ХХР ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ўтказишни режалаштирилган коронавирус келиб чиқишини текширишнинг иккинчи босқичида қатнашмайди. Хитойлик масъул амалдор Цзэн Исин фикрига кўра, ЖССТ режаси соғлом фикрга зид келади. Ахир Ухандан биринчи ҳисоботда у вирус одамларга ҳайвонлардан юққанлиги эҳтимоли юқори эканини маълум қилган эди. Лекин G7 гуруҳи аъзолари ҳисобот объективлигига шубҳа билдиришди.
CNN каналининг хабар қилишича, Ухандаги вирусология институтида кўршапалаклар билан тажрибалар ўтказилган. Вирус айнан шу экспериментлар туфайли тарқалганининг янги далиллари кам.
Бироқ март ойида тадқиқотнинг биринчи босқичида ёрдам берган ЖССТ жамоаси аъзоси Ухан лабораториясидан коронавирус сирқиб чиқиш назарияси касаллик одамларга ҳайвонлардан юққани ҳақидаги тахмин каби чуқур ўрганилмаганини айтди. ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус 15 июль куни биринчи босқичда мутахассисларга пандемия бошланиши ҳақида оригинал маълумотлар тақдим этилмагани сабабли COVID-19 келиб чиқишини кенгроқ текшириш бўйича Хитойга даъватни қўллаб-қувватлади.
«Биз Хитойни очиқ бўлишга ва ҳамкорлик қилишга чақирамиз. Нималар рўй берганини билишимиз шарт, бу бизнинг азият чеккан миллионлар ва ҳалок бўлган миллонлар олдидаги бурчимиздир», – деди Гебрейесус. Хитой ТИВ вакили Чжао Лицзян Хитой биринчи текширув билан тўлақонли ҳамкорлик қилганини айтди ва жамоа аъзолари учун қайсидир объект ёки маълумотлар ёпиқ бўлганини инкор қилдилар. «Хитой позицияси аниқ ва изчил. Вируснинг вужудга келиш масаласи илмий характерга эга. Барча томонлар муаммони сиёсийлаштирмасдан, олимларнинг хулосаларини ҳурмат қилишлари керак», – деди у.
«НГ» билан суҳбатда Олий иқтисодиёт мактабининг шарқшунослик Мактаби раҳбари Андрей Карнеевнинг айтишича: «Ўйлайманки, бу низо узоқ давом этади ва суст бўлади. Айбловлар алмашинуви давом этади. Хитой ҳукумати кўп томонлама форматдаги янги терговга йўл қўймайди ва жавобгарликни ўз мамлакатига юклашга бўлган ҳар қандай уринишни қаттиқ рад этади. Бу Хитой халқаро жамоатчилик фикрини қўллаб-қувватлаш учун жангда ютқазади, дегани эмас. Гап шундаки, қарши томон ҳам унинг айбловлари ҳақида қатъий далилга эга эмас. Айтганча, АҚШ ҳукмрон синфининг бир қисми ҳам буни ошкор қилишдан манфаатдор эмас. Ахир америкаликлар айрим тадқиқотларда қатнашган. Оқ уйнинг коронавирус бўйича маслаҳатчиси Энтони Фаучи ушбу вирусни табиий равишда пайдо бўлган деб тақдим этишга уриниши тасодиф эмас. Шу кунларда Сенатда консерватив республикачи америка пулларига Уханда вирусларни тадқиқ этишга рухсат беришда айблади. Фаучи бунга жавобан сенатор нима ҳақида гапираётганини тушунмаганини айтди».
Экспертнинг эслатишича, АҚШ нинг собиқ президенти Доналд Трамп ЖССТ амалда Хитой позициясини қўллаб-қувватлаганидан ғазабланган эди. Унинг айтишича, Хитой ушбу ташкилот раҳбарини «сотиб» олган. Лекин ўша пайтда, АҚШ ЖССТга Хитойдан кўра кўпроқ бадл тўларди. Шунинг учун Байден вазиятни ўнглаши, бу ташкилотнинг Ғарбга кўпроқ қарам бўлишини таъминлаши керак бўлади. Гебрейесуснинг лавозими ўзгариши сабабли, Вашингтон Қўшма Штатларни тинглашга мойил бўлган ЖССТ раҳбарини қидиради, дея хулоса қилди Карнеев.
Вокеалар ривожи қандай бўлмасин, Пекин илмий ҳамжамият ва оддий одамларни Хитойга ҳужумлар ва туҳматларни фош қилиш бўйича кампанияда қатнашишга сафарбар қилди. хусусан, АҚШ да Ухандаги вирусология институтининг уч ходими 2019 йил оғир касаллангани ҳақида маълумот тарқалди. Институт бу маълумотни тарқатганлар уларнинг номини айтишини талаб қилди. Жавоб – сукунат бўлди, деди журналистлар учун брифингда биологик хавфсизлик миллий лабораторияси директори, Ухандаги вирусология институти профессори Юан Чжимин. Институтда одамга юқиши мумкин бўлган вируслар йўқ, институт ходимларидан ҳеч ким коронавирусга чалинмаган, деди Юан. Шу билан бир пайтда, 5 млн хитойлик интернет фойдаланувчилари ЖССТ вируснинг келиб чиқиш манбаси американинг Форт Детрик шаҳридаги лаборатория бўлмаганини аниқлашини талаб қилган хатни имзолади.
Айни пайтда Индонезия Осиёда инфекция суръатлари бўйича "чемпион" га айланди. Аҳолиси 270 млн. киши бўлган мамлакат бу кўрсаткич бўйича Ҳиндистондан ўзиб кетди. Ҳар куни Индонезияда инфекцияни юқтирган ўн минглаб одамлар рўйхатга олинмоқда.
Хитой Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига тескари бўлди
Пекин пандемия сабабини излаётган хорижий вирусологлар билан ҳамкорлик қилмасликка қарор қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси