close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Соқол саратондан ҳимоя қилади

Олимлар соқол қўйиб юрадиган одамлар, ўзлари билмаган ҳолда, онкология рискини пасайтиради, деган хулосага келишди.

Сандерленд (Англия) илмий-тадқиқот университети профессори, жарроҳ Каран Рангарджан ўзининг TikTok саҳифасида ҳикоя қилишича, соқолли эркаклар доим соқолини қиртишлаб юрадиган одамлар билан таққослаганда бактериал инфекция юқтириб олиш хавфига камроқ учрар экан.
Тадқиқотда касалхонанинг соқол қўйиб юрадиган ва соқолсиз ходимлари қатнашди. Натижада экспертларнинг аниқлашича, соқолини қиртишлаб юрадиган эркаклар терисидаги микрожарохатлар туфайли организм учун жиддий хавф туғдирадиган метициллин-резистентли олтин стафилококк (МРЗС) бактериясини уч марта кўпроқ юқтириб олар экан.
Жарроҳнинг сўзларига кўра бу касаллик антибиотикларнинг аксариятига чидамли эканлиги сабабли уни даволаш жуда қийин.
Шу билан бир пайтда, соқол тери саратонига чалиниш хавфини пасайтиради ва офтобда кун ўтишидан ҳимоя қилади. Гап шундаки, соқол ультрабинаша нурларнинг салбий таъсирини учдан бирга қисқартиради.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase