Абу Муслим
Қосим Сулаймонийнинг иблисона тоғути учун унинг ўлимидан кейин ҳам қонли қурбонликлар келтирилмоқда. Бунда асосан Теҳрон режими ўз «бути»нинг ўлими учун уларнинг қонини тўкиш билан қасос олишни ваъда қилган америкаликлар эмас, эронликларнинг ўзи қурбон бўлаётгани рамзий маънога эга.
Сурияга ташриф давомида Россия етакчиси Владимир Путин ушбу араб республикасининг энг асосий мусулмонлар ибодатхонаси – дунёдаги энг машҳур масжидлардан бири бўлган Дамашқдаги Уммавийлар масжидига ташриф буюрди. Ибодатхона бўйлаб экскурсия вақтида Путинга Сурия президенти Башар Асад ҳамроҳлик қилди.
Буюк Британияда телеюлдуз-мусулмон аёл қиролича Елизавета II қўлидан рицарлик орденини қабул қилди. Британияда оммавий бўлган кулинария мавзусидаги Great British Bake Off телевизион реалити-шоу ғолибаси Надия Хуссейн, мамлакатда илк ҳижобли телеюлдуз, Британия империясининг энг ажойиб ордени (The Most Excellent Order of the British Empire) билан тақдирланди.
Эрон ҳудудида бортида 176 киши, жумладан, тўққиз нафар экипаж аъзоси бўлган Украина йўловчи ташувчи самолети ҳалокатга учради. Фожиа чоршанба куни тонгда Эрон пойтахтида рўй берди. Киев томон йўл олган «Украинские авиалинии»га тегишли Boeing 737 Имом Хомейний номидаги Эрон аэропортидан кўтарилганидан кўп ўтмасдан қулаб тушди. Самолет бортида бўлганларнинг омон қолиши учун ҳеч қандай имконият йўқ эди.
Эрон АҚШ қўшинлари жойлашган Ироқдаги иккита ҳарбий базага қарата ўндан ортиқ ракета зарбаси берди. Бу ахборот Пентагон томонидан тасдиқланди. Анбар провинциясидаги Айн-ал-Асад базаси ва Эрбилдаги базага қарата чоршанба куни эрта тонгда учирилган ракеталар Эроннинг АҚШ томонидан ўтган ҳафтада Ироқда генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилгани учун жавоб ҳаракати бўлди.
Эронлик ҳарбий стратег, Эрон ташқи сиёсатининг раҳнамоси генерал Қрсим Сулаймоний АҚШ томонидан берилган авиазарба натижасида ҳалок бўлди. У Эронда кўпчилик учун миллий қаҳрамон эди, бошқалар эса унда ёвузлик тимсолини кўрарди. Айнан у Россия президенти Владимир Путинни Суриядаги низога аралашишга кўндирган, деб ҳисоблашади. Сулаймоний ким эди ва у кандай таъсир кўрсатган?
Алматидаги Ялян каби (ёки Остонадаги Шанхай каби) бозорларда йиллар давомида жисмонан бақувват, хипча, саралангандай бир хил хитойлик сотувчилар қайд қилинмоқда. Ишчи версияга кўра бу – Хитой Халқ-Озодлик армияси (НОАК) Бош штаби ГРУ, Ланчжоу/Ғарбий разведка бошқармаси махсус хизмат полки офицерлари ва аскарлари «меҳнат» визаси ва бошқа визалар бўйича тилга оид ва мамлакатларга оид (+ географик, иқлим, этнографик) стажировкадан ўтмоқда.
Индонезия халқ маслаҳат конгресси (ХМК) раиси Ахмад Музани мусулмонларнинг Саудия Арабистонига индонезиялик зиёратчилар учун квоталар оширилишидан умид қиишини айтди, хабар қилади Antara. «Бизнинг илтимосимиз яхши қабул қилинди, Саудия Арабистони қироллиги бу илтимосни кўриб чиқади», — деди Индонезия халқ маслаҳат конгресси вице-спикери Ахмад Музани.
Афғонистонда 10 йил давомида юз мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган ва яраланган. БМТ Афғонистонга кўмаклашиш бўйича миссияси (МООНСА) тинч аҳоли ўртасида курбонлар сони бу қадар кўплигидан ташвиш билдирди. МООНСА баёнотида низода иштирок этувчи барча томонларга ўт оишни тўхтатиш ва тинчиликка қўшилиш нияти билдирилди ва сулҳ тузиш мамлакат учун жуда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Бу йил Татаристонда 18 та янги масжид очилди, хабар қилади Татристон республикаси Мусулмонлар диний бошқармаси матбуот хизмати. Масалан, Актаниш, Апастов, Арск, Бавлин, Буинск, Мамадиш, Муслюмов, Нурлат, Сабинск, Спасск, Балтасин туманлари мухтасибатида, шунингдек, Қозон шаҳри Совет туманида янги масжид очилди. Улар қаторидан 29 декабрда очиладиган Агриз туман Назяр қишлоғи масжиди ҳам ўрин олган.
Bek Air авиакомпаниясига тегишли Fokker-100 самолети Алмати яқинида ҳолакатга учрашининг эҳтимолий сабаблари қаторида тергов техник носозлик, учувчилар хатоси ва ноқулай об-ҳаво шароитлари айтилмоқда. Бу ҳақида шанба куни, 28 декабрда Қозоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Малайзия ҳукумати Хитойнинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган Шинжон минтақасида инсон ҳуқуқлари бузилиш ҳолатларини ўрганиш учун халқаро институт ташкил қилди.