close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Замзамга оид мўъжизалар

Замзамнинг тарихи

Замзамнинг тарихи
Замзамнинг тарихи ҳақидаги маълумотларни имом Бухорийнинг «Жомеъус-саҳиҳ» китобларининг «Бадъул холқ» (Яратилишнинг бошланиши) бобида ривоят қилинган ҳадиси шарифдан иқтибос келтириш билан бошласак.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Аёллардан биринчи бўлиб белбоғ боғлаган киши Исмоилнинг оналаридир. У киши ўзининг Сорага таъсирини кетказиш учун ҳам белбоғ боғлаганлар.
Ўша вақтда фақат хизматкорлар белбоғ боғлашар эди. Ҳожар онамиз Сора онамизнинг олдиларида ўзларини у билан тенг кундош эмас, балки унинг хизматкори қилиб кўрсатиш учун шундай қилганлар.
Иброҳим алайҳиссалом Ҳожар онамизни ва ўғиллари Исмоилни Байтнинг ўрнига, Замзам устидаги катта дарахт остига қўйиб кетганлар. Ўша пайтда Маккада бирор киши ҳам, сув ҳам бўлмаган.
У зот икковларининг олдига бир хурмоли халта ва сувли меш қўйиб, ортларига қайтганлар. Ҳожар онамиз у зотга эргашиб, «Эй Иброҳим! Бизни кимсасиз, бирор нарса ҳам унмайдиган водийга ташлаб, қаёққа кетмоқ дасиз?!» деб бир неча марта такрорлар, аммо у зот ўгирилиб қарамас эдилар. Шунда Ҳожар онамиз у зотга: «Аллоҳ сизни шунга амр қилдими?» деди. У зот: «Ҳа», дедилар. Ҳожар онамиз: «Ундай бўлса, У Зот бизни зое қилмайди», дедилар-да, ортларига қайтдилар.
Иброҳим алайҳиссалом эса йўлларида давом этдилар. Қачонки у зот тепалик йўлидан ўтиб, улар уни кўрмайдиган бўлганда Байтга юзланиб, дуо қилдилар: «Роббимиз, ҳақиқатда, мен ўз зурриётимни Сенинг Байтул Ҳараминг ёнига, гиёҳсиз водийга жойлаштирдим».
Ҳожар онамиз Исмоилни эмизиб, ҳалиги сувдан ичиб турдилар. Мешдаги сув тамом бўлганда ўзлари ҳам, ўғиллари ҳам чанқашди. Унга қарасалар, у тўлғаниб, типирчилар эди. Унга назарим тушмасин деб юриб кетдилар. У зот ўзларига энг яқин бўлган Сафо тоғини кўрдилар ва унинг устига чиқиб, бирор кишини кўрармиканман, деб водий томон назар солдилар. Ҳеч кимни кўрмадилар. Ке-йин Сафодан тушдилар, водийга етганларида кўйлакларининг этагини кўтариб, қаттиқ ҳаракат қилган инсондек саъй қилиб, водийдан ўтдилар. Сўнгра Марвага келдилар. Унинг устига чиқиб, бирор кишини кўрармиканман, деб водий томон назар сола бошладилар. Аммо яна ҳеч кимни кўрмадилар. Етти марта ана шундай қилдилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Пайғамбар алайҳиссалом: «Ана шу одамларнинг иккиси орасидаги саъйидир», дедилар. У зот Марвага чиққан пайтларида бир овоз эшитдилар. Ўзларига ўзлари «Жим», дедиларда, сўнгра қулоқ солдилар. Яна ўша овозни эшитгач, шундай дедилар: «(Овозингни) эшитгирдинг. Агар имконинг бўлса, менга ёрдам бер».
Шунда Замзамнинг ўрнида фариштанинг товони билан ёки қаноти билан ниманидир излаётганини кўрдилар. Охири у ердан сув чикди. Ҳожар онамиз сувни тўса бошладилар. Икки қўллари билан ҳовучлаб олиб, мешга қуя бошладилар, сув тўхтовсиз отилиб чиқарди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ Исмоилнинг онасини раҳмат қилсин. Агар Замзамни тек қўйганида ёки сувни ҳовучлаб олмаганида, Замзам кўриниб турадиган булоқ бўлар эди», дедилар.
Узлари ҳам, гўдаклари Исмоил ҳам сувга тўйдилар. Фаришта уларга: «Зое бўлишдан қўрқма. Бу ерда Байтуллоҳ бор. Уни манави бола ва унинг отаси бино қилади. Албатта, Аллоҳ Ўз аҳлини зое қилмайди», деди.
Бир вақт Журҳум аҳлидан бир гуруҳ йўловчилар Макканинг паст томонига қўнишди. Улар айланиб учаётган қушни кўришди. Улар «Бу қуш сув бор жойда айланади. Билишимизча, бу водийда сув йўқ эди-ку», деб текшириш учун бир-икки одамни юборишди. Улар сувнинг хабарини бергач, у ерга боришди. Сув олдида Ҳожар онамизни кўришди. Улар ҳузурларига тушишларига изн сўрадилар, изн теккач, ўша ерга тушишди. Ахдларига ҳам одам юборишди. Улар келишди. Улардан бир қанча аҳллар бўлди. Исмоил улғайиб, йигит бўлди, улардан арабчани ўрганди. Иигит уларга ёқиб қолиб, уни ўзларидан бир аёлга уйлантиришди. Сўнг Исмоилнинг онаси вафот этди.
Кейинчалик Журҳум қабиласи Аллоҳ таолога гуноҳ ва Байтуллоҳга ҳурматсизлик қилгани учун Замзам суви қуриди ва қудуқнинг ўзи кўмилиб кетди.
Замонлар ўтиб, авлодлар бирин-кетин келиб кетди.
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг боболари Абдулмутталиб Каъбаи муаззаманинг ёнида ухлаб ётганида тушида биров келиб «Тийбани кавла», деди.«Тийба нима?» деди Абдулмутталиб.
Ҳалиги овоз эгаси ғойиб бўлди. Эртасига яна ўша жойда ухлаб ётганида кечаги кимса тушига кириб, «Баррани кавла», деди.
«Барра нима?» деди.
Ҳалиги овоз эгаси яна ғойиб бўлди. Эртасига яна ўша жойда ухлаб ётганида яна кечаги кимса тушига кириб: «Мазнунани кавла», деди.
«Мазнуна нима?» деди. Ҳалиги овоз эгаси яна ғойиб бўлди. Эртасига яна ўша жойда ухлаб ётганида ўша киши тушига кириб: «Замзамни кавла», деди.
«Замзам нима?» деди.
«У ҳеч қуримас ва ёмонланмас. Кўп ҳожиларни суғоради. У тезак ва қон бор жойда. Қарға ер чўқиётган жойда. Чумоли бор жойда», деди.
Абдулмутталиб уйқусидан туриб, одамлар ҳайвон-ларини сўядиган жойни, ҳозирги Замзам қудуғи ўрнини топди. У ерда қарға ер чўқиб турар, чумоли ғизиллаб юрар эди. У ўша ерни қазий бошлади. У ёлғиз ўзи бор кучини ишга солиб, жонжаҳди билан ер қазиди. У мақсади йўлида ҳар қандай ишни қилишга, ҳар қандай машаққатга дош беришга одатланган эди. Ҳеч бўшашмай, ер кавлашда давом этди. Қурайшликлар эса нима бўлар экан, деб кузатиб туришар эди.
Абдулмутталиб сувни кўрганида «Аллоҳу акбар!» деб такбир айтди. Қурайшликлар унинг ўз мақсадига эришганини англашди. Кейинроқ Абдулмутталиб қудуқ қазишда давом этиб, унинг атрофидан Исмоил алайҳиссаломдан қолган табаррук нарсаларни ҳам бирин-кетин топа бошлади. У Замзамни қайта кавлаб битирганидан кейин қурайшликлар унга эгалик қилишда шерик бўлмоқчи бўлишди. Улар Абдулмутталибга: «Бу Исмоил нинг қудуғи, шунинг учун унга эгалик қилишда биз ҳам сенга шерик бўлишимиз керак», дейишди.
Абдулмутталиб эса: «Бу қудуқни ўзим қазидим, мснинг ўзим эгалик қиламан», деб уларнинг таклифини рад қилди. Аммо улар Абдулмутталибнинг яхшилигини билганлари, ўзларига ҳам Замзамдан фойдаланишга ижозат беришига ишонганлари учун бир мунча вақтгача гапларидан қайтишди».
Дарҳақиқат, кейинроқ ҳаммалари Замзам сувидан ичиб, баракасидан баҳраманд бўлдилар. Улар ўзларига иззат ва каромат қайтиб келганидан хурсанд эдилар. Чунки Замзам Иброҳим ва Исмоил алайҳимуссалом ҳамда Ҳожар онамизга тегишли нарса бўлиб, бу зотлар арабларнинг фахри эди.
Асрлар давомида Замзам қудуғида бир неча бор ўз-гаришлар бўлди. Улардан баъзиларини эслаб ўтамиз.
Халифа Ҳорун ар-Рашид даврида қудуқ бир неча аршин чуқурроқ қазилди. Халифа Махдийнинг даври-да ҳам шунга ўхшаш иш қилинди. Халифа Амийннинг даврида эса унинг чуқурлиги қирқ аршинга етди.
Халифа Муътасимнинг давригача Замзам қудуғи-нинг усти очиқ бўлган, кейинроқ унинг усти ёпилган. Вақт ўтиши билан бошқа ўзгаришлар ҳам киритилган.
Аббосий халифалик даврида Замзам суви қудуқдан тортиб олиниб, усти очиқ ҳовузларга қуйилар ва одамлар сувни улардан олишар эди. Кейинчалик сув сақла-надиган омборларга жўмраклар қўйилди. Замзамчилар мешкобларда одамларга сув тарқатадиган бўлишди.
Саудийлар даврига келиб кўпгина ишлар қилинди ва қилинмокда. Ҳижрий 1377 санада тавоф қилувчиларга қулайлик туғдириш мақсадида Замзам уйи ер остига олинди. Унинг устидан ҳам тавоф қилиш йўлга қўйилди. Қудуқнинг ўзига темир-бетондан девор қилиниб, устига мармар қопланди.
Ҳижрий 1399 санада Замзам қудуғининг чуқурлиги ўн саккиз метру олтмиш сантиметр эди.
Ҳижрий 1383 санадан бошлаб, Замзам сувини моторда тортиб олиш йўлга қўйилди. Ҳарами шарифнинг остига тортилган сувни тўплаб, совутадиган марказ қи-линди. Бу марказ Марванинг остида бўлиб, марказ ва унга тегишли барча нарсалар сўнгги замонавий асбоб-ускуна ва компьютерлар билан жиҳозланган. Марказдаги сувга замзамнинг ўзидан қилинган муз қўшилади. Сўнгра ҳамма тарафларга тарқатилади.
Ҳозирда ҳарами Шарифнинг ўзида етти юз ўттиз учта жўмракдан сув ичиш мумкин. Бунинг устига, саккиз мингта махсус катта термослар ҳам доимий равишда зам-зам билан тўлдириб турилади. Аммо замзамни тарқатишда шу билан кифояланиб қолинмайди. Ҳарами шарифдан узоқроқ жойларга замзамни идишларда олиб кетиш учун марказлар қилинган. Улардан миллионлаб ҳожи ва умра қилувчилар кўтара олганларича олиб кетишади. Сув ташиш машиналарида тинмай, Мадинаи мунавварага ва Саудиянинг бошка шаҳарларига замзам ташилади.
Шунчалар кўп ишлатилишига қарамай, кичкина бир қудуқнинг суви ҳеч камаймаслигининг ўзи катта мўъжизадир.
Охирги сел пайтида замзам мўъжизасини кўрган икки кишининг каминага айтишларича, Ҳарами шарифни сел лойқаси қоплаганида замзам лойқанинг устидан кўтарилиб, пок-покиза ҳолида отилиб чиқиб тураверган. Лойқа кўтарилса, замзам ҳам кўтарилиб бораверган. Сел қайтиб, лойқа пасайганда, замзам ҳам унинг устида пасайиб-пасайиб, охири ўз ўрнига тушган.Аллоҳ таоло барчамизга замзамдан қайта-қайта тў-йиб ичишни ва мақсадларимизга етишни мушарраф қилсин! Омин!
Шайх Абдулмажид Зиндоний ўзларининг «Ссн Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалардан сўрайсан, шайх Зиндоний жавоб беради» деган асарида қуйида-гиларни ёзади:
«Ҳа! Замзам сувининг таркибида ўзига хослик бор. Покистонлик олимлар узоқ муддатда олиб борган ил-мий изланишлари натижасида бу ҳақиқатни исбот қил-дилар. Ҳаж илмий текшириш маркази ҳам Замзам суви борасида бир қанча илмий ишлар олиб борди. Улар Зам-зам суви ажойиб сув эканини, бошқа сувлардан фарқи борлигини исбот қилдилар.
Ҳаж илмий текшириш маркази раиси муҳандис Саамий Анқовий айтади: «Ҳарами шарифни кенгайтириш ишлари давомида Замзамни ҳам кавладик. Замзамнинг сувидан қанча олсак, шунча кўпаяр эди. Олганимиз сари яна зиёда бўлар эди. Қудуқнинг асосини тўғрилаш осон бўлиши учун учта моторни қўйиб, сув тортдик. Сўнгра Замзам сувида микроб бормикан, дея уни текшириб кўрдик. Унда бир дона ҳам микроб чиқмади! Топ-тоза экан! Уни идишга қуйилганда идишнинг кири чиқишини кузатдик. Бу ҳам Замзамнинг хусусиятидир. Замзамнинг яна бир хусусияти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидан буён доимий равишда сув чиқиб туришидир. Замзамдан бошқа қудуқларнинг суви эллик йилдаёқ қуриб битади».Жобир розияллоҳу анҳудан ривояпг қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир», дедилар».
Ибн Можа, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган. Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган.
.Яъни замзамни ким нима ниятда ичса, ўша ниятига етишади. Бу ҳақиқатни кўпчилик мухлислар ўз тажрибаларидан ўтказишган.
Имом Дорақутний ва Ҳоким келтирган ривоятда қуйидагилар айтилади:
«Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир. Уни шифо талабида ичсанг, Аллоҳ сенга шифо беради. Уни паноҳ талабида ичсанг, Аллоҳ сенга паноҳ беради. Агар уни чанқоғингни кесиш учун ичсанг, Аллоҳ чанқоғингни кесади. Агар уни тўйиш учун ичсанг, Аллоҳ сени тўйдиради. У Жаброилнинг ишорасидир. У Исмоилнинг ичимлигидир».
Шайх Зиндоний айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир», дедилар». Бу ҳақиқатни мен яманлик бир кишининг қиссасидан қатъий илм ила билдим. Уни яхши танийман, у дўстим-дир. У катта одам. Ёши ўтиб қолгани сабабли кўриши заиф эди. Бутунлай кўрмай қолишга яқинлашган эди. У Қуръони Каримни ўқир, уни ўқишга жуда ҳам қизиқар эди. У Қуръони Каримни жуда кўп ўқир эди. Кичкина мусҳафи бор эди. У ўша мусҳафдан ажрашни истамас эди. Аммо кўзи заифлашиб қолди. Энди нима қилади? У менга: «Замзам шифолигини эшитиб келдим, ундан ичдим», деди. Мен унинг мусҳафини олиб, ўқиётгани-ни кўрдим. Ундан катта мусҳафнинг хатини кўрмас эди. У: «Замзам ичганимдан кейин шундай бўлди», деди.зиз биродарим! Ушбу Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи васалламнинг ҳадисларидир. Аммо унинг таъсири бўлиши учун дуо шартдир. Шарт бўлганда ҳам, унинг эгаси дуонинг қабул бўлишига ниҳоятда ишонган бўли-ши керак.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:
«Бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, ал-батта, Мен яқинман. Дуо қилувчи Менга дуо қил-ганда дуосини ижобат қилурман. Менга ижобат қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар. Шоядки, тўғри йўлни топсалар» (186-оят).
Муҳаммад Комил Абдуссомад «Ислом ва набавий суннатдаги илмий мўъжиза» китобида ёзади:
«Юсрия кўзидаги қирмизи ярадан замзам суви-ни истеъмол қилиб шифо тонди.
Мусулмон оғайниларимиздан бири ҳаж ибодатидан қайтиб келганидан сўнг қуйидагиларни айтиб берди:
«Менга муҳтарама Юсрия Абдурраҳмон Ҳарроз хо-ним айтиб берди. У киши биз билан Вақф вазирлиги орқали ҳаж қилган эди. Замзам суви баракаси ила ўзида содир бўлган мўъжизани айтиб берди. Унинг чап кў-зида бир неча йиллардан бери қирмизи яра бор экан. Шунинг сабабидан эртаю кеч бошининг ярмида оғриқ тинмас экан. Ҳар қанча дори истеъмол қилса ҳам, фой-да бермас экан. Хаста кўзида оқ парда пайдо бўлиб, бу-тунлай кўрмай қолиш даражасига яқин қолган экан.У катта кўз табибига бориб, кўринибди. Табиб бош оғриғини қолдириш учун игна оркали кучли дори юбо-риш зарурлигини, лекин бу дори хаста кўзни бир йўла кўрмайдиган қилиб қўйишини айтибди. Юсрия хоним бу даҳшатли хабардан қаттиқ қўрқибди. Аммо шу билан бирга, Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумид бўлмабди.
Умра қилишни ният қилибди. Аллоҳ таолодан У Зотнинг байти олдида ўзига шифо сўрашни режалаш-тирибди. Маккаи мукаррамага бориб, Байтуллоҳни та-воф қилибди. Одам кўп эмас экан. Ҳажарул асвадни ис-тилом қилиб, дардли кўзига суртибди. Сўнгра Замзам томон бориб, бир идишда ундан тўлдириб, бемор кў-зини ният билан ювибди. Ундан кейин саъйни тугатиб, ўзи яшаётган меҳмонхонага қайтибди.
Меҳмонхонага бориб, кўзи тузалиб қолганини се-зибди. Қирмизи ярадан асар ҳам йўқ эмиш. Қандай қилиб яра жарроҳлик амалиётисиз таг-туги билан йўқ бўлиб қолиши мумкин?! Қандай қилиб даволанишидан умид узилган кўз ҳеч қандай даволанишсиз ўзининг та-биий ҳолатига қайтиб қолиши мумкин?!
Даволовчи табибга бу хабар етганда у ўзини тута ол-май, ич-ичидан наъра тортиб: «Аллоҳу акбар!!!» дебди.
Аллоҳу акбар!!! Ушбу бемор аёлни даволашда табо-бат ожиз қолган эди. Уни энг буюк Табиб Узининг ило-ҳий шифохонасида даволади! Бу шифохона ҳақида У Зотнинг Расули Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар бериб, «Замзам суви нима учун ичил-са, шунинг учундир», дедилар».
Агар уни шифо сўраб ичсанг, Аллоҳ таоло сенга шифо беради.
Агар уни Аллохдан тўйдиришини сўраб ичсанг, Ал-лоҳ таоло сени тўйдиради.
Агар уни Аллохдан чанқоқ босишини сўраб ичсаш, Аллоҳ таоло сенинг чанқоғингни босади».
Ушбу сатрларнинг котиби ожиз банда айтади:
- Юқорида зикр қилинган Замзам сувига оид мўъ жизаларнинг сони йўқ, саноғи йўқ, ҳадди йўқ, ҳисоби йўқ. Ушбу илоҳий мўъжиза бўлган муборак сувга яқин дан алоқаси бўлган ҳар бир мўмин бандага оид мўъжи за мавжуд десак, муболаға қилмаган бўламиз. Ҳеч бўл-маса, юқоридагига ўхшаш бирор қиссани эшитган бў-лади. Камина ходимингиз ҳам ўшалар қаторида ўз умри давомида Замзами шарифнинг мўъжизаларидан кўпла-рига шоҳид бўлди. Уша шоҳидликлардан учтасини сиз муҳтарамлар билан яна бир бор баҳам кўрмоқчиман.
Биринчи қисса
Болалик чоғимда, мактабда ўқиб юрган давримда, милодий 1968 йилда бўлса керак, қиблагоҳимиз раҳма-туллоҳи алайҳ ҳажга бориш шарафига муяссар бўлдилар. Уша пайтда Совет иттифоқи деган давлат бор эди. Ундан сиёсат учун ўн икки, йигирма атрофида одам ҳажга борар эди. Уларнинг ичида давлатнинг одами ҳам бўлар эди. Узбекистондан бошқаларга нисбатан кўпроқ одам борар эди. Тўрттами, бештами ва ҳоказо. Бу бизнинг падари бузрукворимизга ҳам насиб бўлган эди. Ҳажга борганлар олиб келадиган энг табаррук нарса Замзам суви бўларди. Сув оз, зиёратчи кўп бўлар эди. Озгина Замзамга кўпгина оддий сув қўшилар ва зиёратга келганларга бир ҳўпламдан берилар эди.
Бизнинг оиламизда ҳам отамизнинг ҳаж сафаридан келишларига тайёргарлик кўриш жараёнида кўплаб пенициллин дорисидан бўшаган ўта кичик шишачаларни жамлаган эдик. Замзам аралаш сувдан бир ҳўпламча қуйилган мазкур шишачалар зиёратга келганларга уйларига олиб боришлари учун биттадан берилар эди. Бизга ўша ишни йўлга қўйиш хизмати топширилган эди.
Хўжаобод томондан бир жамоа зиёратчилар келди. Уларнинг раҳбари Мунаввархон ака деган ибодатли ва мухлис одам эди. Улар қайтишаётганда ҳаммаларига бир донадан пенициллин шишачада қоришма сувдан берилди. Шунда Мунаввархон ака: «Ҳожи домла, менга Замзамдан бермадингиз-ку», деди. Отамиз: «Сиз эрталаб келганингизда олдингиз-ку?» дедилар. Шунда Мунаввархон ака қуйидагиларни айтди:
«Тўғри! Эрталаб сиз берган Замзами шарифни олдим. Уйга бориб, келинимни чақирдим. Аёзимхон! Қизим, тезда таҳорат қилиб келинг! Булоқбошига имом-домламизни ҳаждан келганлари учун зиёратларига борган эдик. У киши манави Замзамни бердилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир», деган эканлар. Сиз ҳам ихлос қилиб шу муборак сувни ичинг, ажаб эмас, Аллоҳ таоло шифо бериб, тузалиб кетсангиз», дедим. Келиним дудуқланиб гапирар эди. Шифо топишидан умидимиз узилган эди. Келин таҳорат қилиб келиб, ихлос билан Замзамни ичди. Аллоҳ таолонинг қудрати билан равон гапириб кетса денг», дедида, Мунаввархон ака ҳўнграб йиғлаб юборди.
Аллоҳу акбар!!! Аллоҳу акбар!!! Аллоҳу акбар!!! Ушбу Мунаввархон аканинг келини Аёзимхонни даволашда табобат ожиз қолган эди. Уни энг буюк Табиб Ўзининг илоҳий шифохонасида даволади! Бу шифохона ҳақида У Зотнинг Расули Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар бериб, «Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир», дедилар»Агар уни шифо сўраб ичсанг, Аллоҳ таоло сенга шифо беради.
Агар уни Аллохдан тўйдиришини сўраб ичсанг, Аллоҳ таоло сени тўйдиради.
Агар уни Аллохдан чанқоқ босишини сўраб ичсанг, Аллоҳ таоло сенинг чанқоғингни босади.
Иккинчи қисса
Укам Муҳаммад Амин ҳожининг томоқ оғриқ касали бор эди. Бор бўлганда ҳам, жуда қаттиқ эди. Томоғи оғриганда қимирламай ётиб қолар эди. Тупурса, қон тупурарди. Бир неча кун туз тота олмай, ҳатто дори ҳам ича олмай, қон тупуриб ётар эди. Қаттиқ қийналганидан озиб-тўзиб, бир аҳволга тушиб қолар эди.
Укам Муҳаммад Амин ҳожининг томоқ оғриғи касали тутиб, бир неча кундан буён қимирламай ётган эди. Шундай кунларнинг бирида биз учун азиз ва қадрдон ин-сон Зоҳиджон домланинг ҳаждан келганлари ҳақида хабар келди. У кишининг зиёратларига Сайрамга бордик. Одатдагидек, Замзами шарифдан ичдик. Мен Зоҳиджон домладан сўраб, Замзамдан ўзим билан олиб келиб, укам Муҳаммад Аминжонга бердим ва: «Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи васаллам: «Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир», деганлар, бир ният қилиб, ихлос билан ичингчи, ажаб эмас, соғайиб кетсангиз», дедим.
Ииллар ўтди. Бир куни гаплашиб ўтириб, укам Муҳаммад Аминжон ҳожига: «Бир вақтлар томоғингиз жуда қаттиқ оғрирди, ҳеч нарса ўтмай қоларди, қон тупурар ва узун бўлиб ётаверар эдингиз, ҳозир ҳам борми?» дедим. «Алҳамдулиллаҳ, бутунлай тузалиб кетганман. Зоҳиджон домла ҳажга бориб келган йили мен касал бўлиб ётганимда сиз зиёратдан менга замзам олиб келган сиз, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир», деганлар, бир ният қилиб, ихлос билан ичингчи, ажаб эмас, соға-йиб кетсангиз», дегансиз. Ўшанда сиз айтгандек қилиб, замзамни ичдим ва Аллоҳ таоло шифо бериб, тузалдим. Ўшандан бери томоғим қайта оғригани йўқ», деди укам.
Аллоҳу акбар!!! Аллоҳу акбар!!! Аллоҳу акбар!!!
Укам Муҳаммад Аминжон ҳожини даволашда табобат ожиз қолган эди. Уни энг буюк Табиб Ўзининг илоҳий шифохонасида даволади! Бу шифохона ҳақида У Зотнинг Расули Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алай-ҳи васаллам хабар бериб, «Замзам суви нима ниятда ичилса, шунинг учун бўлади», деганлар».
Агар уни шифо сўраб ичсанг, Аллоҳ таоло сенга шифо беради.
Агар уни Аллохдан тўйдиришини сўраб ичсанг, Аллоҳ таоло сени тўйдиради.
Агар уни Аллохдан чанқоқ босишини сўраб ичсанг, Аллоҳ таоло сенинг чанқоғингни босади.
Учинчи қисса
Аллоҳ таоло насиб этиб, Маккаи мукаррамада Байтуллоҳнинг қўшниси бўлиб яшаб турганимизда падари бузрукворимиз баъзи қариндошлари билан умрага келиб қолишди. Биз билан бирга яшашди. Бир куни одатларича оҳиста гапириб, «Каъбаи муаззаманинг ичига киришнинг иложи бўлармикан?» дедилар. «Аллоҳ таолодан сўраб, ҳаракат қилиб кўрамиз», дедим. Ислом олами робитаси таъсис кенгашининг йиғилиши бор эди. Барномада одатдагидек, Каъбаи муаззаманинг ичига кириш ҳам бор эди. Масъуллардан илтимос қилиб, қиблагоҳимизни ҳам рўйхатга қўштирдим. Белгиланган кун ва соатда Аллоҳ таоло яна бир бор Каъбаи муаззаманин! ичига киришни насиб қилди. Бу сафар бу бахтли мақом ва лаҳзаларда қиблагоҳимизнинг бирга бўлишлари бахт устига бахт бўлди. Отамиз Каъбаи муаззаманинг ичида ихлос билан ибодат ва йиғлаб дуолар қилдилар.
Кейин отамиздан яна қандай истаклари борлигини сўрадим. У киши агар имкон бўлса, машҳур олим шайх Муҳаммад Алий Собуний билан кўришиш истаклари борлигини изҳор қилдилар. Ҳамшаҳарлардан Нурид-дин ака Бухорийнинг шайх Муҳаммад Алий Собуний ҳазратлари билан танишлиги ва алоқаси бор эди. Ўша кишидан қиблагоҳимизнинг истакларини амалга оши-ришда кўмак сўрадим. Нуриддин ака Бухорий шайх Муҳаммад Алий Собуний ҳазратлари билан учрашиб, менинг илтимосимни етказдилар ва ҳаммамизни ўз уй-ларига зиёфатга чақирдилар. Ҳарами шарифда шом ва хуфтон намозларини ўқигандан кейин биргаликда Ну-риддин Бухорийнинг уйларида йиғилдик. Отамиз шайх Муҳаммад Алий Собуний ҳазратлари билан кўришиб, суҳбатлашганларидан жуда хурсанд эдилар.
Нуриддин ака Бухорийнинг уйларида бир фотосурат деворга илиб қўйилган эди. Унда Каъбаи муаззама акс этганди. Ҳамма ёқни сув босган. Каъаби муаззаманинг остонасида икки киши оёқларини осилтириб ўтирибди, оёқларининг товон қисми сувда турибди. Баъзи одам-лар катта ходаларга миниб олиб, тавоф қилмокдалар...
Кўпчилик девордаги суратга қараб қолганини мулоҳаза қилган шайх Муҳаммад Алий Собуний ҳазратлари: «Ушбу сел ҳодисасида мен ҳам сузиб тавоф қилганман, тўрт марта тавоф қилганимдан кейин аскарлар: «Ўлиб қоласан», деб мени тортиб четга чиқаришган», дедилар. Кейин Байтуллоҳни тавоф қилиш бир зум ҳам тўхтамагани, ўша селда Замзамнинг мўъжизаси зоҳир бўлгани ҳақида гапирдилар. У кишининг айтишларича, ўшанда селнинг лойқа, қоп-қора суви ҳамма ёқни, Каъбанинг остонасига қадар босганда Замзам ер остидаги қудуғидан чиқиб, селнинг лой суви устидан оппоқ бўлиб отилиш-ни бошлабди. Одамлар ҳайрон қолишибди. Бориб, Зам-замдан ичишни ва таҳорат қилишни бошлашибди. Шайх Муҳаммад Алий Собуний ҳазратлари ҳам ўшанда Зам-замдан ичиб, таҳорат қилган эканлар. Мўъжизанинг ха-бари тарқалганидан кейин бир қанча вақтгача шаҳар ва қишлоқлардан гуруҳ-гуруҳ одамлар келиб, мўъжизанинг шоҳиди бўлишган экан. Аста-секин сел суви орқага қай-тиши билан унинг баландлигига қараб замзам ҳам орқасига қайтиб, охири яна ўз қудуғига тушган экан.
Шайх Муҳаммад Алий Собуний ҳазратларининг Зам-замга боғлиқ мўъжиза ҳақидаги гапларини ўша мажлисда ўтирган маккаликларнинг барчаси тасдиқладилар.
Замзам булоғининг мўъжизакор суви
Муборак Маккада, Масжидул Ҳаромда Каъбадаги Ҳажарул асваддан 18 метр масофада муборак Замзам булоғи бор. Унинг пайдо бўлиш тарихи Аллоҳнинг икки пайғамбари Иброҳим алайҳиссалом ва Исмоил алайҳиссалом ҳаётлари билан боғлиқдир. Бу тарихни барча мусулмонлар жуда яхши биладилар, шунинг учун унга тўхталиб ўтирмасдан, Замзам сувининг ўзи ҳақида сўз юритамиз.
Аллома Тожуддин ўзининг китобида шундай ёзади: «Аллома Муҳаммад ибн Исхоқ ибн Ҳузаймадан сўрашди: «Қандай қилиб бундай юксак билим эгаси бўлгансиз?» У шундай камтарона жавоб берди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эдиларки, «Ким Замзам сувини нима ният билан ичса, ўша нарса ижо-бат бўлади». Мен илм истагида дуо қилиб ичган эдим, Аллоҳ таоло менга ато қилди».
Тарихда бу сув туфайли ҳатто умидсиз беморлар ҳам шифо топганлиги тўғрисида жуда кўп мисоллар йиғилган. Ана шундай воқеалардан бирини кувайтлик журналист Ғунайм ал-Мутайрий сўзлаб берган эди. Унинг лейкемия (оққон касаллиги) билан хасталанган укаси Талалга Риёздаги америкалик шифокорлар суяк кўмигини (илигини) кўчириб ўтказишди. Бир неча ой мобайнида у буюрилган дориларни қабул қилди, аммо аҳволи яхшиланиш ўрнига баттар ёмонлашди, сочлари тўкилиб кетди, танасига яра тошди. Ҳатто тилига хам яра тошиб кетиб, ҳеч нарса ея олмай қолди. 20 ёшли йигит қоқ суякка айланиб қолган эди.
Талалнинг замонавий тиббиёт воситаларидан шифо топишидан умидини узган қариндошлари уни Макка-га умра амалини бажаришга юборишди. Талал бу ерда меҳмонхонага жойлашиб, тери саратони билан касал-ланган ва Замзам суви билан ювиниб даволанаётган ва деярли соғайган бир мусулмон билан танишди.
Талал хам худди шундай сув муолажаларини қила бошлади. Тўрт кундан сўнг танасидаги яралари қуриди, яна бир неча кундан сўнг эса анчайин кичиклашиб, би-тиб қолди, улардан фақат оқ доғлар қолди, холос. Тили ҳам аввалги ҳолатига келди.
Маълум бир муддатдан сўнг Талал уйига қайтди, йил давомида унинг аҳволи яхшилана борди. Ўлар ҳолатда-ги йигитнинг тузалганлигини эшитган қариндошлари Маккага эпилепсия билан хасталанган тўрт ёшли қиз-чани юборишди. У муборак сувдан 15 кун мобайнида ичди. Қизчанинг Макка сафаридан кейин бир неча йиллар ўтди, аммо бир марта хам хуружлар такрорланмади.Олимлар ниманинг ҳисобига Замзам суви шифобахш таъсирга эга эканлигини аниқ айтиб бера олишмайди. Саудия Арабистони ахборот вазирлиги махсус буклетда ўтказилган текширишлар ва синовлар натижаларига кўра Замзам суви барча халқаро стандартларга кўра ичиш учун яроқли эканлигини хабар қилади. БААдан кимёгар Адил Атийя муборак сувни кимёвий таҳлил қилиб, натижалар-ни «Ал-Иттиҳод» газетасида чоп этди. Унга кўра, ҳеч қан-дай кимёвий ёки табиий қайта ишланмаса ҳам, бу сувда ҳеч қандай зарарли аралашмалар ва органик моддалар йўқ. Шунингдек, соғлиқ учун хавфли бўлган фосфатлар, сульфатлар ва нитратлар йўқ, зарарли металлар - мис, қўрғошин, никель, кобальт, алюминий ҳам йўқ. Бироқ организм учун фойдали кальций, магний, натрий, ишқор мавжуд. Лекин сувнинг бундай таркиби касалликларни даволайдиган бирор алоҳида хусусиятга эга эмас. Демак, эҳтимол, даволовчи таъсир илоҳий куч билан қувватланадиган сувнинг энерго-ахборот таъсири туфайлидир.
Сув намунасининг Европа лабораторияларида қилинган тахдил натижалари бошқа лабораториялар натижалари билан бир хил чиқди.
Замзам сувидаги кальций ва магний таркиби: Зам-зам сувидаги кальций ва магний таркиби шаҳар сув тар-моғидаги сувдан бироз кўпроқ. Балки шунинг учун ҳам у чарчаган ҳожиларни тетиклаштирар.
Замзам сувидаги фторидлар таркиби: сув самарали бактерицид хусусиятга эга бўлган фторидларни тутади.
Бу сув ҳақида қанчалик кўп билганингиз сари шунчалик ҳайронлигингиз ошаверади ва Аллоҳ таоло иймон эгаларига неъмат қилиб берган бу сувнинг мўъжизакор хусусиятларига ишончингиз ортаверади.Замзам сувининг ажойиб хусусиятлари
Булоқ ҳеч қачон йўқолмайди: бу булоқ ҳеч қачон қу-римаган. Пайдо бўлганидан бери доим тўлиб туради.
Тузларнинг бир хил таркиби: тузлар таркиби ва сув-нинг таъми булоқ пайдо бўлганда қандай бўлган бўлса, шундайлигича сақланиб келади.
Ичиш учун яроқлилиги: бу сувнинг ичиш учун яроқ-лилиги ҳеч қачон гумон қилинмаган. Маккага ҳаж ва умра учун бутун дунёдан ҳар йили келадиган зиёратчи-лар ҳеч қачон шикоят қилишмаган ва доим тетиклашти-рувчи сувдан ҳузур қилиб ичишган.
Бир хил таъм: ҳар хил жойда сувнинг таъми фарқ қилади. Замзам сувининг таъми эса доим ўзгармасдир.
Микроорганизм ва бактерияларнинг йўқлиги: бу сув оддий сув тармоғидаги сувга ўхшаб, кимёвий ишланмаган ёки хлорланмаган. Кўпгина булоқларда микроорга-низмлар ва вегетацияларнинг пайдо бўлиши, шунингдек, сув ўтлари ўсиши сувнинг нохуш ҳидли ва таъмли бўлишига олиб келади. Аммо Замзам булоғида бундай ҳол кузатилмайди.
Шундай экан, Аллоҳнинг буюк неъматини қадрлай-лик ва ундан баҳраманд бўлайлик.
Яна шу нарса ҳайратланарлики, Замзам суви ҳатто йиллар ўтиб ҳам ўзининг тетиклаштирувчи таъмини йўқотмайди ва доим бир хилда туради. Буни Маккага келиб, мазкур сувдан махсус контейнерларга солиб, ўз юртларига, ер юзининг барча чеккаларига олиб кетган одамлар тасдиқлаши мумкин. Бу сув уйларида йиллаб туради, бироқ унинг таъми, хиди ва ранги умуман ўзгармайди. Буни бизнинг бир ишчимиз ҳам тасдиқлайди, унинг оиласида ҳам Маккадан ўн беш йил олдин келтирилган Замзам суви сақланар экан ва бу муддат ичида у мутлақо ўзгармаган.Сўзимиз якунида ҳаж ва умрага боришни ният қилганларга қарата мурожаат қилиб айтар сўзимиз - мубо-рак Маккада бўлар экансиз, Замзам сувини тўйиб-тўйиб ичинг. Турган меҳмонхонангизга олиб чиқинг, Мино водийсига ҳам олволинг. Арафотда ва Муздалифада ҳам ундан ажраманг. Ва албатта, Замзамни ватанингизга, қарин-дошларингиз ва яқинларингиз учун олиб келишни унут-манг! Бутун оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Замзамнинг ҳар бир кристали Каъба шаклига ўхшаши маълум бўлди
Замзам суви кристалларининг шакли сизни ҳам ҳайратга солади. Замзам суви черковларда чалинади-ган қўнғироқ овозидан қораяди, азон айтилганда ёки Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади. Чўлнинг ўртасида тўрт минг йилдирки, бузилмай, ифлосланмай, ичида бегона ўтлар ўсмасдан оқаётган бу муқаддас сув ҳар йили умра ва ҳажга келган миллионлаб мусулмон-ни тўйдирмоқда. Жаннатдан оқиб келган деб эътиқод қилинадиган Замзам суви ҳақида ТРТ телеканали ҳужжатли фильм тайёрлади.
Ушбу фильмни суратга олиш мобайнида Замзам ва унинг кристаллари ҳақида тадқиқот ўтказган ғайриму-сулмон олимлар бу булоқнинг сирларидан воқиф бўлди-лар. Олмон доктори Кнут Пфайффер (Пг. Кпи! РҒейТег) ана шундай олимлардан биридир. Рейн дарёси сувидан ичган кишининг куч-қуввати камайганини ҳужжатлар билан тасдиқлаган доктор Пфайффер Замзам сувини тадқиқ этиш натижасида бу сувдан ичган кишининг роҳатланишини исботлади.
Замзам сувининг бир пиёласи бир челак сувни тоза-лайди. Тадқиқотларини чуқурлаштирган олмон доктори ўзини ҳам қаттиқ ажаблантирган бир ҳолни кашф этди. Пфайффер буни шундай изоҳлайди: «Замзам суви ҳар қандай шароитда асл ҳолатини ўзгартирмайди, аммо бошқа нарсаларни ўзгартиради». Олмон олими қуйидаги-ларни таъкидлайди: «Жуда ажойиб тажриба қилдим. Бир томчи Замзам сувига юз томчи оддий сувдан аралаштирдим. Қарасам, бу сув бутунлай Замзам сувига айланибди.
Кейин бир томчи Замзам сувига минг томчи оддий сувдан аралаштирдим. Бунда ҳам оддий сувнинг ҳаммаси Замзам сувига айланганини кўрдим. Овозлар Замзам сувини ўзгартиради. Тадқиқотларга кўра, Замзамнинг илк отилиб чиққан ердаги иссиқлиги 37°С даражадир».
Қайси ният билан ичилса, ўша дардга шифо бўладиган ва 66 номга эга бўлган Замзам суви овозларга кўра ўзгариб туради. Буни япон олими доктор Масура Эмото (Мақга Етойэ) исботлаган. Замзам суви кристаллари-ни илк марта микроскопда тадқиқ этган доктор Эмото Замзам сувига турли овозларнинг таъсирини ўрганган. Замзам сувининг молекуляр (кристалл) тартибининг фарқли овозларда ўзгариб туришини ўрганган япон олими бу сув рангининг черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қорайишини, азон ва Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашишини тасдиқлади.
Тадқиқотларда сувнинг ҳар бир кристали Каъба шаклига ўхшаши ҳам маълум бўлди. Замзам суви ҳақида ёзган китоби Японияда энг кўп сотилган китоблар орасидан ўрин олган доктор Эмотонинг фикрича, Зам-зам суви физикавий ва кимёвий хусусиятлари жиҳатидан дунёдаги бутун сувлардан фарқлидир.
Доктор Эмотонинг айтишича, Замзам суви ўзининг атрофидаги бутун жараёнларни ҳофизасига олади. Унинг таркиби бошқа сувлардан жуда ҳам фарқлидир.Бу унинг дунёдаги бошқа моддалардан устунлигига да-лолат қилади. «Мусулмонлар хаста одамни даволашда нега Қуръони Каримни ўқиб, сувга дам уришларини энди яхшироқ тушунмоқцаман», дейди олим.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг хулосаси
Бу хулосага кўра, Замзам суви ичишга яроқли ва соғлиқ учун фойдали сувдир. Америкада ўтказилган тадқиқотларга кўра, дунёдаги микроорганизм ва бактериялар бўлмаган ягона сув Замзам сувидир. Европадаги лаборатория тадқиқотлари эса юқумли касалликларга қарши таъсирчан бўлган Замзам сувида углеводород ва олтингугурт моддаларининг бошқа сувлардагига нисбатан камроқ микдорда эканлигини ва бу сувнинг тўйдириш хусусияти жуда катта эканлигини кўрсатган.
Фаранг хонимнинг дарду қувончи
Ғарблик бир аёл мутлақо тузалмас, даҳшатли бир касалликка чалинди. Табиблар «рак» - саратон деб аталмиш бу дард қаршисида ожиз эдилар. Бечора аёлнинг яшашга ишончи қолмади. Бироқ шундай бир ҳолатда Аллоҳнинг марҳамати ила бу ожиза шифо топди. Байтулҳарамда Яратганга чексиз илтижолар қилди, чин ихлос билан дардига шифо тилади. Аёлнинг муроди ҳосил бўлди. Зотан, ягона Аллоҳ таологина ҳар нарсага қодир Зотдир.
Азизлар, келинглар, яхшиси, воқеа тафсилотини ўша ожизанинг ўзидан эшитайлик.
«Мен тўққиз йилдан бери жуда хатарли касалликдан азоб чекар эдим. Бу касаллик саратон (рак) бўлиб, унинг нақадар даҳшатли ва ҳатто номининг ўзиёқ эт-ларни жунжиктирувчи эканини ҳар ким яхши билади.
Тўғриси, у пайтлар ғофил эдим. Гўзаллик, куч-қувват ва саломатлик умр бўйи бирдай давом этадигандек юрардим, саратондек тузалмас бир дардга чалинишимни хаёлимга ҳам келтирмаганман. Бу дардга йўлиққанимдан сўнг бутун аъзои баданим, бутун вужудим ларзага тушди. Фақат ундан қутулиш йўлларини ўйлайдиган бўлиб қолдим. Аммо қандай қилиб?! Шу жумбоқ мени гангитар эди. Турсам ҳам, ўтирсам ҳам, фикру ўйимда шу бўлиб қолди. Ҳатто ўз жонимга суиқасд қилишни ҳам хаёлимдан ўтказа бошладим. Бироқ эримни ва фарзандларимни яхши кўрганимдан бу ишга қўлим бормасди. Ғофиллигим туфайли масаланинг Аллоҳга тааллуқли жиҳатини, яъни ўзини ўзи ўлдириш гуноҳ эканини, бунинг учун Аллоҳ қиёмат куни қаттиқ жазо беришини ўйлаб ҳам кўрмасдим.
Яратганга беадад шукрлар бўлсинки, бу меҳрибон ва раҳмли Зот мени ўша касаллигим туфайли ҳидоятга бошлади ва менинг аввалги ва кейинги ҳолатимни кўрган жуда кўп кишилар ҳам ҳидоят топишди.
Даво излаб, эрим билан Бельгияга бордик, кўп шифокорларга учрадик. Улар кўкрагимни кесиб ташлаш лозимлигини айтишди. Соч, киприк ва қошларимни тўкиб юборадиган, тирноқ ва тишларимга зарар етказадиган ўта кучли дориларни таклиф қилишди. Бундай дорилардан бош тортдим. Кўкрагим, сочим ва Аллоҳ таоло ато этган бошқа аъзоларимдан ажраб яшагандан кўра бутун ҳолимча ўлишни афзал кўрдим. Аммо шунча жойдан келиб, қуруқ қайтмай деб, бирорта енгилроқ дори ёзиб беришларини сўрадим.
Уйга қайтиб, улар ёзиб берган дори-дармонларни ис-теъмол қила бошладим, лекин таъсири мутлақо сезилмади. Узимча бу ҳолатдан хурсанд ҳам бўлдим. Эҳтимол, дўхтирлар адашгандир, мен бу касалликка чалинмагандирман, деган умидли хаёлларга ҳам бордим. Аммо бахтга қарши, касаллик хуружи тўхтамас эди. Орадан етти ойлар ўтгач, тобора озаётганимни, оғриқ кучая бошлаганини ва ранг-рўйим ўзгараётганини сездим.
Шифокорлар яна Бельгияга боришимни тавсия қилишди. Эрим билан яна йўлга чикдим. Касаллик кучайиб, захми бутун баданимга тарқалаётганини, ҳатто ўпкамда ҳам саратон асоратлари пайдо бўлганини эшитиб, чуқур қайғуга ботдим. Шифокорлар менинг Бельгияда ўлиб қолишимдан хавотирланиб, тезроқ уйга кетишим лозимлигини айтишибди. Бу сирдан кейинчалик воқиф бўлдим. Шу сабаб тўғри уйга қайтмасдан, шифо нияти-да Францияга ўтиб кетдик. Аммо у ерда ҳам дарднинг давосини топа олмай, сарсон-саргардон бўлдик.
Охири мен ўзимни жаррохдарнинг қўлига топширишга, яъни кўкрагимни кесиб ташлашларига рози бўлаёздим.
Шундай кунларнинг бирида эрим биз унутган ва ҳаётимиз мобайнида ғофил бўлганимиз улуғ Яратувчини кутилмаганда эслаб қолди.
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло муқаддас Байтуллоҳни зиёрат қилиш, у ерда ёлғиз Ўзигагина юзланиб, барча мусибатлардан халос этишини илтижо қилиб сўрашни эримнинг дилига солган эди. Биз бу ишни бажаришга қарор қилдик.
Вужудимни қандайдир хушнудлик чулғаб олган эди. Хуш кайфиятимга Аллоҳнинг муқаддас даргоҳини зиёрат қилишга бораётганим сабаб бўлган бўлса, ажаб эмас.
Хўжайиним билан Париждан Қуръони Карим харид қилдик, такбир ва тасбеҳ айтиб, тўғри Маккаи мукаррама зиёратига қараб жўнадик.
Байтулҳарамга етиб келгач, ичкари кириб, Каъбани кўрдим-у, ўзимни тута олмай йиғлаб юбордим. Аллоҳ фарз қилган ибодатларни, намоз, рўзаларни, хушуъ,тазарруъ каби амалларни бажармай ўтказган умримга ачиниб, кўп афсус-надомат чекдим. Сўнгра Аллоҳга илтижо қилиб:
«Эй пок Парвардигор, қаршимда барча умид эшик-лари ёпилди. Фақат Сенинг эшигинг очиқдир. Энг сўнгги илинж ва умид таянчи бўлмиш эшикларингни менинг юзимга ёпиб қўйма. Узинг раҳм қил! Шифокор-лар мени даволашдан ожиз қолдилар. Энди шифо Сендан ва фақат Сендандир», дедим.
Байтуллоҳни тавоф қилдим: ноумид қилмаслигини ва ёрдамсиз қўймаслигини ҳамда ҳамма шифокорларни лол қолдириб, менга шифо беришини ялиниб-ёлвориб, чин кўнгилдан сўрадим.
Ҳа, дарҳақиқат, мен ғафлатда эканман, Аллоҳнинг энг тўғри ва ҳақ динидан бехабар, бебаҳра юрган эканман.
Бир куни маккалик уламолар ва шайхларнинг олдига бориб, менга фойда берадиган диний китоблар беришларини, ўқилиши тилимга енгил келадиган шифобахш дуолар ўргатишларини илтимос қилдим. Илтимосим ерда қолмади. Улар менга Қуръон тиловат қилишни ва Зам-зам сувидан тўйиб-тўйиб ичишимни насиҳат беришди. Айни чоғда, ўша улуғ уламолар менга кўпроқ Аллоҳни зикр қилишимни ҳамда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз салавотлар айтишимни тайинладилар.
Мен Байтуллохда ички бир руҳий хотиржамлик ва осойишталикни ҳис этдим. Меҳмонхонага бормай, Каъбада қолишга эримдан рухсат сўрадим. Байтулҳарамда мисрлик, туркиялик бир қанча савобталаб аёллар менга ҳамсуҳбат бўлишди. Тинимсиз йиғлаётганимни кўриб, сабабини сўрашди. Бу муқаддас маконга келиб, Аллоҳ таолога меҳр-муҳаббатим ҳаддан зиёд ортганини билдириб, оғир бир дардга йўлиққанимни сўзлаб бердим.Улар менга ҳамдардлик билдириб, ёнимдан ажрамай қолишди. Байтуллоҳда эътикофда ўтирганимни билгач эса, улар ҳам ўз эрларидан ижозат олиб, менинг ёнимга жойлашишди.
Биз тунлар деярли ухламасдик, жуда кам овқат ердик, лекин Замзам сувидан тўйиб-тўйиб ичардик. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Замзам сувидек ичимлик йўқ. Кимки уни шифо талабида ичса, Аллоҳ унга шифо беради. У касалга шифо, ташнага чанқоқбосди, очга таомдир», деган сўзларини билар эдик. Тинимсиз ибодат қиламиз, икки ракъатдан намоз ўқиймиз-да, Замзам сувидан тўйиб ичиб, яна тавоф қилишга тушамиз.
Байтуллоҳга келган кунларим озғин эдим. Баданим-нинг юқори қисмини саратоннинг асорати бўлмиш кичик-кичик юмалоқ доначалар ва яралар босган эди. Дугоналарим менга жароҳатларни Замзам суви билан ювишни маслаҳат беришди. Мен эса яраларимга тегиб, яна касалим хотирга келади, Аллоҳ зикридан чалғиб қоламан, дея қўрқар эдим. Шу сабаб у жойларга сув теккизмай, эҳтиёткорлик билан ювиниб туришни лозим топдим. Бешинчи куни ҳамрохдарим қисташди. Рози бўлмадим. Аммо қандайдир ғайбий бир куч қўлимга Замзам сувидан олиб, баданимга суртишга мени мажбурлагандек туюлар эди. Бу ҳол бир неча бор такрорлангач, беихтиёр кўкрагимни Замзам суви билан юва бошладим.
Шунда фавқулодда ҳодиса - мўъжиза содир бўлди. Танамдаги бор яралар бир-бир тўкилиб кетди. Вужудимда бирдан на оғриқ, на қон ва на бир йирингдан асар қолди.
Ҳайронлик ичра гангиб, баданимни пайпасладим. Баданим соппа-соғ эди. Сесканиб кетдим. Дарҳол Аллоҳнинг қудратини зикр этдим ва ҳамд айтдим. Янги топган дугоналаримнинг биридан ўша яраларнинг ўр-нини текшириб кўришини сўрадим.
Баданимнинг соппа-соғ, топ-тозалигини кўриб, беихтиёр ҳаммалари қичқириб юборишди:
-    Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!
Бу қувончли хабарни эримга етказиш учун тез меҳ-монхонага жўнадим.
-    Аллоҳнинг меҳрибонлигини қаранг, - деб соғлом танамни кўрсатдим.
Эрим ҳайратдан ёқа ушлади. Бўлиб ўтган барча во-қеаларни қайта сўзлаб берганимда ишонгиси келмас эди. Узини тута олмай, севинганидан йиғлаб юборди ва баланд овоз билан:
-    Докгорлар сени уч ҳафтадан кейин ўлади, деб ба-шорат қилганларини биласанми?! - деди. Шунда мен:
-    Ажалим фақат Аллоҳнинг қўлидадир. Ғайбни фақат Аллоҳ билгувчидир, - дедим.
Биз Байтуллохда яна бир ҳафта турдик. Сўнгра Мадинаи мунавварага бориб, Пайғамбар алайҳисса-лоту вассаломнинг масжидларини зиёрат қилдик-да, Францияга қайтдик. Францияда шифокорлар менинг соғайганимни кўриб, саросимага тушишди, эслари-ни йўқотишларига сал қолди. Чамамда, улар мендан: «Сиз фалончимисиз?» деб сўрашди. Мен кўксимда фахр ва қатьият ила:
-    Ҳа, мен фалончиман, эрим фалончи, - деб жавоб бердим.
Дарҳақиқат, мен тавба қилдим. Яратганга қайтдим, фақат Аллоҳ таолодангина қўрқадиган, фақат Унданги-на нажот кутадиган бўлдим. Зеро, тақдиримизни У бел-гилайди, ҳукм ҳам Уникидир.
Уша номдор шифокорлар:
-Бу ҳолатингиз ўта ғаройибдир. Қайта текшириб (рентген қилиб) кўриш керак, - дейишди.
Текширишди ҳам. Аммо касалликдан бирор асар то-пишмади.
Илгари нафас олишда қийналар эдим. Байтулҳарамда Аллохдан шифо сўраганимдан кейин бу дардимга ҳам даво топдим.
Шундан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ҳамда саҳобаи киромларнинг тарихлари битилган китобларни ўқидим, ўргандим. Кўп мутаассир бўлиб, узоқ йиғладим. Аллоҳ таоло ва Унинг Расулини севмасдан ўтказган умримга кўп афсуснадоматлар қилиб, тинимсиз йиғлайвердим.
Мен Аллоҳ таолонинг неъматларига шукрона айтаман ва гунохдаримни кечириб, тавбаларимни қабул этишидан умидворман...»

Қуръон ва суннатдаги илмий муъжизалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase