Ислом Фиқҳи Академияси наслни чеклаш, одамларни алдаш учун наслни режага солиш деб аталаётган масалани кўриб чиқди. Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:
Ислом шариати мусулмонлар наслини кўпайтириш ва таратишга тарғиб қилади, наслни буюк неъмат ва Аллоҳнинг бандаларига берган улуғ атоси деб эътибор қилади. Бу ҳақда Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида кўплаб далиллар келгандир. Ўша далиллар наслни чеклаш ва ҳомилани ман қилиш Аллоҳ яратган инсоний табиатга ҳамда Аллоҳ бандаларига рози бўлган ислом шариатига зид эканини таъкидлайди.
Ана шуларни эътиборга олиб Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидагиларга қарор қилди:
Наслни чеклаш мутлақо мумкин эмас. Агар очликдан хавфсираб ёки шариат эътибор қилмаган сабабларга биноан қилинадиган бўлса, ҳомилани ман қилиш ҳам жоиз эмас. Чунки Аллоҳ таоло ризқ берувчи Зотдир. Ер юзидаги барча жониворларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир.
Аммо алоҳида, зарар аниқ бўлган ҳолатларда, аёлнинг оддий ҳолда туға олмай унинг қорнини ёриб боласини олишга мажбур бўлинадиган ҳолатларда ҳомиладор бўлишни ортга сурадиган омилларни ишлатишга монеълик йўқ.
Шунингдек, бошқа шаръий ва тиббий сабабларга кўра, онанинг ҳаёти хавф остида қоладиган бўлса, ишончли мусулмон табиблар қарори ила ҳомилани ман қилувчи ишлатилиши жоиздир. Аммо умумий равишда наслни чеклаш ва ҳомилани ман қилиш шариат бўйича жоиз эмас» (Аллоҳ билувчидир).
Наслни чеклаш ҳақида Ислом фиқҳи академиясининг қарори
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Оламлар Роббига ҳамду санолар бўлсин! Саййидимиз Муҳаммадга саловоту дурудлар бўлсин!
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси