close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Коронавирус бўлиб тузалганларда интеллект пасаймоқда, дейди олимлар

Кембридж университети ва Лондон Империал коллежи олимлари COVID-19га чалиниб тузалганлар  орасида интеллект даражаси сезилари пасайишини аниқладилар. Тадқиқот The Lancet журналида чоп этилди, дея хабар беради РИА Новости.

Тажрибада 81337 киши иштирок этган бўлса, улардан 12689 нафари турли даражадаги оғирлик билан COVID-19 ни бошидан ўтказди. Тестда билиш имкониятларининг жиҳатларини ўлчашга қаратилган вазифалар мажмуи киритилган. Натижада, касал бўлганларнинг аксарияти, жумладан, енгил шаклда касал бўлганлар вирусга дуч келмаганларга қараганда вазифаларни бажариш билан боғлиқ муаммоларга дуч келди.
Далиллаш ва режалаштириш кўникмаларини талаб қиладиган муаммоларни ҳал қилишда энг катта қийинчилик аниқланди. Бундан ташқари, натижалар узоқ вақт COVID-19 белгилари олдинги маълумотларни, хусусан, "мия тумани", концентрация ва сўз танлаш билан боғлиқ муаммоларни тасдиқлади.
Когнитив бузилишнинг оғирлиги қисман касалликнинг оғирлигига боғлиқ эди. Шундай қилиб, ИВЛ аппаратига уланиши керак бўлган беморлар энг катта қийинчиликларга дуч келишди: уларнинг интеллекти етти бандга пасайди. Бундай ҳолат жароҳат олган ва келажакда бирор нарсани ўргана олмай қолганларда ҳам кузатилмади.
Шунингдек, муаллифлар билиш қобилиятларининг пасайиши билан инфекция бошлангандан буён ўтган вақт орасида боғлиқлик бор-йўқлигини текширганлар. Натижада ҳеч қандай алоқани кўрмадилар: демак COVID-19 қайтмас оқибатларга олиб келди.
Аввалроқ Берлиндаги Charite университет клиникаси биологлари SARS-CoV-2 инсон миясига ҳид билиш шиллиқ қаватидаги нерв ҳужайралари орқали кириб боришини аниқлашган эди. Бу неврология билан боғлиқ муаммоларга: бош оғриғи, чарчоқ ва бошда "туман" ҳиссига олиб келади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase