Арабча матнларда «ал-ҳабба ас-савдаа» номи ила зикр қилинган нарсани биз сўзма-сўз «қора дона» шак-лида таржима қилдик. Чунки ушбу «қора дона» нима экани ҳақида уламоларимиз кўп тортишганлар. Кўпчи-лик унинг «шунбиз» номли қора рангли дона эканини таъкидлаган. Аслида у қорамтир яшил бўлар экан-у, лекин кўпчилик «қора» сифатини айтишга одатланган экан. У «қора зира», «ҳинд зираси» деб ҳам аталар экан. Бизда «седана» ҳам дейилади. Қадимги ҳадис шарҳи китобларида ва тиб китобларида бу нарсани қандай қи-либ ишлатилса, қайси дардга даво бўлиши ҳақида саҳифасаҳифа маълумотлар ёзилган. Бизнинг мақсадимиз бошқа бўлгани учун бу васфларни четлаб ўтамиз.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоятп қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қора дона ўлимдан бошқа ҳар бир дардга даводир», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят ҳилишган. Термизийнинг лафзи куйидагича: «Сизлар мана бу қора донани лозим тутинглар. Чунки унда сомдан бошқа барча дардга шифо бор. Сом - ўлимдир».
«Ибн Абу Атийқ бир беморнинг олдига кирди ва: «Сизлар мана бу қора доначани лозим тутинглар. Ундан беш ёки олти дона олиб, майдалаб туйинглар. Сўнгра зайтун ёғи билан қўшиб, унинг бурнига - мана бу та-рафга, мана бу тарафга томизинглар. Оишанинг менга айтишича, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Мана бу қора донада сомдан бошқа барча дардга шифо бор» деганларини эшитган экан», деди. «Сом нима?» деган эдим, «Ўлим», деди».
Бухорий ривоят қилган.
Ушбу ҳадиси шарифларда «қора дона»нинг ўлимдан бошқа барча дардларга даво экани қайта-қайта таъкид-ланмоқда. Бу маънони қандай тушунмоқ керак?
Уламоларимиз бу саволга атрофлича жавоб берган-лар. Уларнинг ҳамма жавобларида ҳам ушбу ҳадиси шарифлар маъносини сиртдан кўрингандек тушунмас-лик кераклиги таъкидланган.
Хаттобий: «Бу ерда умумий гапириб, хусусийни иро-да қилиш қоидаси ишлатилган. Бу ерда «ҳамма дард-лар» дейишдан рутубат ва балғамдан келиб чиқадиган хасталиклар ирода қилинган», деган эканлар.Абу Бакр ибн Арабий эса: «Табиблар наздида «қора дона»дан кўра асал барча дардга даво бўлишга яқин-роқ. Шундай бўлса ҳам, баъзи хасталикка йўлиққан кишилар асал ичсалар, озор топадилар. Аллоҳ таоло «Асалда одамлар учун шифо бор», деган бўлса ҳам, унинг аксарият ҳоллардаги шифо бўлиши маъносида тушунилгандан кейин «қора дона»ни ҳам шунга яқин маънода тушуниш лозим», деган.
Бошқалар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам да-вони хастанинг ҳолига қараб туриб васф қилар эдилар. У зотнинг «қора дона» ҳақида айтган гаплари маълум кишиларга тегишли бўлган», деганлар.
Ушбу фикрларни жамлаб, ҳаммаси ҳам тўғри фикр эканини тасдиқласак, яхши иш қилган бўламиз. Яна қў-шимча равишда таъкидламоғимиз лозимки, ҳақиқатда, «қора дона» ўша вақтда, ўша муҳитда мавжуд бўлган кўплаб хасталикларга даво бўлганини табиблар тасдиқ-лаганлар. Ҳозирги замонда эса «Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар ҳайъати» ҳаракати билан ўтказил-ган илмий баҳслар ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «қора дона» ҳақида айтган ҳади-си шарифлари тиббий мўъжиза эканини тасдиқлади. Бу ҳақида алоҳида китоб ҳам чоп этилди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Куръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар"китобидан