close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Росулуллоҳ суннатларига кўра таомланиш ва ичишнинг 10 қоидаси

Биз кунига бир неча марта овқатланамиз. Агарда биз буни росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига мувофиқ амалга оширсак, кундалик бу жараён бизга энг кўп мукофот келтириши ҳам мумкин.  Шундай экан, таомланиш савобли иш бўлиши учун Пайғамбаримизнинг қайси қоидаларига амал қилиш лозим?

1. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш (Абу Довуд, 3755)
2. Ўтирган ҳолда таомланиш (Бухорий, 5386)
3. Учта ҳолатдан бирида ўтириш:
- Намоздаги ташаҳҳудни ўқиш вақтидаги ҳолда ўтириш (Фатҳул бари, 5399)
- Намоздаги ташаҳҳудни ўқиш вақтидаги сингари ўнг оёқни буккан ҳолда ўтириш (тизза тепага қараган) (ўша ерда; Таҳриж ал-иҳя, 1304)
- Чўкка тушиб ўтирган ҳолда (Муслим, 5299)
4. Уч бармоқ билан чимдиб ейиш (ўрта, кўрсаткич ва бош бармоқлар) (Муслим, 5265)
5. Таомланишдан олдин Аллоҳ таолонинг исмини айтиш (Бухорий, 5376)
6. Ўнг қўлда тановул қилиш (Бухорий, 5376)
7. Таомни устидан эмас, бир четидан ейиш (Бухорий, 5376)
8. Имкон қадар ҳамманинг бир идишдан овқат ейиши (Ибн Касир, 24 сура, 61 оят; Ибн Можа, 3287).
9. Идишни овқатланиб бўлгач яхшилаб тозалаб қўйиш ва қўлни ювишдан олдин бармоқларни ялаб қўйиш (Муслим, 5268)
10. Таомдан кейин дуо қилиш. Улардан бири: «Алҳамду лиллахиллази атъамана ва сақоана ва жаалана минал-муслимин» (Барча ҳамд бизга таом ва ичимлик берган ва бизни мусулмонлардан қилган Аллоҳ таологадир) (Абу Довуд).

Ичишга доир суннатлар:

1. Ўтирган ҳолда ичиш (Бухорий, 6452; Муслим, 52426, 5247). Замзам ва таҳоратдан қолган сувга тааллуқли эмас.
2. Идишни ўнг қўлда ушлаган ҳолда ичиш (Бухорий, 5380; Муслим, 5233).
3. Уч хўплаб ичиш (ёки кўпроқ, хўпламлар сони тоқ бўлсин) (Бухорий, 5631; Муслим, 5255).
4. Ичишдан олдин “Бисмиллаҳ” дейиш (Бухорий).
5. Ичиб бўлгач “Алҳамдулиллаҳ” дейиш (Термизий, 1885)
6. Агар бир идишдан бир нечта киши ичаётган бўлса, ўнг тарафдагисига узатиш (Бухорий, 5612; Муслим, 5257).
7. Ичимликни (ёки таомни) таклиф қилган кишининг ўзи охирида ичади (Термизий, 1894).
8. Ичиб бўлгач, қуйидаги дуони айтиш лозим: “Алҳамдулиллаҳил-лазий атъама ва сақо ва саввағоҳу ва жаъала лаҳу махрожа” (Абу Довуд, 3847). Бу дуони таомдан кейин ҳам ўқиса бўлади (Ўша ерда).
9. Шунингдек, буни ҳам ўқиш мумкин: “Алҳамдулиллаҳил-лазий сақоний ъазбан фуротан бироҳматиҳи ва лам яжъалҳу милҳан ужажан бизунубий” (Табароний).
10. Сут ичгач, “Аллоҳумма барик лана фийҳи ва зидна минҳу”ни ўқиш (Абу Довуд, 3723; Термизий, 3455;).
Таом ва ичимлик - Аллоҳ Таолонинг неъматидир. Суннатга амал қилиб ва исроф қилмай биз Аллоҳ Таолога миннатдорчилигимизни (шукр) изҳор этамиз.

Манба: Muslim Village

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase