close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нима учун одам қорни тўқ бўлса ҳам ширин таомни ейишни давом этади?

"Биз истеъмол қиладиган таом миқдори вазнимиз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бироқ, тўқлик ҳиссига қарамасдан, баъзида овкат ейишни тўхтатиш қийин бўлади. Бу, айниқса, юқори калорияли тамадди қилиб олишга тааллуқли. Шимолий Каролина университети олимлари бундай одат сабабини ўргандилар", - хабар беради немис нашри Die Welt.

Бизнинг овқатланиш билан боғлиқ ҳаракатларимиз учун жавобгарликни тадқиқотчилар яна эволюцияга юкладилар. "Илгари мўл-кўл ва юқори калорияли таомлар ноёб саналарди. Шу сабабли миямиз етарли миқдорда овқат бўлган пайтда имкон қадар кўпроқ калория истеъмол қилишга йўриқнома берарди. Охир-оқибат, очлик вақтларида кейинги сафар қачон овқатланиш насиб этишини кўпчилик билмасди ҳам", - дейилади мақолада.
"Бугун эса ҳар доим қўл остида бўладиган юқори калорияли таом бор. Лекин биз миямиздаги имкон қадар кўпроқ овқат ейишга ундайдиган механизмни йўқота олмадик", - дейди тадқиқот муаллифларидан бири Томас Л. Каш.
Биз юқори калорияли таом истеъмол қилиш истагига қарши тура олмаслигимизда ноцицептин номли оқсил муҳим роль ўйнайди. "Сут эмизувчиларнинг асаб тизимида у сигнал берувчи молекула сифатида ҳаракат қилади, - изоҳ беради нашр. – Сичқонлар билан ўтказилган лаборатория тадқиқотларининг кўрсатишича, оқсил фаоллигини тўхтатадиган бирикмалар юқори калорияли таом истеъмол қилиш истагига таъсир этади". Олимлар ушбу оқсилни ҳосил қиладиган нейронлар олдини олиш сичқонларда ортиқча овқатланишни пасайтиришини аниқладилар. Тадқиқотчилар, шунингдек, сичқонларда юқори калорияли таом истеъмол қилиш имконияти бўлган вазиятларда уларнинг миясида бошқа нарсалар қатори, ҳис-туйғулар билан ишлаш учун ҳам жавоб берадиган бодомсимон тананинг марказий қисмига дахл қиладиган цикл ишга тушишини аниқладилар.
"Бодомсимон тана узоқ вақт мобайнида оғриқ, қўрқу ва хавотир билан боғланган. Бироқ бизнинг тажрибамиз у бошқа нарсаларга, масалан, ортиқча овқатланиш устидан назоратга ҳам таъсир этишини кўрсатади", - дея Томас Л. Кашнинг сўзларини келтиради нашр.
"Шундай қилиб, тўқлик ҳиссига қарамасдан овқатланиш миядаги ҳий-туйғулар устидан назорат ва оқсиллар ўртасидаги мураккаб ўзаро алоқалар билан изоҳланади", - хулоса қилади Die Welt.

Манба: Die Welt
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase