close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мингга яқин москваликлар вакцинациядан кейин коронавирусга чалинди

Россия пойтахтида юзлаб одамлар вакцинациядан кейин COVID-19 иккинчи таркибий қисми билан касалланди, деб хабар қилишди "Интерфакс" агентлигига Москва ижтимоий тараққиёт комплекси матбуот хизматида.

Улар гап икки ҳафтадан ортиқ вақт давомида иккинчи компонент билан эмланган одамлар ҳақида бораётганини таъкидладилар. Улардан мингга яқин киши коронавирус билан касалланиб, бу ўндан бир фоизга тенг.
Таъкидланишича, касалланганларнинг 76%и COVID-19ни енгил ёки симптомсиз кўринишда ўтказади. Лекин шунга қарамай, эмлашдан кейин иммунитет шаклланиши индивидуал равишда рўй беради, шу сабабли эҳтиёт чораларига амал қилиш керак.
Март ойининг ўрталарида Роспотребнадзор раҳбари, РФ давлат бош санитария врачи Анна Попова 10% одамлар вакцинацияга мойил эмас, ҳатто эмланган одам ҳам вирус ташувчи бўлиб қолавериши мумкинлиги ҳақида айтган эди.
COVID-19 га қарши оммавий вакцинация Москвада 2020 йил 4 декабрдан бошланган.
Айни пайтда Москвада 1026740 коронавирус юқиши ҳолати қайд этилган бўлиб, улардан 944738 нафари тузалган, 16656 нафари ҳаётдан кўз юмган.
Россия бўйлаб ўтган кун давомида янги турдаги коронавирус инфекциясига чалинган 8275 ҳолат аниқланди. Кун давомида 408 киши ҳалок бўлди. Мамлакатдаги COVID-19 қурбонларининг умумий сони 98850 га етди.
Тезкор штаб маълумотларига кўра, Санкт-Петербург (715) ва Москва вилояти (584) пойтахтдан кейин коронавирус инфекцияларининг энг кўп сонли ҳудудлари бўлиб қолмоқда. Энг паст ўсиш суръатлари Тува (0.01%) ва Магадан вилоятида (0.02%) қайд этилган.
Россияда ҳозиргача жами 4,54 миллион коронавирус инфекцияси ҳолати рўйхатга олинган. Бу кўрсаткичга кўра, Россия АҚШ (30,39 млн.), Бразилия (12,65 млн.), Ҳиндистон (12,14 млн.) ва Франциядан (4.64 млн.) кейин дунёда бешинчи ўринда қолмоқда. Буюк Британияда Джонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, 4.35 млн. коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase