Кривой Рог, Днепропетровск вилояти) - ўзбекларнинг қўнғиротлар сулоласидан бўлган ҳукмдор, рус ва совет тарихшунослигида "Хива хонлиги"деб аталган Хоразм давлатининг сўнгги хони эди. У Хоразм давлатидаги ҳарбий тўнтариш ва Асфандиёр ўлдирилишидан сўнг тахтга кўтарилган.

13.10.2020 02:34

"Россиянинг ўзи эълон қилган таъсир соҳасида Россия ўз таъсирини йўқотмоқда. Белоруссия, Марказий Осиё ва Кавказдаги бир вақтнинг ўзида рўй берган инқирозлар Кремлни ҳайратга солиб, собиқ Совет республикаларида Россиянинг манфаатларини мустаҳкамлашга мажбур қилиб, президент Путиннинг жаҳон саҳнасида уста тактикачи сифатида обрўсига путур етказмоқда қилди", - деб ёзади The New York Times.

13.10.2020 01:32

1930 йилда жазоирликларни французларга айлантирганини дунёга айтишни хоҳлаб, Франция Жазоирни босиб олишнинг юз йиллигини нишонлаш учун тантаналар ўтказди. Бу тажрибанинг исботи шундаки, Франция ҳукумати аввалроқ ўн нафар жазоирлик муслима қизни танлаб олиб, уларни маҳаллий маданиятга тааллуқли бўлган француз мактабларига жойлаштирди, давлат тилини ўргатди ва маҳаллий кийим кийишга мажбур қилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase