Линдси Коллин бошчилигидаги тадқиқотчилар жамоаси Regards тадқиқотидан олинган 13440 кишининг маълумотларини таҳлил қилди, хабар беради журналист Илона Крисл. Таркибида шакар бўлган алкоголсиз ичимликлар ҳам, мева шарбатлари ҳам тадқиқот предмети бўлди. "Олимлар ташвишли хулосага келдилар: уларнинг сўзларига кўра, мева шарбатлари соғлиқ учун кола ёки лимонаддан кўра зарарлироқ бўлиши мумкин экан. Кунига битта катта стакан (350 мл) шарбат истеъмол қилиш бевақт ўлим рискини қарийб чорак қисмга (24%) оширади. Худди шу миқдордаги кола бевақт ўлим рискини 11%га оширади", - дейилади мақолада.
Гарчи бундай рақамлар хавотир уйғотса-да, тадқиқотда унинг натижасига таъсир этадиган айрим заиф жиҳатлар ҳам бор. Хусусан, гап гарчи ҳодисалар ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни намойиш этса-да, сабаб-оқибат алоқасини аниқлаб бермайдиган обсервацион тадқиқот ҳақида боради. Бунинг устига, тадқиқот қатнашчиларининг овқатланиш одатлари ҳақида ахборот анкеталар асосида олинган – бундай сўров тури нотўғри маълумотларга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, фақат бир марта, тадқиқот бошида сўралди, - деди Крисл.
Шунингдек, - давом этади Stern, - тадқиқотда гап одамлар ҳеч қачон ичмайдиган шарбат миқдори ҳақида боради: тадқиқотчилар фикрига кўра, ўлим риски кунига 350 мл шарбат ичдагиларда 24% ортади, оддий стаканда эса 250 мл шарбат бўлади.
"Ушбу тадқиқотга Европа саратон ва овқатланиш истиқболли тадқиқот (Нидерландия) натижаларини қарши қўйиш мумкин, у ўртамиёна шарбат истеъмол қилиш соғлиқ учун фойдали бўлиши мумкинлигини кўрсатди: ҳафтасига 200 мл шарбат ичган одамлар юрак-қон-томир касалликлари ривожланиш рискига 17% камроқ учрар экан. Инсульт рискини ҳам уларда 24%га қисқаради", - дейилади хабарда.
"Лекин шунга қарамай, мева шарбатлари кўпинча ширин алкоголсиз ичимликлар билан бир хил миқдорда қанд ва калорияга эга бўлади. Гарчи мева шарбатларида қанд табиий кўринишда бўлиб, ташқаридан қўшилмасада, метаболизациядан кейин биологик реакция асосан бир хил бўлади", - ёзади янги тадқиқотга илова хатида Т.Х.Чан номидаги Гарвард жамият соғлиқни сақлаш мактаби вакили Марта Гош-Ферре.
Германия озиқ-овқат жамияти (DGE), ўз навбатида, бутун мевалар истеъмол қилишни тавсия этади. "Бир кунда камида 2 порция мева в 3 порция сабзавот истеъмол қилиш керак. Мева шарбатлари, шунингдек, лимонадлар, экспертлар фикрига кўра, унчалик мақсадга мувофиқ эмас. "Улар таркибида қанд ва шу сабабли, калория ҳам кўп", - деб ёзади DGE ўз тавсияларида. Ташналикни қондириш учун экспертлар совуқ сув ичишни, шунингдек, таркибида қанд бўлмаган мевали ва гиёҳли чойлар ичишни тавсия қиладилар.
Буюк Британия соғлиқни сақлаш миллий хизмати ҳам шарбатларни ўртамиёна истеъмол қилишга чакиради. "Мевалар шарбатини сиқиб олишда қанд ажралади". Бу қанд тишларга, айниқса, тез-тез истеъмол қилганда зарар етказиши мумкин. Мева шарбатлари таркибидаги клетчатка бутун мевалардагидан камроқ эканлиги ҳам муаммодир. Шу сабабли улар камроқ тўйдиради, лекин бунда қанд кўринишида калория манбаси саналади".
"Бошқа томондан, шарбатларда соғлиқ учун фойдали бўлиши мумкин бўлган витаминлар мавжуд. Шу сабабли Буюк Британия соғлиқни сақлаш миллий хизмати муросага келишни таклиф қилади: мева шарбатлари, мутахассислар фикрига кўра, меъёри билан истеъмол қилиниши керак. Бир кунда 150 мл дан ортиқ мева шарбати ёки смузи ичмаслик керак", - деб ёзади Stern.
Манба: Stern