Дунё бўйича камида 115 мингта соғлиқни сақлаш ходими коронавирус пандемияси оқибатида дунёдан кўз юмди
Бу ҳақида душанба куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директориТедрос Аданом Гебрейесус Женевада очилган 74-бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясида айтди.
«Қарийб 18 ой давомида бутун дунё бўйлаб шифокорлар ва бошқа тиббиёт ходимлари ҳаёт ва ўлим ўртасида. Улар жуда кўплаб одамлар ҳаётини сақлаб қолди», - деди у.
«Ҳисобот ҳали тўлиқ бўлмаса-да, биз камида 115 минг нафар соғлиқни сақлаш ходимлари бошқаларга хизмат кўрсатаётган пайт энг юқори бадал тўлаган, деб айта оламиз. Токи пандемия ўз таъсирини сақлаб қолар экан, биз йўқотишда давом этамиз», - таъкидлади Гебрейесус.
ЖССТ бош директорининг сўзларига кўра, тиббиёт ходимлари хавфсизлигини таъминлашга ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак.
Гебрейесус шунингдек, ишлаб чиқарувичларни индивидуал ҳимоя воситалари етказиб беришни оширишга чақирди
Ўз нутқи якунида ЖССТ бош директори коронавирус пандемиясига қарши курашаётган соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини тик туриб олқишлади.
ЖССТ: камида 115 мингта соғлиқни сақлаш ходимлари COVID-19 туфайли вафот этди
Гебрейесус шунингдек, ишлаб чиқарувчиларни индивидуал ҳимоя воситалари етказиб беришни оширишга чақирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси