Муаммонинг ўзи эса асосан психология ёки ижтимоий фанлар нуқтаи назаридан ёзилган мақолаларда ёритилади. Биз ушбу мақолада порнографиянинг мияга қандай таъсир қилиши ҳақида неврология нуқтаи назаридан тўхталиб ўтмоқчимиз. Хотира ва зеҳн феноменини тушунтиришнинг замонавий модели асосида синаптик мутаносиблик негизи ётибди. Яъни, одам мияси бирон тажриба натижасидаги рецепторлар фаолиятига мутаносиб равишда нейронлар (ҳужайралар) орасидаги алоқалар кучини ўзгартириш имкониятига эгадир. Бу механизм миқдорнинг ўзгариши ва фаоллашган рецептор турлари ҳамда нейротрансмиттернинг ажралиб чиқиш ҳажмидан иборат (нерв ҳужайрасидан электр импульсни ўтказишни таъминловчи биологик фаол моддалар).
Миядаги асосий нейротрансмиттер дофамин деб аталади. У мияни “мукофотлаш тизими”да муҳим унсур ҳисобланиб, у таълим олиш, мотивациялаш жараёни, ҳузурланиш ва айбдорлик ҳиссиётларининг шаклланишига жавоб беради. Болаларнинг гипер фаоллигида эътибор танқислиги синдроми, қариш натижасида когнитив қобилиятнинг заифлашуви ва тушкунлик ҳолатлари дофамин даражасига боғлиқдир. Кўпчилик дофаминга боғлиқ патологик касал ҳисобланган паркинсонизмга чалинган Муҳаммад Али ёки Майкл Жей Фокс каби машҳур одамлар туфайли бу ҳақида тушунчага эга.
Дофамин ҳузурланиш, лаззат, мукофот ва истак сезгисини ҳамда таълим олиш жараёнидаги ҳиссиётларни (зеҳн) пайдо қилишда асосий вазифани бажаради. Кокаин каби нарокотиклар дофаминер тизимига таъсир қилиш оқибатида дофаминнинг катта миқдорда ажралиб чиқишига сабаб бўлади. Бу жараён эса ўз ўрнида “кайф” деб аталувчи ҳиссиётни келтириб чиқаради. Бундай ҳиссиётларга бўлган қаттиқ талаб наркотикка боғлиқлик, мутеъликни пайдо қилади. Дофамин устида олиб борилган жуда кўп тадқиқотларда маълум бўлдики, у ҳузурни кутиш ёки бевосита ҳузурланиш ҳиссиётини келтириб чиқарар экан. Мия зонасига қараб ҳузурланиш ёки унгача бўлган вақт оралигида дофаминнинг ажралиб чиқиши кузатилади. Ажралиб чиққач, дофамин бирон ҳаракат туфайли мияда пайдо бўладиган янги алоқаларни янада кучайтиради. Бу биринчи навбатда ҳузурланиш такрор бўлиши учун одамни бундай ҳаракатларни такрорлашга рағбатлантиради.
Лекин буларнинг барчасининг порнографияга қандай алоқаси бор? Алоқаси шундаки, экранда маълум тасвирларнинг пайдо бўлиши билан рецепторнинг фаоллашуви ва дофаминер тизимнинг ишга тушиши бошланади (кокаин истеъмол қилиш жараёни каби). Порнографик тасвирларни кўрганда одам миясида ҳосил бўлаётган алоқалар дофаминнинг жуда катта миқдорда ажралиши ҳисобига бир неча баробарга кучайиб кетади. Қисқа муддатли хотирада акс этилиши, яъни экран ўчган заҳоти тасвир унутилиб кетиши ўрнига дофамин таъминлаган кучайиш натижасида у узоқ муддатли хотира омборига ўтади ва у ердан исталган вақт олиб, мияда акс этиш мумкин бўлади. Муаммо шундаки, қайси нарса ҳақида инсон кўп ўйласа, ўша “бирон” нарса мияда мустаҳкамланиб боради. Мактаб пайтида имтиҳонларга тайёрланганингизни эсланг – Сиз ёдда қолиши керак бўлган нарсаларни ёдингизда қолгунча қайта-қайта такрорлар эдингиз.
Порнография бу хаёлотдир. Турли хил аёллар ва турли хил саҳналарни кўравериш оқибатида кўраётган одам ҳар гал янги одам билан алоқа қилиш – алданиш (иллюзия) ҳиссини ҳосил қилади. Экранда порно “юлдузлар” турли хил жирканч “машқ”ларни бажаради. Нормал руҳий соғлом одамда бу очиқ саҳналардан фақат жирканишдан бошқа ҳиссиётни уйғотмайди. Порнографик кинолардаги саҳналар бир-икки одатий ҳирсни қўзғатувчи унсурлар ноодатий нарсаларга алмаштирилган ҳолда ташкил қилинади. Шундай қилиб томошабинда жинсий алоқада янги ҳиссиётлар пайдо бўлади.
Экран тарқатаётган электромагнит тўлқинлар кўрувчининг хаёлоти (фантазияси) билан тўлдирилади ва мияда кимёвий реакцияни ишга тушириб, дофамин ажралиб чиқишига сабаб бўлади. Натижада инсон ёлғон-сароб бўлсада, ҳузурланиш ва қониқиш ҳиссиётини сезади. Дофамин янги ҳосил бўлган жинсий “тажрибалар”га боғлиқликни кучайтиради ва бу ўз навбатида эркак аёлидан ўзининг тасаввуридаги жинсий хаёлини (фантазиясини) рўёбга чиқаришда иштирок этишини сўрайди.
Миядаги жараёнларнинг изчиллиги хавотир туғдиради. Порнография филмини кўриш натижасида янги тажрибалар хотирада сақланади ва бу синап мутаносиблик янги боғланишларнинг шаклланишига ёрдам беради. Модомики янги тажрибалар маълум рецепторларнинг фаоллашувига сабаб бўлар экан, дофаминнинг ажралиб чиқиши бу боғлиқликни янада зиёда қилади.
Маълум саҳналар хотирага ёзилган экан, қуйидаги икки нарса амалга ошиши мумкин:
1) кокаин ишга туширган механизмни порнография ҳам ишга туширади, бу эса унга тобеликни кучайтиради (яъни, порнография одамни ўз қулига айлантиради, усиз тура олмайдиган қилиб қўяди)
2) бу саҳналарни эркак киши ўз аёли билан кўп марта қайтаришга ҳаракат қилиб кўради ва аксар ҳолатда буларнинг ҳаммаси бир-биридан кўнгил совушига олиб келади. Чунки кўп сабабларга кўра эркак тасаввуридаги хаёлотларни реал воқеликда амалга оширишга аёл киши қанча уринмасин уддасидан чиқа олмайди (мисол учун эркак ҳаёлида бир нечта аёллар билан бўлган саҳна, ҳаётда эса фақат битта хотини). Энг ёмони шуки, унинг ёлғиз аёли на ўзининг ташқи кўриниши ва на ҳатти-ҳаракати билан эр тасаввурдаги аёлга умуман ўхшамайди. Баъзан порнографик саҳналардаги ҳаракатларни қайтаришга бўлган айрим уринишлар самарали чиқиб қолиши мумкин, аммо воқелик тезда ғолиб келади ва ҳузурланиш бўлмагани боис дофамин ажралиши ҳам тўхтайди.
Қанча аянчли бўлмасин, юқоридаги кўринишлар ҳали ҳаммаси эмас. Воқеаликда мавжуд бўлмаган ва ҳаддан ташқари кутилган нарсалар асосидаги тажрибалар натижасида умидлар пучга чиқади. Шу билан бирга мия дофамин ишлаб чиқармай қўяди ва унинг даражаси одатдагидан ҳам тушиб кетади. Бу ҳолат депрессияни келтириб чиқаради, бу эса ўз навбатида руҳий тушкунлик, қониқмаслик, аёли талаб қилинган ва кутилган нарсаларга жавоб бера олмаётганидан никоҳни ва оиласини бахтсиз, деб ҳис қилишларга олиб келади. Бундай ҳолатларда кўп аёллар муносабатларга “илиқлик” киритишга рози бўлишади ва ҳатто сунъий равишда эрининг миясига қуйилган жирканч саҳналарда иштирок этишга ҳам розилик билдиришади. Порноқулга айланган эр эса бутунлай қизиқишининг сўниши олдидан жуда қисқа муддатли бир-икки ҳузур топиб қолиши мумкин, холос. Порнография дофамин орқали бераётган “кайф” билан беллашишга кучи етмаслигини билмаган аёл барча саъй-ҳаракатларига қарамасдан ижобий натижага эришмагач, ўзини жозибасиз ва эмоционал якка деб ҳис қилади.
Мия бир бутун ҳолатда ишлайди, мутаносиблиги эса кенг кўламли бўлгани учун ҳам юқорида зикр қилинган маълумотлар ташвиш уйғотиши керак. Бир зонадаги ўзгариш бошқа жойда ўзгаришларга ҳам сабаб бўлади. Порнография томоша қилиш нейрон алоқаларининг тизимини алмаштириб, ўзгартириб юборади. Буларнинг ҳаммаси миянинг бошқа қисмларига ва тафаккур жараёнига қандай таъсир қилишини олимлар ўрганишмоқда.
Неврология порнографияга мутеъ бўлган одамларга хавотирга солувчи ташхис қўйган бўлса ҳам, булар ҳали ҳаммаси эмас. Кокаин мутеълиги каби механизм ҳақида гап борсада, биз бошқа моддалар ҳам ҳаракат қилаётганини эътиборга олишимиз керак.
Қарамликдан озод бўлиш учун наркоман токсин таъсирни йўқотадиган махсус дастурдан ўтиши керак, акс ҳолда у ўз ҳаётини хавфга солади. Бошқа тарафдан порнография билан қизиқиш қандай оқибатларга олиб келишини билган кўп эркаклар оғир физиологик оқибатларсиз бу қизиқишга бир зумда чек қўйса бўлади. Бунинг учун ундан кучли ирода талаб қилинади ва бундан ташқари инсон ўзини бошқа нарсалар билан овора қилиши керак бўлади.
Аввалида сўнгги йил ёки ойлар давомида кўрилган порнографик киноларнинг ҳаяжонли тасвирлари ҳалақит қилиб туради. Шунинг учун васвасалардан халос бўлиш учун инсондан қатъий жасорат талаб қилинади. Порнография таъсирида ўзгариб кетган нейрон алоқаларини миянинг ўзи қайта тартибга солади. Мия керак бўлмаган алоқалардан ўзини тозалаш қобилиятига эга бўлган ўта рационал аъзодир. Инсон порнографияга боғлиқликни қўзғатадиган нарсалардан қанча узоқ бўлса, у мияга улардан халос бўлишига шунча ёрдам берган бўлади. Янги ҳиссиёт ва янги тажрибалар мияни бошқа нарсалар билан банд бўлишига ёрдам беради, бу эса мия кераксиз нарсаларни тезроқ ўчиришига омил бўлади. Бунинг учун вақт ва мияда танлаш имкони бўлиши керак – мия эса инсон нимада кўпроқ фаол бўлса ўша нарсани танлайди.
Порнографиянинг мияга таъсири
Ҳолат эса аянчлидир. Айниқса эркаклар кўп чалинган порнография балоси бугун эпидемия даражасига келди. Аммо, шундай бўлсада, негадир кўпинча бу жуда катта муаммо ҳақида сукут сақланади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар