Бир қарашда бироз муболағага ўхшаб кўринган бу фикр Қоҳирада бўлиб ўтган Куръони каримнинг тиббий ҳақиқатларига бағишланган Халқаро Ислом анжуманидаги бир тиббий тадқиқотга оид маърузадан олинган хулосадир. Аср намози даво бўладиган касалликлар рўйхатида яна қуйидагилар жой олади: гипертония (хафақон, қон босими юқори бўлиши), асаб бузилиши, ўта семизлик, цирроз, одатланган ҳомила тушиши, жинсий қобилиятсизлик, дисминорея (оғриқли ҳайз кўриш), псориаз, катаракта, астма ва мигрен (бош оғриғи)...
Факатгина аср намозини тарк этиш туфайли кишига таъсир киладиган жиддий касалликлар ҳам борми? Анжуманга худди шундай назария билан келган доктор Зубайр Карамий “албатта бор” деб жавоб беради.
Назариясини изоҳлаш ва кашфиётини янада равшанлаштириш учун “ал-Арабия” журналига ёзган мақоласида Др. Карамий Исломнинг жаҳоншумул ва инсонга энг муносиб дин эканлигини кўрсатувчи Куръонда “солатул вусто”, яъни “ўрта намоз” дея зикр килинган ва исломнинг улуғ мўъжизаларидан бири бўлган аср намози қақида шуларни келтиради: Бу намоз ҳакида Куръонда икки жойда сўз юритилади. Биринчиси Бақара сураси 238-ояти бўлиб, маъно таржимаси шундай:
“Барча намозларни ва хусусан ўрта намозни (аср намозини) сақланглар - ўз вақтларида адо қилинглар! Ва Аллоҳ учун бўйинсунган ҳолда туринглар!”.
Иккинчиси эса Аср сурасининг илк ояти бўлиб: “Вал аср”, яъни “Асрга қасамки” деган оятдир. Баъзи тафсирларда бу оятдаги “аср” сўзидан аср намози вақти назарда тутилганлиги айтилган. “Қачон Қуръондаги бу оятни ўқисам, айниқса аср намозига алоҳида урғу берилгани ҳақида тафаккур қилсам, таажжубга тушардим...”, деган Др. Карамий узоқ вақт ушбу тушунчага қониқарли жавоб излади. Др. Карамий Қуръонда аср намози ҳақида алоҳида таъкидланишига, мазкур намоз истироҳат вақтига тўғри келиши туфайли уни адо этиш қийин бўлиши сабабининг кўрсатилишини тўғри, деб билмайди. Зеро, масалага бу нуқтаи назардан яқинлашиш, бомдод ва шом намозлари ҳақида ҳам худди шундай қийинчилик мавжудлиги хулосасига олиб келиши керак эди. Бу борада Др. Карамий илгари сураётган сабаблардан энг муҳими, миядаги биологик соат бўлмиш марказ билан аср намози орасидаги синхронликдир (бир вақтда содир бўлишлик). Шошилинч бир ҳолат билан дуч келинганида керакли реакцияни бошлайдиган кортизон ва адреналин деб аталмиш иккита гормоннинг қанчалик муҳим эканлиги кўпчиликка маълум бўлса керак. Мазкур икки гормон биологик соатга кўра турли вақтларга тақсимланган. Бизга биринчи ўринда зарур бўлган гормон адреналиндир.
Др. Карамий адреналин таъсирларини қисқача шундай ифодалайди: “Адреналин пуле (юрак уриши)ни тезлатади, қон томирларини торайтиради, юқори қон босимига, кўп терлаш ва сўлак ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади. Шунингдек у қонда лейкоцитлар сонини орттиради, қонашни тўхтатадиган қуюлиш (ивиш) жараёнини тезлатади, зарурат бўлмаганда бутун баданни доимий ва кучли фаолиятга тайёрлайди ҳамда охирида барча вазифалар учун баданни нормал ҳолатига қайтаради”. Бироқ адреналиннинг хавфли томони ҳам бор. Зеро у кучли тоқатсизланиш ва қайталанувчи қўрқув, “психосоматик” деб номланувчи жиддий касаликка сабаб бўлиши мумкин. (Тоқатсизланиш ва қўрқув онларида адреналин ишлаб чиқариш кўп микдорда ортади. Бунинг доимий равишда бўлиши ёки тез-тез такрорланиб туриши “психосоматик касалликлар” гуруҳига кирувчи турли касалликларга йўл очиши мумкин). Хавф-хатар ва ғам-ғусса каби ҳолатлар юқорида айтилган реакцияларни юзага келтиради. Др. Карамий “қондаги адреналин ортишининг, юқорида санаб ўтилган касалликларга (гипертония, асаб бузилиши ва ҳ.к.) йўл очувчи энг муҳим омил эканини аниқладик”, дейди. Шу ўринда энг муқим нуқта, аср намозининг бу гормонга кандай таъсир кўрсатишидир. “Бу намоз дарҳақиқат кучли таъсирга эга. Аср намози санаб ўтилган касалликларга сабаб бўладиган адреналин гормони микдорини туширишга ёрдам беради", дейди Др. Карамий ва яна шуларни илова қилади: “Бу гормон қондаги энг юқори микдорига пешиндан кейин бир неча соат ўтгач, соат 15-17 лар атрофида, яъни айнан аср вақтида эришади”.
“Аср намози мия марказларидан гипокаммни уйғотиб, бўшаши (истироқатланиш ҳолати)ни хосил қилади ва бунинг натижасида парасимпатик тизим уйғониб, симпатик тизим сусайтирилади”. Бу ҳодиса симпатик тизим фаол бўлган вақтда, яъни аср намози вақтида бўлса муҳим аҳамият касб этади. Зеро асаб тизимининг кўпинча бир-бирига зид равишда ишлайдиган икки қисми бўлган симпатик ва парасимпатик тизимларидан биринчиси юқорида айтиб ўтилган адреналин ва шунга ўхшаш гормонлар воситасида фаолият олиб борадиган тизим бўлиб, айниқса, хавф-хатар ва стресс ҳолатларида танада ҳукмрон вазият кўриниш олади. Парасимпатик тизим эса тананинг нормал фаолиятини давом эттиришида муҳим аҳамият касб этади. (Симпатик тизим таъсирининг узоқ давом этиши ёки тез-тез такрорланиб туриши психосоматик касалликларга йўл очишини юқорида таъкидлаган эдик).
Др. Карамий чиқарган охирги хулоса эса шундай: “Аср намози, руқий озуқамиз бўлиши билан бир каторда, бизни тиббий жиҳатдан ҳам муҳофаза қилувчи - қалқондир”
Аср вақтининг сири
“Аср намози киши руҳи ва баданига таъсир қиладиган кўпгина касалликнинг давоси бўлиши мумкин...”
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар