Олимлар инсон танасининг коронавирусга узоқ муддатли иммунитетни ривожлантиришга қодирлигини аниқлашга ҳаракат қилишди. Бу CARS-CoV-2 вирусига жамоавий иммунитет пайдо бўлиш имкониятини баҳолаш ҳамда эмлаш стратегиясини ишлаб чиқиш учун зарур.
"Биз иммунитет сифатининг пасайишини изоҳлайдиган механизмни очиб бердик", – деди Гарвард тиббиёт мактаби профессори Шив Пиллаи. Унинг сўзларидан Medical Xpress иқтибос келтиради.
Дастлабки узоқ муддатли кузатувлар шуни кўрсатадики: табиий йўл билан жамоавий иммунитет шаклланиши амримаҳол. Шифокорларнинг аниқлашича, COVID-19 касаллигига чалиниб тузалганларда тахминан 3-4 ой ичида антитаналар марказлашуви минимал даражагача пасаяди. Шу сабабли COVID-19 касаллигига чалиниб тузалган шахс яна касаллик юқтириб олиши мумкин.
Профессор Пиллаи ва бир гуруҳ ҳамкасблари бунинг сабабини аниқлашди. Олимлар оғир коронавирусга учраган беморларнинг лимфа тугунларида содир бўладиган жараёнларни ҳамда жиддий яллиғланиш билан кечадиган бошқа касалликларни кузатишди. Уларнинг кузатишлари коронавирусга жамоавий иммунитет ҳосил бўлиши мумкин эмаслигини тасдиқлади ва бу вакцинани ишлаб чиқишда ҳисобга олиниши керак бўлади.
Олимлар коронавирусга қарши иммунитетнинг тез йўқотилиши сабабини аниқлади
Олимлар иммунитетнинг ҳаддан ташқари фаоллашуви ва унинг ишидаги бошқа камчиликлар COVID-19 оғир шаклида коронавирусга қарши антитаналар ишлаб чиқариш ҳужайралари шаклланишига халақит беришини аниқлади. Америкалик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари Cell журналида эълон қилинади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди