Мазкур хулоса Нью-Йорк шаҳридаги Стони-Брук университети олимлари томонидан олиб борилган илмий тадқиқотларда қайд этилган (университет пресс-релизида). Кашфиёт сичқонларда динамик ранг таъсирли магнит-резонанс томография (MRI) ёрдамида ўтказилган лимфа ўтказувчи йўлларни (мазкур тизим чиқиндиларни ва бошқа хавфли химик эритмаларни миядан чиқариб юборишга жавоб беради) суратга олиш жараёнларига оид бир қатор тажрибаларидан маълум бўлди. Олимлар шунингдек сичқонларни наркоз таъсирида ёнбошда, куракда ёки қоринда бўлган уйыу ҳолатларини кинетик моделлаштириб орқа мия ва миядаги хужайралараро суюқлик нисбатини текширишган. Рочестер университетидаги ҳамкасблари эса, флуоресцент микроскопия ва радиоактив маркерлар ёрдамида олинган маълумотларни ҳамда уйқу ҳолатида вазият амилоидларни чиқаришга қанчалик таъсир ўтказишини текшириб чиқишган. Юқоридаги хулоса тасдиқланган.
“Қизиқ, латерал вазиятда ухлаш, шундоқ ҳам инсонлар ва ҳайвқонлар орасида жуда оммалашган бўлишига қарамай – бу ҳолатда биз кун давомида миямизга йиққан чиқиндиларни самарали тарзда чиқариб юборишни уйқу ҳолатида уддалаймиз”, - дейди илмий иш ҳаммуаллифи, Рочестер университети олими Мейкен Недергаард (Maiken Nedergaard). Миядан чиқиндиларни чиқариш уйқу ҳолатида энг фаол бўлади. Бу вақтда орқа мия суюқлиги ўз ўрнида хужайралараро суюқлик билан алмашиниб, лимфа тизими тананинг бошқа аъзоларидан чиқиндиларни чиқаргани каби, лимфа ўтказувчи йўллар миядаги чиқиндиларни чиқариб юборади. Миядаги чиқиндилар таркибида – бета-амилоидлар ва тау-протеинлар мавжуд. “Тадқиқот натижалари - уйқунинг алоҳида биологик функцияларидан бири “мияни тозалаши” деган концепцияни яна бир бор тасдиқлади. Ақлий заифликнинг кўпгина турлари - уйқунинг бузилиши, шунингдек ухлашниг қийинлашишидандир. Уйқунинг бузилиши оқибатида, Альцгеймер касали вақтида хотира йўқолиши тезлашиши ҳолати юзага келиши аниқ ва равшан бўлмоқда”, - қўшимча қилди Мейкен Недергаард.
Илмий тадқиқот натижалари “Journal of Neuroscience”да чоп қилинган.
.................
Ўнг қўлни юз остига қўйиб ухлаш Суннатга мувофиқдир. Бароъ инб Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: Расулуллоҳ (САВ) айтадилар: “Уйқуга кетишдан аввал намоздаги каби таҳорат олинг, ўнг томонга ёнбошлаб ётинг...” (Имом Бухорий). Шунингдек, чап томонга ёнбошлаб ётишда ҳам таъқиқ йўқ. Таъқиқ фақат қорин билан ётишга мавжуддир.