Айни пайтда 100 мингдан ортиқ америкалик кўчириб ўтказиш учун кутиш рўйхатида. Donor органини кутиб ҳар куни 17 киши нобуд бўляпти", - деб ёзади Le Figaro.
"Операция Нью-Йоркдаги NYU Langone Health тиббиёт марказида 25 сентябр куни, бу орган инсон организми томонидан рад қилинмаслиги учун генетик ўзгартирилган чўчқа буйрагидан фойдаланган ҳолда ўтказилди. Сирасини айтганда, буйрак инсон танаси ичида имплантацияланмаган, бироқ унинг оиласи бу экспериментга рози бўлган мия ўлими билан оғриган беморнинг қон томирларига оёғининг юқори қисми даражасида қўшилган, - дея қайд этади нашр. - NYU Langone Health трансплантация институти директори Роберт Монтгомери AFP га хабар қилишича, икки ярим кун тажриба давомида буйрак "яхши ишлаган". "У қилиши керак бўлган ишни бажарди, (...) у сийдик ишлаб чикара бошлади".
(...) "Бундай трансплантация приматларда синаб кўрилганди, лекин шу пайтгача одамларда синов ўтказилмаганди. Инсон танаси одатда "барча чўчқа ҳужайраларида" мавжуд қанд турига ҳужум қилувчи антитаналарни ўз ичига олади, бу эса органни "бевосита рад этиш"га сабаб бўлади, деб тушунтиради Монтгомери. Лекин бу сафар ҳайвон қанд ишлаб чиқармаслик учун генетик жиҳатдан ўзгартирилган ва «буйакни тезда рад этиш» кузатилмади", - дейилади мақолада.
"Баъзи мутахассислар бу хабарни эҳтиёткорлик билан қабул қилишди, чунки тадқиқотнинг батафсил натижалари ҳали илмий журналда чоп этилмаган. (...) Ксенотрансплантация -ҳайвондан одамга орган трансплантацияси - янгилик эмас. (...) 1984 йилда, ёш бабуин юраги бир чақалоққа кўчириб ўтказилган, лекин "Бэби Фэй" деб аталган қизалоқ фақат 20 кун яшаган", деб хулоса қилади Le Figaro.
Дунёда биринчи марта чўчқа буйраги инсонга муваффақиятли кўчирилди
(...) "Америкалик олимлар генетик ўзгартирлиган чўчқа буйрагини одам учун ишлашга мажбур қил олдилар, бу эса буйрак кўчиришни кутаётган кўплаб одамларга умид берадиган ҳақиқий сакраш бўлганмиш. Агар бу муваффақият тасдиқланадиган бўлса, бир кун келиб чўчқалар бунга муҳтож бўлган одамлар учун ички органлар (ўпка, юрак ва ҳ.к.) билан таъминлаш учун етиштирилишига гувоҳ бўлишимиз мумкин эмиш.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар