close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳар кунлик намоз инсоннинг қаришини секинлаштиради

Беш маҳал ўқиладиган намоз организмда инсоннинг бахтиёрлик ҳиссига жавоб берувчи серотонин гормонининг ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади. Шунинг билан биргаликда намоз вақтидаги харакатлар қон айланишнинг яхшиланиши ва терининг ёшаришига олиб келади. Бундай маълумотлар билан туркиялик эстетик ва пластик жарроҳлик мутахассиси, профессор Ахмет Арслон timeturk нашриёти сахифаларида ўртоқлашди.

“Умма-информ” АА хабар беришича, профессор нуқтаи назарига кўра, организм қариши билан курашишнинг самарали усулларидан бири бу ҳар кунлик беш махал намоздир. “Кўпчилик, айниқса аёллар,  ажинлар пайдо бўлишини секинлатиш ва қоматини сақлаш учун қимматбахо воситалар сотиб олишади ёки шахсий мураббий ёллашади. Бироқ, ёшлик кетидан қувишда улар энг оддий, бунинг устига текин усуллардан бири бу Аллоҳга ибодат қилиш эканлигини унутишади”, дейди Арслон.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, намознинг ижобий самараси ибодатдан олдин зарур бўлган тахоратданоқ бошланади. “Энсани, билакларнинг ички қисмини, кафтларни ва оёқларни совуқ сув билан чаяр эканмиз, биз терига қон келишини яхшилаймиз, бу эса эркин радикаллар (ажинлар пайдо бўлишига сабабчи махсус хужайралар) ишлаб чиқарилишини секинлаштиради”,  дейди профессор.

Бундан ташқари, эксперт сўзларига кўра, намоздаги харкатлар инсоннинг доимо тетик бўлишига сабаб бўлади, бўғинлардаги артрозлар олдини олади. “Бу фаол жисмоний харакат билан шуғулланмайдиганлар учун жуда фойдали”, деб таъкидлади профессор.

Жарроҳнинг сўзларига кўра, Аллоҳга ибодат вақтидаги инсоннинг хушуъ холати “қувонч” гормони бўлган - серотонин ишлаб чиқарилишини стимуллайди. “Бу гормон инсоннинг бахтиёрлик хиссиётига жавобгар, бизни энергия ва яшашга иштиёқ билан тўлдиради” , дея хулоса қилди Арслон ака.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase