close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Трамп нефт нархининг пасайиши сабабли кескин чоралар кўрди

АҚШ Энергетика вазирлиги хусусий нефт компанияларига ёқилғи захираларини тўплаш учун давлатнинг фавқулодда нефт омборларини ижарага беришга имкон беради, таъкидланишича, бу Трампнинг фармонидан кейин кучга кирган. 1 апрел куни хусусий нефт компанияларига ёқилғи захирасини тўплаш учун давлатнинг фавқулодда ҳолатлардаги нефт омборларини ижарага олишга рухсат берилади.

Ушбу қарор АҚШ Энергетика вазирлигида Трамп фармонидан кейин қабул қилинди. Таъкидланишича, президент нефт нархининг кескин пасайиши сабабли бундай қадамни қўйишга қарор қилган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Дастлаб Америка Қўшма Штатлари нефтни давлат компаниялари орқали сотиб олишни режалаштирганди, аммо коронавирус ва инқироз туфайли бунинг учун маблағ ажратилмади. Энди хусусий компаниялар нефтни давлат омборларида сақлайди ва кейинчалик уни жаҳон бозорларида юқори нархларда сотишга қодир бўлади.
Бундан ташқари, Трамп нефт инқирози бўйича Россия ва Саудия Арабистони музокараларига қўшилиш мумкинлигини эълон қилди. У аллақачон музокараларга киришганини ва агар керак бўлса, бунга яна тайёрлигини таъкидлади.
Таъкидланишича, яна 77 миллион баррел нефт стратегик захираларга тушиши мумкин, бу АҚШдаги тўрт кунлик қазиб олишга тўғри келади.
Аввалроқ, АҚШда қазиб чиқарилган Wyoming Asphalt Sour нефтининг бир баррели учун минус 19 центга белгиланганлиги маълум бўлди. Таъкидланишича, энди компаниялар маҳсулотни сотиш учун етказиб бериш учун қўшимча ҳақ тўлашга мажбур бўлишмоқда.
Аввалроқ ёзган эдик: АҚШ Президенти Доналд Трамп Россиянинг Вашингтонга қарши уюштирган киберҳужумлари учун Россияга қарши санцияларни яна бир йилга узайтирди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase