close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳиндистон олимлари Хитой коронавируси сунъий йўл билан ишлаб чиқилганини исботлади

Деҳлидаги Жавоҳарлал Неру давлат университети генетика профессори Ананд Ранганатан ва унинг ҳамкасблари Хитой коронавирусини тадқиқ этиш ҳақида ҳисобот эълон қилдилар. Уларнинг аниқлашича, Хитой коронавируси жониворлар (кўршапалаклар ва илонлар) орасида тарқалган икки турдаги коронавирус, шунингдек, ВИЧ учун хос бўлган тўрт хил вируссимон қўшимчадан вужудга келган.

Бундай тузилиш биронта маълум бўлган коронавирусда йўқдир. Шу тариқа олимлар бу вируснинг сунъий йўл билан ишлаб чиқилганини исботламоқда.
Ҳиндистон олимларининг тадқиқотларини изоҳлар экан, БМТ биологик ва кимёвий қурол бўйича коммиссиясининг собиқ аъзоси, ҳарбий эксперт Игор Никулин Хитойда коронавирусга чалинганлар ОИТСга қарши воситалар билан даволанаётгани ва тузалиб кетганлар ҳам борлигини таъкидлади.
Хусусан, «Московский комсомолец»га берган интервьюда унинг айтишича: «Бу аниқ жанговар вирус. Унинг мақсадли йўналтирилган тарзда ишлаб чиқилганига шак-шубҳа йўқ»
Олимлар янги турдаги коронавирусга қарши вакцина устида ишлаётган бир пайтда тиббиёт ходимлари унга қарши курашнинг асосий усуллари грипга қарши кураш усуллари билан бир хил эканлагини айтмоқда.
Кўчадан келганда қўлларни совунлаб ювиш, бурунни сув билан чайиш керак (чунки вирус бурундаги шиллиқ моддага ёпишиб қолади. Хуллас доим таҳоратли бўлиш). Ўтмишда СССР бош санитар врачи бўлган Николай Бургасов ҳар қандай эпидемияда бу икки ишни бажаришни маслаҳат берган. Дарвоқе, у 90 йилдан ортиқ умр кўрган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase