close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нега ўнг томон билан ётиб ухлаш керак?

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнг томон билан ётиб ухлашга буюрганлар. Бу қанчалик тўғрилигини, соғлиғимизга қандай таъсир қилишини кўрсатадиган бир нечта асослар бор. Лекин аниғи шуки, агар чап томон билан ухлайдиган бўлса, юракка оғирлик тушади, ўнг томон билан ётганда эса уйқу яхшиланади.

Ўнг ёнбош билан ухлаганда артерия босими ва юрак қисқариш тез-тез такрорланиши (частоталари) пасаяди. Бу юрак касалликлари билан оғрийдиган кишиларга жуда муҳим. Чап ёнбош билан ухлаш эса юракнинг тўлиқ фаолият билан ишлашини камайтиради. Гап шундаки, юрак кўкрак қафасининг чап томонида бўлгани боис ўнг томон билан ухлаганда чуқур уйқуга кетилади, бунда юрак тўла тинч ҳолатда бўлади. Инсон чап томони билан ётганида эса юрак енгиллашмайди ва уйқу тўлиқ бўлмайди. Шунинг учун кардиолог-шифокорлар юрак етишмовчилиги касаллиги бор кишиларга ўнг ёнбош билан ухлашни маслаҳат беришади. Юракка бошқа аъзолар юк бўлмаслиги учун.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини ўнг ёноқлари остига қўйиб, ўнг ёнбошлари билан ухлаганлар ва бошқаларга ҳам шуни тавсия қилганлар. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: "Ухлашга ётмоқчи бўлсангиз худди намоздаги каби таҳорат олинг, кейин ўнг ёнингиз билан ётинг..." Имом Бухорий ривояти.
Ўнг қўлни ёноқ остига қўйиш ҳам суннат ҳисобланади. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ривоят қилганлар: "Росулуллоҳ ухлашга ётсалар ўнг қўлларини ёноқлари остига қўярдилар ва "Бисмикаллоҳумма амуту ва аҳя" ("Аллоҳим, Сенинг исминг билан ўламан ва тириламан"), дер эдилар".

Мусанниф Адҳам тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase