close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қайлула зеҳнни кучайтиради

Қайлула пешин намозига яқин ухлаш деганидир. Бу уйқу динимизда суннат ҳисобланади. Пайғамбаримиз бу вақтда ухлаганлар ва Асҳобига ҳам тавсия этганлар. Ҳадиси шарифда: “Куннинг аввалида ухлаш ақлни камайтиради, ўртасида ухлаш (қайлула) анбиё ва авлиёлар ахлоқидандир. Куннинг охирида ухлаш дангасаликдир” деб марҳамат қилинган.

Хитойда олимлар ушбу суннат бўлган қайлуладаги ҳикматни очиқ намоён қиладиган тадқиқот ўтказди.
Хитойда 2 минг 200 киши иштирок этган тадқиқот қайлуланинг зеҳнни кучайтиришини маълум қилди. “United Press International”нинг хабарига кўра, Шанхай руҳий соғлиқ марказидаги мутахассислар қайлуланинг зеҳн устидаги таъсирини ўрганиш учун тадқиқот олиб борди. Тадқиқот доирасида Пекин, Шанхай ва Шиан шаҳарларидан 2 минг 200 кўнгилли иштирок этди.
Тадқиқотда 1520 киши пешин вақти 2 соатдан кам ухлади, 680 киши эса уйғоқ қолди. Кейинроқ иштирокчиларга визуал ва макон топшириқлари, қисқа муддатли хотира, муаммони ҳал қилиш, макон фарқи ва луғат тезлиги каби ақлий қобилиятини ўлчайдиган тестлар ўтказилди.
Тадқиқот бошчиси доктор Лин Сун пешин вақтида ухлаганларнинг хотира ва луғавий тезлик топшириқларида ухламаганларга нисбатан жиддий фарқлар кузатилганлигини билдирди.
Нью-Йоркда Ленокс Хилл касалхонасидан нейролог доктор Гайатри Деви эса бу борада яна кўплаб изланишлар ўтказилиши кераклигини айтди. Мутахассислар қайлуланинг муддати ва мунтазамлигининг ақлий топшириқлар жиҳатидан муҳим бўлиши мумкинлигини қайд этишди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase