"Хитой COVID-19 олиб кирилган ҳолатларга, айниқса асимптоматик ҳолатларга жиддий эътибор қаратмоқда", деди Чжун Наньшань Жанубий Кореядаги ҳамкасблари билан онлайн маслаҳатлашув пайтида.
Унинг сўзларига кўра, асимптоматик ташувчилар йўқ жойдан пайдо бўлмаган, асосан улар коронавирусни тасдиқлаганлар билан алоқада бўлишган ёки эпидемиологик вазият оғир бўлган жойлардан келганлар.
"Бу одамлар аллақачон вирусни ташувчиси бўлиб улгарган ва уларнинг аксарияти юқумли", деди эпидемиолог.
Хитой 1-апрелдан бошлаб, асимптоматик ташувчилар умумий статистикага киритилмаганлигидан хавотирда бўлган, аҳолининг босими остида асимптоматик касаллик ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қила бошлади.
Сўнгги 24 соат ичида Хитойда 47 асимптоматик ҳолат аниқланган, улардан 14 таси олиб кирилган. Хабар қилинишича, ўтган кун давомида 40 киши карантиндан озод қилинган, уларда коронавирус учун тестлар ижобий бўлган, аммо касалликка хос бўлган аломатлар аниқланмаган. Ҳозирда симптомлари бўлмаган 1097 юқтирилган одам тиббий назоратда қолмоқда. Бундан ташқари, ўтган кун давомида 14 та ҳолат асимптоматик ҳолатдан тасдиқланган ҳолатга ўтказилди.
Ҳукумат аввалроқ, улар ижобий лаборатория тестларига эга бўлган, аммо касалликнинг клиник белгиларига эга бўлмаган коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларнинг тасдиқланган ҳолатларининг умумий сонига киритилмаганлигини таъкидладилар, чунки улар моҳиятан касаллик тарқатмайди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, касаллик юқтиришнинг асосий шакллари бўйича асимптоматик инфецияли одамлар патоген ажратиши мумкин, аммо уларда йўталиш ва аксириш каби аломатлар бўлмаганлиги сабабли, патогеннинг танадан чиқиши ва инфекциянинг тарқалиши эҳтимоли кам.
Лекин шунга қарамай, асимптоматик касалликка чалинган барча беморларга 14 кун давомида карантиндан ўтиш керак, чунки улар барибир бошқаларга касалликни юқтириши мумкин.
Эпидемиолог коронавируснинг асимптоматик ташувчилари ҳақида гапирди
"COVID-19" нинг асимптоматик ташувчилари кўп ҳолларда юқумли бўлади, шунинг учун уларга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим, деди соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ХХР давлат қўмитасининг махсус эксперт комиссияси раҳбари, етакчи эпидемиолог Чжун Наньшань.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди