close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тез орада Индонезияда COVID-19 янги ва қўрқинчли штамми аниқланиши мумкин

Индонезияда коронавируснинг авж олиш тезлиги ва кўламлари дельта вариантидан ҳам юқумли ва ҳалокатли бўлиши мумкин бўлган потенциал янги супер-штамм учун кулай муҳит яратди, деб огоҳлантиради бутун дунёдан юқумли касалликлар бўйича экспертлар.

Ўтган ҳафта Индонезия Ҳиндистон ва Бразилиядан ўзиб кетди ва дунёда кунлик касалликлар сони ҳақида энг кўп хабар берадиган мамлакатга айланди. Пайшанба куни архипелагда 49500 та янги касалланиш ва 1449 та ўлим ҳоалти қайд этилди.
«Янги вариантлар доимо касаллик авж олишларини назорат қила олмайдиган минтақа ёки мамлакатларда пайдо бўлади. ЖССТ баёнотига кўра, агар тестларнинг 5%дан ортиғи ижобий бўлиб чиқса, касаллик авж олишини назорат қилиб бўлмайди. Индонезияда бу кўрсаткич бундан 16 ой олдин 10%дан юқори эди. Ҳозир эса 30%дан ҳам ошиб кетди. Шундай қилиб, тасаввур қилишингиз мумкин, Индонезия COVID-19 янги варианти ёки супервариант яратиши эҳтимоли қанчалик юқори эканини»,  – дейди Австралиянинг Гриффит университетида коронавирус вариантларини ўрганувчи индонезиялик эпидемиолог Дики Будиман.
Тропик ва янги юқумли касалликларни ўрганувчи давлат ташкилоти саналган Эйкман институти директори Амин Себандрионинг айтишича, гарчи Индонезияда ҳали янги вариантлар пайдо бўлмаган бўлсада, хушёрлик ҳал қилувчи аҳамиятга эга. «Ҳолатлар сонининг ўсиши билан бу эҳтимолни инкор қила олмаймиз, янги вариантлар пайдо бўлиши билан уларни аниқлаш учун диққат билан кузатиб бориш зарур», – деди у.
Вируслар генлар мутацияси воситасида доимий ўзгариб, янада мукаммал вариантлар юзага келтирмоқда. Джон Хопкинс университети Тиббиёт мактаби маълумотлар тўлиқлиги ва таҳлил кафедраси мудири ўринбосари доктор Стюарт Рэйнинг айтишича, COVID-19 янги вариантлари бутун дунёда деярли ҳар ҳафта аниқланади, лекин «бу коронавирус каби РНК-вируслар табитига хос. У аста-секинлик билан ўзгариб ва ривожланиб боради».
ЖССТ штаммни унинг тарқалиш қобилиятида кескин кўтарилиш, касалликнинг кечиш оғирлиги кучаядиган ёки даволаш ва вакциналар самарадорлиги пасайиши кузатиладиган ҳолларда «хавотир уйғотадиган вариант» деб таснифлайди.
Глобал миқёсда хавотир уйғотадиган тўрт вариант бор: биринчи марта Буюк Британияда аниқланган Alpha варианти; биринчи марта Жанубий Африкада аниқланган Бета варианти; биринчи марта Ҳиндистонда аниқланган Дельта варианти ва биринчи марта Бразилияда аниқланган Гамма варианти. Бу штаммларнинг барчаси Индонезияда ҳам аллақачон аниқланган ва эндиликда мамлакатда қисқа муддат ичида янги штаммлар пайдо бўлиши учун зарур салоҳият бор.
Delta варианти «бошланғич вирусдан кўра 5-4 марта юқумлироқ», – дейди Шахид Жамил, яқингача COVID-19 вариантларини кузатиб борган SARS-CoV-2 геномикаси бўйича Ҳиндистон консорциуми маслаҳат гуруҳига бошчилик қилган Ҳиндистоннинг етакчи вирусологи. Жамилнинг фикрига кўра, Индонезиядаги вазият ҳозирда эмланиш даражаси пастлиги туфайли Ҳиндистондаги иккинчи тўлқинга жуда ўхшаб кетади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, индонезияликларнинг атиги саккиз фоизи тўлиқ эмланган.
Қўшма Штатлардаги дунёнинг иккита етакчи коронавирус тадқиқот гуруҳларининг вакиллари, шунингдек, Индонезиядаги шароитлар COVID-19 нинг янги ташвишли варианти пайдо бўлиши учун тайёр бўлганидан хавотирда. Сиетлдаги соғлиқ кўрсаткичлари ва баҳолаш институти профессори Али Мокдаднинг айтишича: «Жамиятда инфекциялар қанча кўп бўлса, янги вариант учун имконият шунча кўп бўлади».

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase